Ислом учун нима қилдик?!

    2290 марта кўрилган

    ماذا قدمنا للإسلام ؟؟

    Shayx Mushabbab Qahtoniy
    Abu Ja’far al-Buxoriy tarjimasi

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

    Биринчи хутба


    Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

    ( يَآ أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلاْ تَمُوتُنَّ إِلاّ وَأنتُمْ مُسلِمُونَ)

    «Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

    (يَآ أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِن نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيراً وَنِسَآءً وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَآءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُم رَقِيباً )

    «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

    (يَآ أَيَّهَا الَّذِينَ آَمَنُواْ اتَّقُواْ اللهَ وَ قُولُواْ قَولاً سَدِيداً ، يُصلِحْ لَكُم أَعْمَالَكُم وَ يَغْفِرْ لِكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَ مَن يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزَاً عَظِيمَاً)


    «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

    Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

    Сўнг …

    Ҳой, мусулмонлар!

    Одамлар ҳар куни эрталаб ишлари ва мактабларига бориб, пешиндан кейингина хонадонларига қайтадилар. Сўнгра қоринларини тўйғизиб, уйқуга кетадилар. Аср ёки шомдан кейин ғафлат уйқуларидан уйғониб, бозорлар, ошхоналар ёки истироҳат боғларининг йўлини тутадилар. Шаҳватлар ва исроф бўлган вақтлар билан тўлган бир кунни ўтказиб, яна уйқуга кетадилар… Вақтлари ва молларини дунё ва дунёнинг шаҳватлари учун сарф этадилар …

    Агар улардан биронтасига: «Бугун Ислом учун нима қила олдингиз?!»– деб савол берсангиз, жавоб: «Ҳеч нарса!», бўлади. Ҳа, «Ҳеч нарса!»!! У ўзининг қорнини тўйдириш ва шаҳватини қондириш учун кўп нарсани сарф қилади. Балки, билвосита ёки бевосита Исломни ҳам вайрон қилади, Ислом таълимотларига қарши чиқиб, Шайтон ва шайтон гумашталарига ёрдамчи бўлди ҳам!!

    Аллоҳ йўлидаги дўстларим!

    Аллоҳнинг бизга берган неъматларининг адоғи йўқ. Аллоҳ бизни йўқдан бор қилди, кичик эдик катта қилди, жоҳил эдик билим берди, залолатда эдик ҳидоят қилди, яланғоч эдик кийинтирди, камбағал эдик боён қилди, Ер юзида осуда одим отишга имкон берди. Биз Аллоҳнинг неъматларини имтеъмол қилмоқдамиз, икромларидан фойдаланмоқдамиз. Аллоҳ бизни ҳавода учган қуш ёки сувда сузадиган балиқ ёхуд алиф билан бе нинг фарқига бормайдиган ҳайвон қилиб яратмади. Балки, бизга қулоқ, кўз ва қалбларни ато этди ва яратган кўплаб махлуқотларидан устун қилди. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

    {وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي ءَادَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا}

    «Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукаррам қилдик ва уларни барру-баҳрда — қуруқлик ва денгизда (от-улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик ҳамда уларга ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик ва уларни Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал-устун қилиб қўйдик» (Исроъ: 70);

    {أَلَمْ تَرَوْا أَنَّ اللَّهَ سَخَّرَ لَكُمْ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَأَسْبَغَ عَلَيْكُمْ نِعَمَهُ ظَاهِرَةً وَبَاطِنَةً وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يُجَادِلُ فِي اللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍ وَلَا هُدًى وَلَا كِتَابٍ مُنِيرٍ}

    «(Эй инсонлар), Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний (яъни моддий-маънавий) неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзлари билмаган, ҳидоят топмаган ва ёрқин китоб-ҳужжатга эга бўлмаган ҳолларида Аллоҳ хусусида мужодала қилурлар» (Луқмон: 20);

    اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ ، وَأَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجَ بِهِ مِنَ الثَّمَرَاتِ رِزْقًا لَكُمْ ، وَسَخَّرَ لَكُمُ الْفُلْكَ لِتَجْرِيَ فِي الْبَحْرِ بِأَمْرِهِ ، وَسَخَّرَ لَكُمُ الْأَنْهَارَ • وَسَخَّرَ لَكُمُ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ دَائِبَيْنِ ، وَسَخَّرَ لَكُمُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ • وآتاكم مِنْ كُلِّ مَا سَأَلْتُمُوهُ وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ الْإِنْسَانَ لَظَلُومٌ كَفَّارٌ

