Бизга боғланинг
Фотосуратнинг ҳукми нима?
Савол:
Ассалому алайкум ИНтаҳририяти ходимлари сизларга саволим шуки ҳозирги кунда кўпчилик олимлар суратга тушишни мумкин дейдилар баъзилари эса мумкинмас дейишади (гап ФОТО ҳақида кетяпти ) агар мумкин бўлса суратга умумий ҳолатда тушиш керак бўлади. Агар мумкин бўлмаса умумий ҳолатда тушиш мумкин бўлмайди шаръий ҳукмлар замон маконга мослашмайдику, ёки бу ихтилофли масаълами, шу саволимга қўлинглардан келганча жавоб берсанглар?!
Жавоб:
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ.
Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала росулиллаҳ
Ҳурматли биродар сиз зикр қилган масала ихтилофли масала ҳисобланади. Бу масаладаги ихтилоф суратдан қайтарилган ҳадисларнинг умумий маъноларини тушунишга боғлиқ. Баъзи уламолар суратнинг барча тури ҳаром, бирор асбоб билан олинадими ёки қўл билан чизиладими бунинг фарқи йўқ. Уни қилганларнинг ҳаммасига расмчи дейилади дейдилар. Бироқ булар ҳам зарурат учун паспорт ва бошқалар учун фотога рухсат берадилар. Баъзи уламолар фото билан қўлда чизилган суратни фарқлашади. Улар қўлда чизишни ҳаром фотони бўлаверади дейдилар. Фотонинг бўлаверишининг иллати у инсоннинг кўзгудаги аксига ўхшайди, суратчининг иши хос жиҳозни бир босади у кўринган нарсанинг аксини олади ва маълум йўллар билан қоғоз ёки бошқа нарсага туширилади. Суратчи унда хеч қандай ўзгартиш қилмайди дейдилар. Расмни қўлда чизишнинг ҳаромлик иллати Аллоҳнинг яратмишларига ўхшатишга ҳаракат қилишдир. Фотода бу нарса йўқ дейдилар. Шундай бўлишига қарамай улар ҳам бу масала ихтилофли бўлгани учун фақат зарурат учун расмга тушишган афзал, бекордан беҳуда расмга тушиб пулни исроф қилиш ҳаром дейдилар.
Сиз умумий ҳолатда бўлиши керак ёки бўлмаслиги керак дебсиз. Ундай эмас исломда кў нарсалар ҳаром қилинган зарурат ҳолатида уни истеъмол қилишдан бош тортиш ҳаром бўлади. Яъни зарурат талаб қилганича ҳаромдан фойдаланиш жойиз.
Ихтилофли масалаларда «бўлмайди» деган томонини олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда инсон динини сақлаб қолади. Валлоҳу аълам.