Ислом даъватининг ғояси (Давоми) 1

    الشيخ سفر الحوالي

    غاية الدعوة
    Шайх Сафар ал-Ҳавалий

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

    Rasululloh solallohu alayhi va sallam:  «Kim bir qavmga uxshashga urinsa, u o’stirdandir» , deganlar (Axmad va Abu Dovud Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhumanidan rivoyat qilganlar). Kim ulug’ va Ollohga yaqin zotlarga – payg’ambarlar, sahobalar, taklif qilingan konferentsiyalar, mujohidlar va yil qishilariga o’qishga urinsa, u ishdan bo’shatiladi. Kim kofir, munofiq, adashgan, fojir kimsalarga o’xshash urinsa, u o’tirganlardan foydalaniladi. Ushbu bajarishis zimnida umidbaxsh bir mujda bor gyo. Yani, agar sizlar izzat istasangiz, g’oliblikka talabgor bulyansiz, u sizning da’vatingiz, jihodingiz va amalingiz bilan bog’liq bo’libdi. Kimning o’zini qaysi bir qavmga uchratsa, u o’tirgandan keyin ko’rsatiladi. Shunday ekan, ey musulmonlar, siz yagona Ollohga ibodat kilishga chorlovchi va shu yilda mujohid bulib bilasiz uzingizni Payg’ambar solalllohu alayhi va salamga o’qish, rizqingiz do’stangiz soasi ostida bulsin, shunda dunyo va oxiratda sizni hayotda kutib turing.

    Демак, жиҳод ва амри маъруф биргина мақсадда – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидини рўёбга чиқариш йўлида бўлиши зарур экан.«Фотиҳа» сурасида тавҳид мавзуси

    Исломнинг асосий рукнларидан ва энг муҳим амалларидан бўлмиш намоз ҳам Аллоҳ таборака ва таолонинг тавҳиди учундир, балки намознинг ўзи бошдан охиригача фақат тавҳиддир: «Албатта (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан бирга яна бирон кимсага дуо-илтижо қилманглар!» (Жин: 18). Аллоҳнинг уйида – Парвардигор азза ва жалла ҳузурида «Аллоҳу акбар» деб, қўл қовуштириб турамиз. Бу эса Аллоҳнинг тавҳидини рўёбга чиқаришдир. Намозимизнинг ҳар бир ракъатида «Фотиҳа» сурасини ўқиймиз. Ушбу сура ҳам Аллоҳнинг тавҳиди ҳақидадир:

    «Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир». Ушбу сўзлар билан Аллоҳнинг рубубият (бошқариш ва тарбия қилиш) тавҳидига иқрорлигимизни изҳор этамиз.

    «Меҳрибон ва раҳмли…» Бу эса У Зотнинг исм ва сифатлари тавҳидидир.

    «Жазо (Қиёмат) Кунининг эгаси — подшоҳи…» Бу калималар ҳам исм ва сифатлар тавҳидидир, бироқ шу билан бирга, Аллоҳнинг тавҳиди усиз вужудга келмайдиган улуғ ва муҳим бир ишга ҳам тааллуқлидир. У ҳам бўлса, охират кунига ва Аллоҳ ҳузурида туришга бўлган иймондир.

    «Сенгагина ибодат қиламиз». Ушбу оят «Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъносидир. Зеро, ушбу тавҳид калимасида ҳам ҳаср (чеклаш) маъноси бор. Яъни, Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ, фақат Унинг ўзи барҳақ, деганидир. Ушбу оят ҳам айни шу услубда келган. Яъни, эй Роббимиз, биз Сендан бошқа ҳеч кимга эмас, фақат Сенинг Ўзингга ибодат қиламиз, деб илтижо қилаётган бўламиз. Демак, бу калимаи шаҳодат маъносининг айни ўзидир. Ғоя ва мақсуд Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидир, маъбуд фақат Удир.

    Бу ишда бизга ким мададкор бўлади?