    «Аллоҳ осмонлар ва Ерни яратган ва осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўладиган меваларни чиқарган зотдир. У Ўз амри билан денгизда сузиб юриши учун кемаларни сизларга бўйинсундирди. Яна дарёларни ҳам сизларга бўйинсундирди. У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқатан, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукрдир» (Иброҳим: 32, 34).

    Ушбу буюк неъматлардан сўнг бизнинг ҳар биримиз, хусусан, Исломга қарши «террорчи» номи билан очиқ ҳужумлар эълон қилинган ушбу кунда, Ислом учун нима қилдик?!

    «Динимиз учун нима қилдик?!». Ҳар биримиз ўзига шу саволни бериб, жавоб олишга ҳаракат қилсин. Ҳа, бир оз бўлса ҳам ҳар биримиз ўзимизга қарши ҳам даъвогар ва ҳам ҳимоячи бўлайлик! Келинг, ҳар биримиз ўз ҳаётимизга бир назар ташлаб, динимиз ва умматимиз учун нималар қила олганимизга қарайлик!

    Масалан, эркак ўз уйида:

    Оила азолари ўртасида Ислом динин ёйиш учун қайси воситалардан фойдаланмоқда?

    Уларга лойиқ бўлганидек Аллоҳнинг динини намойиш этдими?

    Ўзи ёки бошқалар ёрдамида, оила аъзолари эҳтиёж ҳис этган диний таълимотларни бердими?

    Ҳаётларининг барча жабҳаларида оила аъзоларини диний таълимотларни татбиқ этишга ундадими? Ёки кофирларга ўхшаб, кофирларнинг ролларини бажариб, оиласи учун ўз динлари – Исломдан тўсадиган ёки узоқлаштирадиган ойнаи жаҳон, сунъий йўлдошлардан узатиладиган каналлар, мусиқа ўйнатадиган жиҳозлар каби фасод нарсаларни муҳайё қилдими?! Кейин эса, Аллоҳ таоло:

    (إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ)

    «Кофирлар молларини Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган нарсаларга сарф этадилар» (Анфол: 36) деганидек иш қилдими?

    Эркак ўз вазифаси – ишида Аллоҳ учун нима қилди? Агар раҳбар бўлса ўз мулозимлари, қўл остидагилари ва доирасига мурожаат қилганлар учун қандай яхшиликлар қилмоқда? Қўлга киритган бўлсада тез кунда айриладиган мансабига ўтиргач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қайси суннатларини ҳаётга татбиқ қила олди? Ўз муассасаси ва иш доирасидаги хизматчилар ўртасида диний ҳамкорлик ва муҳаббат туйғуларини ёя олдими? Унинг ўзи исломий ҳамкорликка ҳисса қўшиб, исломий имтиёзли кўринишга сазовор бўлдими? У ихлосли, ижодкор ва истеъдодли ишчиларни ўз ёнига чақириб, уларни олқишлаб, бошқаларга ўрнак қилиб рағбатлантирдими? Ёки мутакаббирлик отига миниб: «Мен шу мансабнинг эгасиман ва гўдак ўйинчоғини ўйнаганидек, хоҳлаган ишимни қилавераман!» қабилида иш юритиб, ўзидан бошқанинг манфаати қизиқтирмай, омма манфаатлари ҳақида фикр юритмаяптими? Ёки шахсий ва бошқарув зулмини мулозимларига тоттириб, уларнинг устларига миниб, уларнинг маошларини ўмариб, истеъдодлари ва лаёқатларини сўндириб, уларни Ислом оламидаги минглаб ишсизлар қаторига қўшиб қўяяптими?!

