Иймонга йўлланиш бахти

    2309 марта кўрилган

    Абдулазиз ибн Абдулфаттоҳ қори
    Ислом Нури таржимаси

    Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.

    Аммо баъд…

    Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у аъробийларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳга динингларни (иймонларингни ҳақиқий эканлигини) билдирмоқчимисизлар?! Ҳолбуки Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги бор нарсани билур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир!» Улар сизга мусулмон бўлганларини миннат қилурлар. Айтинг: «Сизлар менга мусулмон бўлганларингизни миннат қилманглар. Балки агар (иймонингларда) содиқ бўлсангизлар Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур. Албатта Аллоҳ осмонлар ва Ердаги ғайб-сирларни билур. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир» (Ҳужурот: 16-18).

    Иймон неъмати, Исломга йўлланиш бахти Аллоҳ таолонинг биз мўминларга ато этган энг буюк неъматларидан. Биз бу неъматнинг қадрига етишимиз, унинг шукронасини ҳаққи-рост бажо келтиришимиз лозим. Бизни унга ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, агар Аллоҳ Ўзи ҳидоят қилмаса, биз асло унга йўллана олмаган бўлардик. Парвардигоримизнинг элчилари ҳақни олиб келдилар. Аллоҳ таоло мўмин бандаларини иймонга йўллаб қўйганлиги билан миннат-марҳамат қилади: «Балки агар (иймонингларда) содиқ бўлсангизлар Аллоҳ сизларни иймонга ҳидоят қилганини миннат қилур» (Ҳужурот: 17).

    Аллоҳ таоло Ўзининг танлаб олган бандаси, набий ва расулларининг сўнггиси бўлмиш саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам у зотни иймонга ҳидоятлаб қўйгани ва у зотнинг ўзларини бошқаларнинг иймон ва ҳидоятларига сабаб қилиб қўйгани билан миннат қилади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) шундай қилиб (худди аввалги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек) Биз Ўз амримиз билан сизга Руҳни  Қуръонни ваҳий қилдик. Сиз (пайғамбар бўлишингиздан) илгари на Китобни — Қуръонни ва на иймонни (яъни унинг ҳақиқат-моҳиятини) билардингиз. Лекин Биз уни (Қуръонни) бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан Ўзимиз хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилурмиз. Албатта сиз (ўзингизга тушган ваҳий ёрдамида) Тўғри йўлга етаклайсиз» (Шуро: 52). Яъни, эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сиз кўрсатиб бериш ва баён қилиб бериш ҳидояти билан тўғри йўлга етаклайсиз, йўллаш ва тавфиқ ҳидояти эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қўлидадир.

    Ўзининг Пайғамбарига яна шундай хитоб қилди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолда топгач, бошпана бермадими? У зот сизни гумроҳ-ғофил ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳидоят қилиб қўйди-ку! У зот сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўйди-ку!» (Ваз-зуҳа: 6-8). Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарини иймонга йўллаб, ҳидоят қилиб қўйганини ана шундай миннат-марҳамат қилади. Зотан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло миннат ва марҳамат соҳибидир.

    Иймонга йўлланишнинг манбаи Аллоҳ Роббул оламиндир. У Ўзи истаган кишига тавфиқ беради, ҳидоят ато этади. У Ўзининг Тўғри Йўлини баён қилиб берди, Ҳақ Дини қайси дин эканини тушунтириб берди, Ўзи истаган бандаларини Тўғри Йўлга эргашишга ва Ҳақ Динига йўлланишга муваффақ қилди. Ҳидоятнинг манбаи ёлғиз Унинг Ўзидир. Шу боис У бизга ҳар куни Унинг Ўзидан буни қайта-қайта сўрашимизни машруъ қилди: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз» (Фотиҳа: 5). Яъни, биз Сендан ҳидоят ва ибодатга ёрдам сўраймиз. Нимага ҳидоят қилишини сўраймиз? «Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан» (Фотиҳа: 6-7).

