Йигитларга 100 насиҳат (3)

    36-Насиҳат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг сахийроғи эдилар, рамазон ойида янада сахийроқ бўлиб кетардилар. Бу амалда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзингизга пешво ва намуна қилиб олинг.

    37-Насиҳат. Нафл рўза тутишга одатланинг. Уларнинг баъзилари қуйидагилардир: Душанба, пайшанба кунлари, ҳар (қамарий) ойнинг ўн уч, ўн тўрт, ўн бешинчи кунлари, ҳожилардан бошқаларга Арафот куни, (бу кун рўза тутиш икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади,) муҳаррам ойининг ўнинчи куни, бу куннинг рўзаси бир йиллик гуноҳга каффорат бўлади, шаввол ойида олти кун рўза тутиш кабилар.

    38-Насиҳат. Рамазон ойида умра қилишга ҳаракат қилинг, чунки бу ойда қилинган умранинг ажри бир ҳажнинг савобига тенгдир.

    39-Насиҳат. Аллоҳнинг зикри қалбларнинг давоси, ғамларнинг ёзилиши ва нафснинг роҳатидир. Доим Аллоҳнинг зикрида бўлинг. Аллоҳ, уни зикр қилган банда билан биргадир. Аллоҳнинг зикрисиз кўп гапириш инсонни тошбағир қилади.

    40-Насиҳат. Истиғфорни (Аллоҳдан гуноҳларни кечиришини илтижо қилиб сўрашни) кўпроқ айтинг Аллоҳ сизга ҳар бир ғамдан қутулиш ва ҳар бир тангликдан чиқишни насиб қилади ва сизни ўйламаган ерингиздан ризқлантиради.

    41-Насиҳат. Билингки дуо Аллоҳга энг шарафли нарсадир. Дуо бало келгандан сўнг уни даф қилиш сабабидир. Дуо Аллоҳ бандасини сақлаши сабабларидандир. Дуони кўп қилинг ва Аллоҳ азза ва жаллага кўп илтижо қилинг. Билингки, банда Раббига энг яқин бўладиган лаҳза у саждада тургандадир бунинг қадрига етинг ва кўп дуо қилинг.

    42-Насиҳат. Ҳаж катта фарз амал, ислом рукнларининг бири ва улуғ амалларнинг энг афзалларидандир. Ҳажни адо этишга шошилинг уни кечиктирманг. Аҳли илмларнинг саҳиҳ сўзларига биноан қодир бўлган одамга ҳажни зудлик билан адо этиши фарздир.

    43-Насиҳат. Ҳажингиз мабрур бўлишига ҳарис бўлинг. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир. Ҳажжи мабрур у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмаларига мувофиқ бўлган, беҳаё гап-сўз ва ишлар ҳамда жанжал ва гуноҳ ишлар бўлмаган ҳаждир.

    44-Насиҳат. Ҳаж ўзидан олдинги гуноҳ ва хатоларни вайрон қилиб йўқотади. Кимки ҳажда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмалари асосида у зотга эргашиб ҳаж қилиб қайтса, онадан туғилган кунидаги каби гуноҳлардан пок бўлиб қайтади. Ҳажингиздан гуноҳ, маъсият ва хатолардан тоза, холий, пок бўлиб қайтишга астойдил урининг.

    45-Насиҳат. Ҳаж билан умрани доим кетма-кет қилинг. Ҳаж ва умра бозғон темирнинг зангини кеткизганидек фақирлик ва гуноҳларни кеткизади

    46-Насиҳат. Зулхижжа ойининг аввалги ўн кунида тоатлар ва солиҳ амалларни кўпроқ қилинг, бу ўн кундаги солиҳ амаллар Аллоҳ таолога ундан бошқадагиларидан севиклироқдир.

    47-Насиҳат. Илм талаб қилиш фарздир ўзингизни нодонлик ва нафс хоҳишига ўлжа қилиб ташлаб қўйманг.

    48-Насиҳат. Билингки, шаръий илмлар бутун умрингиз давомида билган нарсалардан кўра буюкроқдир. Билишингиз лозим бўлган илмни ўрганишга ғайрат қилинг ва энг зарурроғидан бошланг. Вақтингизни бефойда нарсаларга сарфламанг.

    49-Насиҳат. Уламоларга яқин ва суҳбатларига ҳарис бўлинг. Ўзингиз мустақил илм талаб қилишдан сақланинг. Кимнинг устози фақат китоб бўлса унинг хатолари кўп бўлади.