    Энди, мулозимнинг ўзидан ишлаётган муассасаси ва доираси учун нима қилгани ҳақида сўрайлик: ҳамкасбларингизга исломий муносабатда бўлаяпсизми? Уларга яхши йўлларни кўрсатиб, ишдаги жиддийлик ва ҳамкорликка чақирдингизми? Ҳаётнинг исломий шаклини кўрсатдингизми? Ҳамкасбларингиз, идорангизга мурожаат қилганлар ёки қўл остингиздаги бошқа мулозимлар ўртасида дуо, ширинсуханлик, олий ахлоқ ва садоқатли муносабатлар қилиш билан, ёхуд магнит тасмалар, китоб ва фойдали ойномалар тарқатиш билан Аллоҳ йўлига чорладингизми?!

    Ёки сиз давлат ёки хусусий муассасадаги фаол ва муҳим аъзодан ишчилар бирлигини бузадиган, раҳбарга ҳамкасбларининг зиёнига хушомад қиладиган, ҳатто, дўстлари ва ҳамкасблари ўртасида фасод ва фаҳш нарсаларни ёйиш билан кофирлар ролини ижро этиб, диний вазифасини адо этмаётган пассив инсонмисиз?!

    Эркак, маҳалласида қўшнилари учун нималарни тақдим этмоқда? Уларни Аллоҳ учун зиёрат қилдими ёки аҳволларидан хабар олдими? Уларни эзгу ишларга йўллаб, рағбатлантирдими ёки қилаётган хатоларидан огоҳлантирдими? Уларга гўдаклари учун ота, кексалари учун ўғил, тенгдошлари учун биродар ўлароқ муносабатда бўлдими? Ёки уйининг ичида дарвиш мисоли ўтириб, қўшниларининг ўлиши, бетоблиги ёки фалокатга учрагани билан қизиқмаяптими? Ёхуд аҳён-аҳён ўзининг ҳаёсиз бақир-чақирлари ёки болаларини дарвозаси олдига қўйиб ўтган-кетганга озор бериб, сигарет чекиб, жамоат намозларига бутунлай қатнашмай ёки қатнашса ҳам айрим фарзларга етиша олмай ёхуд намозларни ҳеч ўқимай маҳалланинг баттоли бўлган ҳолда қўйиб қўймоқдами?

    Савдогар, тижоратида Ислом дини учун нима қилди?

    Молининг шубҳали ва ҳаром нарсалардан пок бўлишига қизиқдими ёки дунё, муомалаларини диққатли қилишига кўзини кўр қилдими? У, мусулмон савдогарлар билан муомала қилишга ҳаракат қилаяптими ёки яҳудий, насоро ва бошқа ғайри динлар билан муомала қилиб, уларни мусулмонлардан афзал кўраяптими? Молларини сотар экан қаллоблик қилаяптими ёки тақлид қилинган, ҳаром ва қалбаки молларни сотаяптими? У ер, бу ерда олиб борилаётган харйия ишларга ҳисса қўшаяптими ёки хайрия ишларга қўл урмай, бойлигини Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга сарф этаяптими?!

    Келинг, энди Аллоҳ таоло миллионлаб инсонлар ҳавас қиладиган нафақахўрлар ҳаётига назар ташлайлик.

    Эй нафақахўр, сиз Ислом дини учун нима қилдингиз? Аллоҳга шукр этиб, Унга ибодатни холис қилдингизми? Намозларни масжидда жамоат билан адо этаяпсизми? Қуръонни ўқиш ёки ёд олиш, тунлари таҳажжудга уйғониб, мусулмонлар учун зафар, қувват, кофирлар учун эса мағлубият ва кучсизлик сўраб дуо қилишга рағбатингиз борми? Ёки сиз нафақахўрликни масъулиятлардан қутилиш, Аллоҳнинг зикри ва намозларни тўкис ўқишдан воз кечиб, у ёқ, бу ёқларга сафар қилиш деб ўйлаяпсизми? Сиз умрингизнинг қолган қисмини Исломга хизмат қилиш йўлида илмингизга яраша китоб, мақола ва нутқлар тайёрлаб ўтказаяпсизми ёки ўзингизга ўхшаш нафақахўрлар билан бирга девон ва суҳбатларда жамланиб, миш-мишлар билан бировларнинг гўштларини еяпсизми? Хайрия жамиятлари ва исломий муассасаларнинг тадбирларида иштирок этаяпсизми? Ёки қимматбаҳо вақтларингизни олди-сотди дўконлари ва ойнаи жаҳон олдида биржалардаги ҳиссалар таннархининг кўтарилиб, пасаяётганини кўриш билан ўтказаяпсизми? Эй нафақхўр, сизнинг ушбу олтин вақтларингиз ҳақида Аллоҳ сарҳисоб қилади. Қиёмат куни жавоб бериш пайтида пушаймон бўлиб қолмаслик учун, Аллоҳдан қўрқинг!