    Мусулмон биродар! Сиз бу буюк неъматнинг – Иймон неъматининг қадрини то ушбу неъматдан маҳрумларнинг ҳоли ҳақида бир фикр юритиб кўрмагунча тўла англаб етолмайсиз. Уларнинг нечоғлик маънавий гумроҳликда, руҳий бўшлиқда ва бузуқ дунёқарашлар билан умр ўтказишаётгани ва бунинг ортидан ҳаётлари нақадар бахтсизлик ва тангликка тўла эканини билсангиз, шунда иймоннинг нақадар улкан неъмат эканини тушунасиз. Руҳан қашшоқ ва маънан тубан бўлган кимсаларга дунёларининг тўлиб тошиши ва жасадларининг лаззат ичида бўлиши фойда бермайди. Иймондан бебаҳралар ҳолини яхши англамаган одам иймон неъматининг қадрини билмайди. Қуръоннинг ажойиботларидан бири шуки, у Аллоҳ Роббул оламиндан тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўрашга буюриши асносида бошқа йўллар аҳлидан бўлиб қолишдан паноҳ сўрашга йўллади, улар ичидан хусусан яҳуд ва насороларни зикр қилди, яҳудларни Қуръон ғазабга дучор бўлганлар деб, насороларни эса адашганлар деб атади. Зеро, яҳуд ва насоролар Аллоҳнинг тўғри йўлидан адашган фирқаларнинг энг кўзга кўрингаларидир.

    Яҳудлар ягона Аллоҳнинг ибодатидан онгли равишда бурилиб кетдилар ва Унинг ғазабига дучор бўлдилар. Уларнинг ҳолатлари доим шундай, сўзларни ўз ўрнидан ўзгартиришади, ақийдаларни сохталаштиришади, пайғамбарларни ва уларнинг издошларини ўлдиришади, ерда фасодни ёйишади, уруш ва фитналар алангасини ёқишади. «Улар қачон (Сизга қарши) уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчирур. Улар ерда бузғунчилик қилиб юрурлар. Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас» (Моида: 64). Шунинг учун улар илоҳий ғазабга лойиқ бўлдилар ва Қуръонда «ғазабга учраганлар» деб аталдилар.

    Насоролар ҳам яккаю ягона Аллоҳнинг ибодатидан адашдилар ва ундан «илоҳий учлик» томон бурилиб кетдилар, ҳолбуки, бир ягона Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқдир. Улар ягона Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилишдан адашиб кетдилар. Банда агар Парвардигорини ва яратувчисини танимас экан, Унинг ибодатига йўлланмас экан, дунё ҳаётининг тараққиёти унга заррача фойда бермайди.

    Яҳуд ва насороларнинг аҳволи ҳақида фикр юритиб кўрган одамгина иймон неъматининг қадрига етади. Мен яҳуд ва насороларнинг дунёвий тараққиётини кўзда тутмаяпман. Тан олиш керак, улар бу соҳада анча тараққиётга эришганлар. Бироқ, улар эришган тараққиёт фақат танларига хизмат қилади, руҳларига эмас. Уларнинг тараққиётлари фақат дунё ҳаётининг зоҳирига тааллуқлидир. Аммо, дунё ҳаётининг ҳақиқатлари борасида улар ҳеч нарсага эришганлари йўқ, илмлари фақат шу ергача келиб тўхтаган. Улар Парвардигор азза ва жалла айтганидек: «Ёки сиз уларнинг кўплари (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!» (Фурқон: 44). Уларнинг шу қадар улкан тараққиётлари фақат жасад хоҳишларига хизмат қилади. Руҳият ва маънавиятнинг улуши қаерда қолди?! Қалбнинг улуши қаерда қолди?! Дунё ҳақиқатларидан бирон нарсани ўрганиб билдиларми?! Улар на тинглайдилар, на англайдилар. Тўғри, айрим иймони заиф кишилар уларни эшитади ва англайди, фикр қилади ва билимга эга деб ўйлайдилар. Уларни дунё ҳаётидаги ушбу улкан тараққиётга фақат илм ва тафаккурлари тараққий этганидан сўнггина эришдилар, деб гумон қиладилар. Лекин, қайси илмлари, қайси тафаккурлари тараққий этибди?! Раббимиз азза ва жалла бунга қуйидаги сўзлари билан жавоб беради: «Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида фақат ҳаёти дунёнинг зоҳиринигина билурлар» (Рум: 7). Қуръони карим ибораларининг нақадар мукаммаллигига, унинг истилоҳ ва маънолари нечоғли чуқурлигига қаранг! «Фақат ҳаёти дунёнинг зоҳиринигина билурлар»… Агар ғарб жамияти илм-фан ва саноат соҳасида эришган ютуқларга ва улар ҳаётидаги маданий қулайликларга очиқ кўз билан боқсангиз, уларнинг барчасини Қуръони карим «ҳаёти дунёнинг зоҳири» деб атаган, ҳаётнинг пўстлоғига, яъни юзаки қисмига оид нарсалар эканини топасиз. Аммо, унинг мағзига улар етиб бормаганлар. Руҳиятнинг ҳад-ҳудудсиз кенгликлари ҳақида ҳеч қандай билимга эга эмаслар, қалбга оид илмлардан хабарлари йўқ, ақида ва динлар ҳақидаги илмлар борасида гумроҳдирлар. Маданий ҳаёт воситаларидан улкан тараққиётга эришганларига қарамай, руҳиятлар вайрон, қалблар хароб, ақидалар бузуқ уларда. «Ёки сиз уларнинг кўплари (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсизми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!» (Фурқон: 44).