    50-Насиҳат. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва ҳар бир мусулмонга холис бўлишни ўзингизга вазифа қилиб олинг, зеро яхшиликка чақирувчи уни қилгувчи кабидир.

    51-Насиҳат. Сизнинг холис насиҳатингизга одамларнинг ҳақлироғи хонадонингиздагилар эканини билинг. Уларга насиҳат қилишда ва йўл кўрсатиб илм ўргатишда ғайрат қилинг сўнгра улардан кейин сизга яқин бўлган кишиларга таълим беришга ҳаракат қилинг.

    52-Насиҳат. Яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаришда дўстона муносабатда бўлинг, токи одамлар сиздан қабул қилсинлар, сиздан қочиб тарқалмасинлар.

    53-Насиҳат. Яхшиликка буюриб ўзи қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб ўзи шу ёмонликни қиладиган кишилардан бўлманг.

    54-Насиҳат. Аллоҳдан қўрқиш ва унинг доимо сизни кўриб, билиб турганини ҳис этиш сизни ичингизу ташингиздаги шиорингиз бўлсин.

    55-Насиҳат. Ҳар бир ишингизда Аллоҳга таваккул қилинг, бу сизни сабабларни қилишингиздан ман қилмасин.

    56-Насиҳат. Аллоҳ сизга тақсим қилиб қўйган нарсага рози бўлинг. Дунё ишларида ўзингиздан паст бўлган кишиларга боқинг ва билингки бойлик қаноатдадир.

    57-Насиҳат. Роббингиздангина умид қилинг, гуноҳингиздан қўрқинг.

    58-Насиҳат. Аллоҳ азза ва жалланинг муҳаббатини олиб келадиган сабабларни маҳкам ушланг. Бунинг энг зўри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам тутиш ва нафл ибодатларни кўпайтиришдир.

    59-Насиҳат. Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ислом ўркачининг чўққисидир. Билингки: «Ким ғазот қилмаса ва ўзига ғазот қилиш ҳаққида гапирмаса ва шу кўйда ўлса мунофиқликнинг бир тармоғида ўлади.

    60-Насиҳат. Ҳар бир жойдаги мусулмон биродарларингизнинг хабарларини ишончли манбалардан билиш пайида бўлинг. Қўлингиздан келганича уларга ёрдам беришга урининг ва ғоибона улар ҳаққига дуо қилишни унутманг.

    61-Насиҳат. Ота-онангизга оқ бўлишдан (уларни норози қилишдан) сақланинг. Ота-она сизнинг яхши муносабатингизга одамларнинг энг ҳақлисидир.

    62-Насиҳат. Ота-онангизнинг бирлари сиздан ғазабланиб қолсалар уни рози қилмагунча хотиржам бўлманг.

    63-Насиҳат. Сиз ва сизнинг мол-дунёнгиз отангизникидир, молингизни ва яхшилигингизни ота-онангиздан қизғанманг.

    64-Насиҳат. Яхшилик қилишда, ҳурмат қилишда ва силайи раҳм қилишда онангизни биринчи ўринга қўйинг ва уни ғазаблантириб қўйишдан қаттиқ эҳтиёт бўлинг. Жаннат онангизнинг икки қадами остидадир.

    65-Насиҳат. Қариндошларингиз сиздан алоқаларини узсалар ҳам сиз улар билан боғланинг. Яқинларингизга эзгулик ва эҳсонни доимо қилиб туринг.

    66-Насиҳат. Агар оилавий келишмовчиликлар бўлса уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилинг, чунки орани ислоҳ қилиш ҳасанотларнинг энг улуғларидан.

    67-Насиҳат. Кўшниларингизга яхшилик қилинг, улардан бирон кишига озор берманг.

    68-Насиҳат. Аҳлингиз, қўшниларингиз ва ёр-биродарларингиз билан гўзал хулқли бўлинг, зеро қиёмат куни амал тарозусида гўзал хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди.

    69-Насиҳат. Меҳмонни иззат-икром қилиш иймондандир. Бу одамгарчилик ва пасткашликнинг зидди бўлган саховат ва хотамтойлик далилидир.

    70-Насиҳат. Мусулмонлардан бирон кишини истеҳзо ва масхара қилманг, у сиздан кўра яхшироқ бўлиши мумкин.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963