    Нафақахўрдан сўнгра аёл кишига ўтайлик. У фарзандлари, умр йўлдоши, қўшнилари ва дугоналарига қандай яхшилик, таълим, даъват ва йўлланмалар қилди?! Аллоҳ таоло берган имконидан дини учун хизмат қилишда қандай фойдаланди? Ахир Аллоҳ ота, ўғил ва умр йўлдошни унинг хизматига қўйди ва уларнинг барчасини хотинга яхшилик қилиш, уни риоя қилиш ва унга хизмат этишга ҳаракат қилиш учун буйруқ берди. Хўш, аёл киши бу фурсатни ғанимат билдими? Фарзандларини иймон асосида, динга боғланган фарзандлар қилиб тарбияладими? Қўшнилари ва дугоналари ўртасида эзгу ишларни ёйишга интилдими? Ёки бу имкониятларни Аллоҳга осий бўлиш учун ғанимат билиб, асоссиз баҳоналар билан хонадонига гуноҳ ишларни олиб келишга эрини зўрлаб, фарзандлар тарбиясини зое қилиб, уларга гуноҳ қилиш йўлларини осонлаштирдими? Ёки кунларини бозор ва ўтиришларда бекор ўтказиб, истироҳат боғларида дини ва вақтини зое қилаяптими?

    Дўстлар, Аллоҳ раҳм қилган бандалардан бошқалардан ижобий жавоб олишимиз қийин бўлган саволлар шодаси ниҳоятда кўп… Одамларнинг кўпи бу мавзуда зиёнга кирганлар ва Аллоҳ ҳамда Аллоҳнинг динига хизмат қилишдан жуда ҳам узоқда қолиб кетганлар. Аллоҳ таолодан бундай ишлардан сақлашини сўраймиз!!

    Мўмин биродарлар, келинглар, ўзимизни сарҳисоб қилиш учун вақт айирайлик ва динимизга хизмат қилиш учун вақтларимизни белгилайлик. Агар бирон вақт топа олсак, Аллоҳга ҳамдлар айтиб, уни кўпайтиришга интилайлик. Агар бу борадаги камчиликларимизни кўрсак, умримизнинг қолган қисмида уларни йўқотишга бел боғлайлик.

    Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм

    {قُلْ يا عبادي الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ • وَأَنِيبُوا إِلَى رَبِّكُمْ وَأَسْلِمُوا لَهُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ ثُمَّ لَا تُنْصَرُونَ • وَاتَّبِعُوا أَحْسَنَ مَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَكُمُ الْعَذَابُ بَغْتَةً وَأَنْتُمْ لَا تَشْعُرُونَ • أَنْ تَقُولَ نَفْسٌ يَاحَسْرَتَا عَلَى مَا فَرَّطْتُ فِي جَنْبِ اللَّهِ وَإِنْ كُنْتُ لَمِنَ السَّاخِرِينَ • تَقُولَ لَوْ أَنَّ اللَّهَ هَدَانِي لَكُنْتُ مِنَ الْمُتَّقِينَ • أَوْ تَقُولَ حِينَ تَرَى الْعَذَابَ لَوْ أَنَّ لِي كَرَّةً فَأَكُونَ مِنَ الْمُحْسِنِينَ • بَلَى قَدْ جَاءَتْكَ ءَايَاتِي فَكَذَّبْتَ بِهَا وَاسْتَكْبَرْتَ وَكُنْتَ مِنَ الْكَافِرِينَ • وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ تَرَى الَّذِينَ كَذَبُوا عَلَى اللَّهِ وُجُوهُهُمْ مُسْوَدَّةٌ أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِلْمُتَكَبِّرِينَ • وَيُنَجِّي اللَّهُ الَّذِينَ اتَّقَوْا بِمَفَازَتِهِمْ لَا يَمَسُّهُمُ السُّوءُ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ}