    «Ва Сендангина мадад сўраймиз». Ўзининг тавҳидини рўёбга чиқаришда яна Унинг Ўзидангина мадад сўраймиз. Ибодатимиз У учун, мадад ҳам Унинг ўзидан. Буюрсак, Аллоҳни рози қиладиган ишларгагина буюрамиз ва бунда Унинг ўзидан мадад сўраймиз. Чақирсак, Аллоҳ йўлига чақирамиз ва бунда ҳам Унинг ўзидан мадад сўраймиз. Жиҳод қилсак, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учунгина жиҳод қиламиз, бунда ҳам Унинг ўзидан мадад сўраймиз.

    Демак, ҳар иккисидан ҳам асло беҳожат эмасмиз: «Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз». Бу эса улуҳият тавҳидидир.

    Сўнгра ҳар бир ракъатда Аллоҳ таборака ва таолога дуо қиламиз: «Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш — Тўғри йўлга йўллагайсан». Ушбу сўзлар билан дуо қилар эканмиз, тавҳиднинг яна бир турини – аслида у улуҳият тавҳидининг бир жузъи бўлса-да – рўёбга чиқарган бўламиз. Яъни, биз Парвардигоримиз субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидини Унинг шариатига эргашиш, Унинг пайғамбарига ва у келтирган динга амал қилиш билан рўёбга чиқарган бўламиз, Унинг пайғамбари ибодат қилганидек ибодат қиламиз, Унинг пайғамбари дуо қилганидек дуо қиламиз.Одамларнинг ибодатдаги тафовутлари

    Бизнинг Ислом динимиз иккита буюк асл-асосга қурилган.

    Биринчиси, фақат Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиш.

    Иккинчиси, Аллоҳга Унинг шариатига биноан ибодат қилиш, ҳоҳиш-ҳаво асосида ё бидъатлар билан ибодат қилмаслик.

    Бизнинг даъват ё ибодатдаги ҳолимиз ўз эгаларини Тўғри Йўлдан чиқариб юборган қуйидаги икки ҳолдан бири бўлиб қолмасин.

    Биринчи ҳол, ҳақни билган ва таниган, бироқ, ундан юз ўгирган ва ундан четланган кишилар ҳоли. Улар Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган яҳудлар ҳамда уларнинг йўлини тутган ҳар бир кимсадир. Ибн Аббос ва Суфён ибн Уяйна розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинганидек: «Уламоларимиздан ким йўлдан адашган бўлса, унда яҳудларнинг бир кўриниши бор». Уламо деганда албатта, Кибор Уламолар Ҳайъати аъзоси бўлиши шарт эмас. Илм ўқиган, Аллоҳнинг динидан бирон нарсани ўрганган, бироқ унга амал қилмаган ҳар бир киши ушбу сўзлар ичига дохил бўлади, зинонинг ҳаромлигини билиб туриб зино қилган, ароқнинг ҳаромлигини билиб туриб ичган, номаҳрам аёлга қараш ҳаромлигини билиб туриб қарайдиган, рибо ҳаромлигини билиб туриб, рибо билан муомала қиладиган кимса Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишда яҳудлар билан бир қаторда бўлади. Бинобарин, амал қилинмаган илмнинг нима фойдаси бор?!

    Иккинчи ҳол эса «Фотиҳа» сураси охирида зикр қилинган, ҳақ йўлдан тойган кишилар ҳолидир. Улар Аллоҳга нотўғри йўлда ибодат қилган – бидъат амаллар билан, нафс ҳаволарига мувофиқ кўринишда, жаҳолат билан ибодат қилган, ўрганиб-билиб, саҳиҳ ва тўғри кўринишда ибодат қилмаган кишилардир. Суҳбатимиз аввалида келтирганимиз оятда айтилганидек: «Айтинг: Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга  ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро) мен мушриклардан эмасман» (Юсуф: 108).

