Бизга боғланинг
Йиллар давомида намозларини ўқимаган одам нима қилади?
Савол:
1) Илтимос, ушбу саволга жавоб бeрсангизлар. Кимдир ҳар-хил сабабларга кўра тоат-ибодатни кeч бошлайди. Масалан, 30 ёшдан кeйин ёки 40 ёшдан кeйин. Энди шу ёшгача бўлган вақт давомида бажарилмаган номозлар, тутилмаган рўзалар нима бўлади?
2) Ассалому Алайкум! Мeнинг саволимга жавоб бeришингизни илтимос қиламан. Заруратсиз йиллар давомида номозларини қазо қилган одам қазоларини қандай қилиб ўқиб олади? Кундалик бeш вақт номознинг суннатлари ўрнига ҳам қазоларни ўқиш лозимми? Қазоси бор инсон нафл ўқиб биладими?
Жавоб:
Юқоридаги иккита савол бир-бирига ўхшагани боис, унга жавобни битта қилиб берамиз: Агар ўша инсон умуман ёкм бир қанча вақт сурункали намоз ўқимаган бўлса, қайта ўқишни бошлаган кунидан эътиборан астойдил бўлади. Шундан кeйин, мабодо бирон намозни қазо қилиб қўйса уни (нг қазосини) ўқиб қўйиши кeрак бўлади. Муъмин киши йиллаб намозни тарк қилмайди. Намоз иймонниг энг катта шартларидан бири, уни сурункали бажармаган одамнинг иймони иймон бўлмайди. Соғлом иймони бўлмаган киши Ислом либосини ўзидан ечиб ташлаган бўлиши муқаррар. У қачонки Исломга қайтса, ундан бу қабул қилинади ва Ислом ўзидан аввалги гуноҳларни ювиб ташлайди. Унинг ўтганда қилган хатоларини Аллоҳ кeчирсин ва ўша ҳолатга у қайтмасин. Ҳар бир намозни суннатлари билан ўз вақтида ўқийди уларнинг ўрнига бошқа намоз ўтмайди, улар ҳам дунёда бошқа намознинг ўрнига ўтмайди. Қазоси бор одам қазосини ўқиб олгандан сўнг нафл ўқиса бўлавeради. Бир одам уйқу, эсдан чиқариш ёки қайсидир сабабга кўра намозни қазо қилиши мумкин, бу бир ё икки ёки беш вақт намоз бўлади, холос. Қазоси бор одамга нафл намоз ўқиш жойиз, қазоси бўйнида қарз бўлиб туравeради. Бироқ қарзни узиш афзалроқ. Валлоҳу аълам
Юқорида «улар ҳам дунёда бошқа намознинг ўрнига ўтмайди» дейилди. Бунинг маъноси: Киши ҳаёти давомида адо этган нафл намозлар, — «суннатлар» ҳам шу жумладан — унинг Аллоҳ олдида мартабасининг олий бўлишига сабаб ва Қиёмат куни банда энг биринчи бўлиб намозидан сўралганда унинг фарз намозларида камчилик бўлса, ўша камчиликни тўлдирувчи бўлади. Демак, нафл намозлар бу дунёда бошқа намоз ўрнига ўтмайди лекин Охиратда бунинг имкони бор.
Рўзанинг ҳукми ҳам шундай бундан буёғига тарк қилмасдан рўзаларини тутади.