    «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг ўз жонларига жиноят қилган (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гунохларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир. Сизларга азоб келиб, сўнгра ёрдам берилмай қолишидан илгари (яъни Аллоҳнинг бирон бало-қазосига дучор бўлмай туриб), Парвардигорларингизга қайтинглар – Унга бўйинсунинглар! Сизларга, ўзларингиз сезмаган ҳолингизда тўсатдан азоб келиб қолишидан илгари Парвардигорларингиз томонидан сизларга нозил қилинган энг гўзал нарса — Қуръонга эргашинглар! Бирон жон: «Аллоҳ ҳаққида (яъни У зотга тоат-ибодат қилишда) сусткашлик қилганимга надомат бўлгай! Ростдан ҳам мен (Унинг динини ва Қуръонини) масхара қилгувчилардан бўлган эдим», деб қолмаслиги учун; «Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта тақводорлардан бўлур эдим», деб қолмаслиги учун; Ёки азобни кўрган чоғида: «Қани энди мен учун яна бир карра (яшашнинг имкони) бўлса-ю, мен ҳам чиройли амал қилгувчилардан бўлсам», деб қолмаслиги учун (Қуръонга эргашинглар!). (Акс ҳолда унга Аллоҳ томонидан айтилур): «Йўқ, (Мен сенга) ҳидоят йўлини кўрсатган эдим, аниқки сенга Менинг оятларим келганида, сен уларни ёлғон деган эдинг ва кибр-ҳаво қилиб, кофирлардан бўлган эдинг». Қиёмат Кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрурсиз. Ё жаҳаннамда мутакаббир кимсалар учун жой йўқми?! Аллоҳ, тақво қилган зотларни (жаннатга) эришганлари сабабли (жаҳаннам азобидан) қутқарур ва уларга бирон ёмонлик ҳам етмас ва улар ғамгин ҳам бўлмаслар» (Зумар: 53 – 61).

    Аллоҳ менга ва сизларга Қуръон Каримни, ичидаги оятлари ва пурмаъно зикрлари билан баракали қилсин!

    Иккинчи хутба

    Тонгни оттирган ва тунларни осуда қилиб, бандаларини ибодат қилишлари учун яратган ҳамда ибодатни уларнинг Қиёмат кунидаги нажотлари учун восита қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳ таоло қудсий ҳадисда шундай деган: «Бандаларим, сизларнинг амалларингизни ҳисоблаб, сўнгра унга кўра тақдирлайман: ичингиздан ким яхши нарса (мукофот)ни топса Аллоҳга ҳамд айтсин. Бошқа нарса (жазо)ни топса эса, ўзидан бошқасини маломат қилмасин!» (Имом Муслим 4674).

    Мен «Шериксиз, ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг бандаси ва расули» эканига гувоҳлик бераман.

    Сўнг …

    Мусулмонлар!

    Башарият ҳаётига назар ташлаган одам, ҳайратомуз нарсаларнинг гувоҳи бўлади. Мусулмонлар ёки Ислом динига мансуб бўлишни иддао этаётган кимсаларнинг шу динга хизмат ва даъват қилишда сусткаш эканликларини, ҳатто мусулмонлар ёки мусулмонликни иддао этаётган ота-оналар фарзандларининг Исломга қарши курашаётганини билади.

    Бунинг акси ўлароқ, ботил аҳлининг ўз ботилликларини ёйиш ва унга чақиришга, бу иш улардан бойликлари ҳамда вақтларини ва ҳатто жонларини фидо этишни талаб қилса ҳам, тинмай ҳаракат қилаётганларини кўриб, эшитмоқдамиз. Америка ва унинг иттифоқчиларининг Исломга қарши олиб бораётган урушлари, сўзимизнинг яққол далилидир.

