Эркак ёки аёлнинг авратига қараш таҳоратни синдирмайди

Савол:

Яланғоч эркак ё аёлларга қараш билан таҳорат бузиладими? Киши ўзининг авратига қарасачи?

Жавоб:

Алҳамду лиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиҳи ва алиҳи ва соҳбиҳи, ва баъд.. Таҳоратли кишининг яланғоч эркак ё аёлларга қарашининг ўзи таҳоратни синдирмайди. Ўзининг авратига қараши ҳам шундай. Бу билан таҳорат синишига далил йўқ. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига саловоту саломлар йўлласин.

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962