    Шундай экан, мусулмон биродарлар, ўзингиз унинг соясидан баҳраманд ва ундан насибадор бўлиб турган, бошқалар эса ундан маҳрум бўлган бу улкан неъматнинг қадрини билингиз! Сизларни иймон неъматига ҳидоят қилган Парвардигори оламга унинг шукронасини бажо келтирингиз!

    Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Кимда учта нарса бўлса, у иймоннинг ҳаловатини топади: Аллоҳ ва Расули бошқа барча нарсадан кўра суюкли бўлиши, бир кишини яхши кўрса фақат Аллоҳ учун яхши кўриши, куфрга қайтишни ўтга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўриши» (Муттафақун алайҳ: Саҳиҳул Бухорий: 16, Саҳиҳ Муслим: 43).

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақ сўзни айтдилар. Зеро, банданинг иймони соғлом бўлса, Аллоҳ ва Расулининг севгиси унинг жисму жонини эгаллаб олади ва бундан иймоннинг икки асосий белгиси вужудга келади:

    1) Аллоҳ учун яхши кўриш. Зеро, киши ўзи севган кишисининг севганларини ҳам севади. Ким Аллоҳни севса, Аллоҳнинг севган бандаларини ҳам севади. Халқлар ичида Аллоҳга энг севикли зот Унинг пайғамбари ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Шунинг учун Аллоҳни севган ҳар киши Унинг пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам яхши кўради, уларни севган кишиларни ҳам севади. Аллоҳ учун яхши кўриш маъноси шудир.

    2) Куфрни ва куфр аҳлини ёмон кўриш. Зеро, банданинг Аллоҳ ва Расулига бўлган иймони соғлом бўлса, сиз унинг куфрни ва куфр аҳлини қаттиқ ёмон кўришини топасиз. Чунки, иймон уни олий чўққиларга юксалтиради ва иймони соғлом мўмин киши иймони сабабли ўзини куфрдан ва куфр аҳлидан олий деб кўради. Мўминнинг иймони қуввати ва дунёқараши шу даражага етса, шунда у Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган иймон лаззати ва ҳаловатини топади. Аммо, иймони бу даражага етмаган бўлса, у ўша лаззатни ҳис қилмайди, балки умуман иймонининг таъмини ҳам билмайди, кўп ҳолларда эса шак-шубҳалар гирдобига ўралашиб қолади. Билингки, бундай кишининг иймонида нуқсон бордир. Аллоҳ таоло айтади: «Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир» (Ҳужурот: 15).