    Американинг террорга қарши олиб бораётган курашида самимий эканини, ким ҳам айта олади. Лекин, Қуръон Карим тарих давомида олиб борилган бундай урушларнинг ҳақиқати ва моҳияти ҳамда Исломга тўғаноқ бўлиш учун зарур бўлган барча кўмак ҳажмини очиб берган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

    {إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ فَسَيُنْفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ}

    «Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра уша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар» (Анфол: 36);

    {وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا ، وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُولَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ}

    «Улар (кофирлар) қўлларидан келса то динингиздан қайтаргунларича сизлар билан уришаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетур» (Бақара: 217);

    { وَدَّ كَثِيرٌ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ لَوْ يَرُدُّونَكُمْ مِنْ بَعْدِ إِيمَانِكُمْ كُفَّارًا حَسَدًا مِنْ عِنْدِ أَنْفُسِهِمْ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمُ الْحَقُّ فَاعْفُوا وَاصْفَحُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ إِنَّ اللَّهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ }

    «Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди. Бас, Аллоҳнинг фармони келгунича уларни афв қилинг ва кечиринг. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир» (Бақара: 109).

    Мўмин биродарлар, хутбамнинг сўнггида ботилни ёйиш учун чексиз ёрдамлар берилаётганини таъкидлаш учун, «ал-Баён» ойномаси ўзининг 1421 ҳижрий йилнинг жумодул аввал ойи сонида «Халқаро Америка тадқиқотлари ва осорлари ойномаси»дан иқтибос қилиб келтирган миссионерлик ҳақидаги ҳисоботни иқтибос қилмоқчиман. Унда шундай дейилган:

    1990 йилга келиб миссионер ташкилотларнинг сони 21 000 (йигирма бир мингта) бўлган бўлса, бу сон 1996 йилга келиб 45 000 (қирқ беш минг)тага етди.

    Миссионерларнинг ўз мамлакатларидаги сони 1990 йилда 3 923 000 (уч миллион тўққиз юз йигирма уч минг)та бўлган бўлса, 1996 йилга келиб 4 635 500 (тўрт миллион олти юз ўттиз беш минг беш юз)тага етган.

    Ўз ўлкаларининг хорижида фаолият олиб бораётган миссионерларнинг сони 1990 йилда 285 250 (икки юз саксон беш минг икки юз эллик)та бўлган бўлса, 1996 йилга келиб уларнинг сони 398 000 (уч юз тўқсон саккиз минг)тага етган.

    Агар 1990 йилда 23 800 (йигирма уч минг саккиз юз)та ойнома ва бюллетенлар нашр қилинган бўлса, 1996 йилга келиб уларнинг сони 30 100 (ўттиз минг юз)тага етган.

    Миссионерлик дастурлари узатилган радио ва телеканаллар сони 1990 йилда 2 160 (икки минг бир юз олтмиш)та бўлган бўлса, 1996 йилга келиб 3 200 (уч минг икки юз)тага кўпайган.

    Миссионерлик фаолиятлари учун черков тарафидан 193 000 000 (бир юз тўқсон уч миллион) доллар пул иона ўлароқ берилган. Миссионерлик фаолияти учун 206 000 000 (икки юз олти миллион)та компьютер хизмат қилмоқда.

    Агар бошқа ҳисоботларга ҳам қизиқмоқчи бўлсангиз, ойноманинг мазкур сонига мурожаат қилишингиз мумкин.

    Мўъмин биродарлар, келинглар, ўзимизга қайтиб савоб берайлик: Ислом учун биз нима қилдик?! Динимиз ва умматимиз учун нима иш қилдик?!!

    {يَاأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنْظُرْ نَفْسٌ مَا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ • وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ نَسُوا اللَّهَ فَأَنْسَاهُمْ أَنْفُسَهُمْ أُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ • لَا يَسْتَوِي أَصْحَابُ النَّارِ وَأَصْحَابُ الْجَنَّةِ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ هُمُ الْفَائِزُونَ}

    «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (Қиёмат Куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир. Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас (шундан кейин Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган (яъни, ўзларига охиратда фойда берадиган амаллар қилишдан юз ўгиртириб қўйган) кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир! Дўзах эгалари билан жаннат эгалари баробар бўлмас. Жаннат эгалари (бахт-саодатга) эришгувчи зотлардир» (Ҳашр: 18 – 20).

    Аллоҳ таолодан ғафлат уйқусидаги кўзларимизни очиши, хатоларимизни мағфират қилиши ҳамда нафсимиз ва шайтонга қарши бизга ёрдамчи бўлишини тилаб қоламиз.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962