    Демак, энг биринчи иш Аллоҳга даъват қилишдир, Ундан ўзга ҳеч кимга – на нафси ҳавога, на бир шайхга, на бирон имомга ва на ўзи муҳаббат қўйган бирон шахс ё нарсага эмас. Иккинчи иш, биз Аллоҳга бидъат, залолат устида ёки Аллоҳнинг шариатига зид бўлган фикрлар билан эмас, фақат ишончли ҳужжат ва Аллоҳ томонидан берилган илм билан, Китоб ва Суннат асосида даъват қиламиз: «Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга  ишончга эгамиз». Оятдан шу ҳам англашиладики, бу иш фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига хос эмас, балки, «Мен ва менга эргашган кишилар»гадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳар бир кишининг ҳоли шудир, улар энг аввал Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тавҳидига, шериксиз, ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилишга даъват қиладилар.Аллоҳга даъват қилишдан мақсад

    Даъватдан мақсад ва мурод Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони поклашдир. Кўпчилик одамлар Аллоҳга даъват остидаги мақсадни тушунмайди. Мушриклар ва ҳақ даъватдан бурилиб кетган кишиларнинг ҳоли ҳақида фикр юритсангиз, биласизки, улар Аллоҳни покламайдилар. Биз бу билан улар Аллоҳга тасбеҳ айтмайдилар, демоқчи эмасмиз (зеро, тасбеҳ айтиш ҳам поклаш маъносидадир), улар «Субҳаналлоҳ» деб айтмайди демоқчи эмасмиз. Йўқ, жуда кўп одамлар, аксарият намозхонлар, бидъат, залолат ва ширк аҳли ҳам Аллоҳга кўп тасбеҳ айтишига гувоҳ бўлинади. Биз бу сўзимиз билан улар Аллоҳни Унга нолойиқ бўлган сифатлардан покламаслигини айтмоқчимиз.

    Насронийлар «Аллоҳнинг фарзанди бор» деб айтишлари билан Уни поклаган бўладиларми?! Йўқ, асло! «Аллоҳ уларнинг («Аллоҳнинг боласи бор», деб) сифатлашларидан покдир. Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (мудом Аллоҳни У зотга нолойиқ бўлган сифатлардан пок тутарлар)» (Ас-соффат: 159, 160).

    Дин ёки шариат ҳозирги илм-маърифат, тараққиёт ва технологиялар асри бўлган йигирма биринчи асрда татбиқ қилинишга яроқли эмас, деб айтадиган кишилар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони Унга нолойиқ бўлган сифатлардан покламаётган, Аллоҳни йигирманчи асрга келиб илм-фан ва маданият мислсиз даражада ривожланиб кетишини билмаган, ушбу асрга муносиб ва мувофиқ шариат тузиб беролмаган жоҳил деб айблаган бўлади.

    Социализм, демократия, дунёвийлик ёки номи қандай бўлишидан қатъий назар, Аллоҳнинг йўлидан бошқа йўлга чақираётганлар Аллоҳни покламаётган кишилардир. «Улар Аллоҳни қўйиб, фақат (Лот, Уззо, Манот каби) санамларга сиғинадилар ва фақат итоатсиз шайтонга сиғинадилар. Аллоҳ уни лаънатлади» (Нисо: 117). Аллоҳдан бошқага даъват қиладиган ҳар бир кишининг ниҳояси шайтонга боғланишдир.

    Исломнинг ҳамма жиҳати мен учун маъқул, мен унга чақираман, даъватчилар мени унга чақиришларига ҳам розиман, фақат битта масалада – аёллар масаласида мен унга мувофиқ эмасман, аёл киши паранжига тиқилмай, очиқ-сочиқ юриши, истаган жойига бориб, истаган ишини қилиши керак, деб айтадиган одам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони поклаган бўладими?! Йўқ, асло! Чунки, у Аллоҳнинг ҳукмларидан бир ҳукмга эътироз билдирди, ўзининг фикрини Аллоҳнинг ҳукмидан афзал кўрди.

    Биз уни Аллоҳга иймон келтиришга, Уни поклашга, Унинг тавҳидини рўёбга чиқаришга даъват қиламиз.

    Даъватдан мурод – Аллоҳни поклашдир. Аллоҳни поклаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога бўлган даъватнинг асосий рукнидир.(Давоми бор)‹ Ислом даъватининг ғоясиюқоригаИслом даъватининг ғояси (Давоми) 2 ›

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963