Ўйинлар халол ва харом ўртасида

    Савол:

    «Кимки, нардашир ўйнаса худди кўлини чўчка гўшти ва конига ботириб бўяган кабидир» дегувчи хадисни ўкидим. Яна шу маънода нарда ўйнаш хоромдир деган жумлани ўкидим ва менда мухим савол тугилди: Барча ўйин турлари – хатто, гарчи фойдали бўлган, хусусан бу ерда, нардага асосланган исломий ўйинлар бор – мана шу ўйинларнинг барчаси харом килинганми? Ёки харомлик баъзи хос ўйинларга тегишлими? Шу масала шархида кенгрок тўхталинса деган умиддаман

    Жавоб:

    Алхамду лиллах. Ўйинлар икки кисмдир.

    Биринчи кисм: Аллох йўлида жиход килишга ёрдам берувчи ўйинлар. Хох у кўл жиходи (жанг), хох тил жиходи (илм) бўлсин. Мисол учун сузиш, отиш, отга миниш.

    Куч-кувватни ўстиришга, шаръий, илмий маърифатни оширишга каратилган ўйинлар, ёки шуларга боглик кўшимча мулхакотлар. Мазкур ўйинлар мустахаб бўлиб, булар билан ўйнагувчи нияти яхши бўлса масалан динга ёрдам беришни, унинг галабасини истаса, ажру-савобга эга бўлади. Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам айтадилар: «Эй Баний Аднон отинглар, чунки отангиз мерган бўлган». Отишга шунинг маъносидаги барча нарсалар киёс килинади.

    Иккинчи кисм: Жиходга ёрдам бермайдиган ўйинлар. Булар икки турдир.

    Биринчи тур: Нас (шариъат матни яъни оят ёки хадис) нахий билан (кайтарув билан) ворид бўлган ўйинлар. Масалан саволда айтилган нардашир ўйини. (Яъни нарда ўйини) Мусулмон киши бундан сакланмоги лозим.

    Иккинчи тур: Нас – амр билан хам, нахий билан хам ворид бўлган ўйинлар. Булар икки хилдир:

    Биринчи хили: Харомни ўз ичига олган ўйинлар. Хайкаллар, жонли сувратларни ўз ичига олган ёки мусикаси бўлган ўйинлар ёхуд низо-жанжалга ва ёмон гаплар, разил феълларга тушиб колишга олиб бориши кишилар ўртасида маълум бўлган ўйинлар. Булар нахий килинган ўйинлар таркибига киради. Сабаби буларда харом килинган нарсанинг доимий борлиги ёки харомга васила бўлгани учун. Чунки бир нарса кўпинча харомга васила бўлса уни тарк этиш лозимдир.

    Иккинчи тури: Харомни ўз ичига олмаган, кўпинча харомга олиб бормайдиган ўйинлар. Футбол, волебол, стол тенниси ва бошка бизлар кўп гувохи бўлаётган ўйинлар каби. Бу ўйинлар куйидаги шартлар билан жоиз бўлади:

    Биринчи шарт: Кимордан холи бўлиши. У ўйинчилар ўртасидаги гаров.

    Иккинчи шарт: Бу ўйинлар Аллохнинг вожиб зикри – намоздан ёки ота-онага яхшилик килиш каби хар кандай вожибдан тўсик бўлмаслиги.

    Учинчи шарт: Ўйинчининг хамма вактини банд килиш у ёкда турсин, аксар вактини хам банд этмаслик. Ёки одамлар ўртасида шу билан танилмаслик ёхуд ўйин унинг вазифаси-амали бўлмаслик.

    Чунки бундай кишига Аллох Таъолонинг «Динларини бехуда ва ўйинга айлантириб, дунё хаёти алдаб кўйган кимсалар, бас, бугун биз уларни унитамиз» деган сўзи тўгри келишдан кўркилади.

    Охирги шартнинг махдуд микдори бўлмай балки у мусулмонлар урфига кўйилади. Кўп десалар ўша ман килинган бўлади. Инсон ўзи хам умумий вактига нисбатан ўйин вактига хад кўйса бўлади. Агар ярмига, учдан бирига ёки тўртдан бирига тўгри келса у кўпдир.

    Валлоху субханаху Аълам.

    Холид ал-Мажид
    (Имом Мухаммад ибн Сауд номли Исломий жомиъанинг шариъат куллийясида тадрис хайъатининг аъзоси)

    ИНТ таржимаси

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962