Инсон кайси илмни аввал ўрганиши керак?

    Савол:

    Инсон кайси илмни аввал ўрганиши керак?

    Жавоб:

    Инсонни яратган ва тарбия килган зот – Аллох таъолодир. Унинг кандай зот, Унга нисбатан одамлар ва бутун махлуклар зиммасидаги масъулиятлар нима эканини ўрганиш инсонларнинг биринчи ва шарафли вазифасидир. Аллох таъолони таниш илми тавхид илми деб аталади.

    Тавхид илми – Аллох таъолонинг зоти, исм ва сифатлари, рубубияти – гамхўрлиги ва улухияти- илохлигини бандаларга танитади. Бу илмни салаф солих уламолари «ал-Фикхул-Акбар» ва «Акоид илми» деб хам атаганлар.

    Тавхид илмининг асоси Аллох таъолонинг вахийсидир. Вахий эса Аллох таъолонинг Куръон Каримдаги оятлари ва Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламнинг ишончли ривоят силсиласи билан баён килинган суннатларидир.

    Тавхид илмини ўрганиш барча мусулмон учун фарздир.

    Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва саллам, сахобалар (Аллох улардан рози бўлсин), тобиинлар ва уларнинг ўкувчилари – табиа-тобиинлар тавхид илмини бошкалардан кўра яхширок билган ва тушунганлар. Тавхид илми замонлар ва маконлар ўзгариши билан ўзгармайди. Шунинг учун хам тавхид илмини имкони борича уларнинг тушунчалари билан тушунишга харакат килиш керак.

    Валлоху аълам. 16/07/2001

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962