    Шак-шубҳа гирдобига ўралиш ё бирданига, ё эса шубҳанинг даражасига қараб аста-секинлик билан иймондан ажратади. Ҳозирги асрда шак-шубҳага тушишнинг энг ёмон кўринишларидан бири куфрга ва куфр аҳлига маҳлиё бўлиб қолишдир. Хусусан, биз яшаб турган бу замонда куч-қудрат ва ҳукмронлик кофирлар қўлида, саноат ва маданий тараққиёт жиҳатидан улар олдинда. Шунинг учун баъзан иймони заиф кишилар уларга маҳлиё бўлиб, ҳавас билан боқадиган бўлиб қоладилар. Баъзи ҳолларда улар ичида мафкура соҳасидаги кишилар, адиблар, нотиқлар, “ислоҳ”га чақирувчилар бўлади. Улар куфр аҳлининг зоҳирда юксак – аслида эса дунё ҳаётининг пўстидан уёғига ўтмаган ва жасаддан руҳга ўтмаган ҳақир – тараққиётларига мафтун бўлиб қоладилар. Бунинг оқибатида улар исломнинг замонавий европача кўринишдаги қоришиқ моделини тақдим қилишга уринишади. Улар чақираётган “ислом” ўзининг фикрлари ва аҳкомларига куфр аҳлининг дунёқарашларини қабул қилган бўлади. Бунга биргина мисол келтириб ўтсак, яқинда бир ёзувчи «Аш-шарқул-авсат» газетасида Исломнинг муртадлик (диндан қайтиш) ҳақидаги ҳукми борасида бир мақола эълон қилди. У бу мақоласида Ислом муртадни қатл қилишга буюрган бўлишини инкор қилади. Ваҳоланки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким динини ўзгартирса, уни ўлдиринглар», деганлар (Бухорий ва «Сунан» соҳиблари Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). Муҳаққиқ уламоларнинг сўзларига кўра, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисларнинг саҳиҳлиги тўғрисида шубҳа бўлиши мумкин эмас ва уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар деб қатъий айта оламиз. Қай бир ҳадисни улардан бирлари ривоят қилган ва унинг ривоятида машҳур ва мўътабар «Сунан» ёки «Муснад» соҳиблари ҳам иштирок этган бўлсалар, уламолар наздида унинг ҳам саҳиҳлигига иттифоқ қилинган. Мазкур «Ким динини ўзгартирса, уни ўлдиринглар» ҳадиси ҳам билиттифоқ саҳиҳдир. Лекин, шак-шубҳа гирдобига ўралиб қолган бу ёзувчи ғарб жамиятида ҳукм сураётган, улар диний эркинлик деб номлайдиган, аслида эса диний анархиядан таъсирланиб, бизнинг исломимиз бундай “диний эркинлик”ка қарши чиққан бўлишини инкор қилади. Бу хабис-разил кимса бизнинг ҳолатимиз билан уларнинг ҳолати, бизнинг жамиятимиз билан уларнинг жамияти ўртасидаги тафовутнинг фарқига бормайди. Ғарб жамияти агар диний анархияни танлаган бўлса, биз уларни бунга мажбур қилган сабабларни тушунишимиз керак. Улар дин номи билан насроний черкови томонидан тақдим қилинган, қиссис ва роҳиблар ўйлаб топган хурофотлар тўпламини кўриб, дилларида бунга қаноат ҳосил қилмаганлари туфайли диний эркинлик талаб қилиб чиқдилар ва шунинг оқибатида ғарб жамияти диний эркинлик номи билан мисли кўрилмаган даражада диний, эътиқодий ва мафкуравий жиҳатдан анархияга тушиб қолди. Чунки, улар черков томонидан тақдим қилинган хурофотларнинг ўрнини босувчи саҳиҳ динни топмадилар. Аммо, биз мусулмонларни Аллоҳ таоло ҳақ динга йўлланиш неъматига мушарраф қилди, саҳиҳ, кучли, ҳужжатлари очиқ-равшан бўлган ҳақ ақидани ва баркамол шариатни олиб келган Исломга ҳидоятланиш неъматини инъом қилди. Шундай экан, қандай қилиб уларнинг ҳолати билан бизнинг ҳолатимиз бир хил бўлсин?! Шак-шубҳалар тўрига илашиб қолган бу бечора куфрга ва куфр аҳлига уларнинг обрў-эътиборларини қайтаришни истаб, уларни ҳақ аҳли билан тенглаштиришга уринади. Эҳтимолки, бундан кўра ҳам узоқроқ мақсадни кўзлаган бўлса ҳам ажаб эмас. Яъни, илмонийларга (яъни дунёвийлик тарафдорларига), баъсчиларга ва шу каби динсиз ва атеистларга улар мусулмон жамиятини ички тарафдан ўзлари истаганча бузиш ва вайрон қилишга, мусулмонларнинг ақидаларини емириб, иймонларини вайрон қилишга, мўминларнинг дилларидаги иймон гўзаллиги ва софлигини супуриб ташлашга муваффақ бўлишлари учун эшикни катта очиб беришни қасд қилган бўлса ажаб эмас. Мумкинки, бу ва шунга ўхшаш хабис кимсаларга ўз сафларимиз орасидан жой бериб, уларга нисбатан бағрикенглик қилганимиз учун ҳам Аллоҳ таолонинг уқубатига лойиқ кўрилган бўлсак. Чунки, биз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ундай кимсаларни ўзимизга сирдош дўст тутмасликка бўлган буйруғига итоатсизлиқ қилдик, уларга жамиятимиз ва унинг манфаатларини ишониб топшириб қўйдик.

    Аллоҳнинг бандалари! Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтаради. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилади. Улуғ Аллоҳни ёдга олингиз, У ҳам сизларни ёдга олади. Унинг неъматларига шукр бажо келтирингиз, неъматларини яна-да зиёда қилади. Аниқки Аллоҳни зикр қилмоқ барча нарсадан улуғроқдир. Аллоҳ қилаётан ишларингизни билиб туради.

    17.04.09

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963