Кичкинанинг ўзидан каттани ҳурмат қилиши ва каттанинг ўзидан кичкинага меҳрибончилиги

    Эй ўғлон, ўзингдан ёши катта кишиларга ҳурматда ва ўзингдан кичкиналарга меҳрибон бўл. Шундай қилсанг, қариб-кексайганингда сенга меҳрибонлик қиладиган ва ожиз бўлиб қолганингда сенга раҳм қиладиган кишиларни учратасан. Албатта кичикнинг ўзидан каттани ҳурмат қилиши ва каттанинг ўзидан кичкинага меҳрибонлик қилиши гўзал ахлоқлардан.

    Кичикнинг ўзидан каттага ҳурмати қуйидаги насиҳатларга амал қилиш билан
    бўлади:

    1. Автобус, троллейбус ёки трамвайда ўтирган бўлсанг ва тик туришга ожиз кишини кўрсанг, сендан даражаси паст бўлса ҳам ўрнингдан туриб унга жой бер.

    2. Сен танийдиган ёши улуғ кишиларни учратиб қолсанг, биринчи бўлиб салом бер.

    3. Акаларингни ва сендан катта биродарларингни ҳурмат қил. Шунда улар сенга меҳрибон бўлишади ва сени яхши кўрадилар. Агар сенга яхшилик қилсалар, уларга «Жазаакаллоҳу хорон», деб раҳмат айтишни унутма.

    4. Агар уйда хизматкорлар бўлса, уларга юмшоқ гапир, қўпол гапирма. Уларнинг оталарини сўкма ва уларни урма. Чунки улар ҳам сенга ўхшаган одам.

    5. Жамоат жойларига киришда ёки чиқишда чиройли дидли ва одобли бўлишга ҳаракат қил. Кексалар ва аёллар билан тиқилишма, йўл бўшагунча бироз кутиб тур.

    Каттанинг ўзидан кичикка меҳрибонлиги

    1. Ўзингдан кичик укаларинг ва сингилларингга меҳрибон бўл. Ҳолва ёки ўйинчоқларни уларга бермасдан, ўзингники қилиб олма. Уларнинг жаҳлини чиқарма ёки улар билан жанжаллашма.

    2. Кичкина укаларингни жинларни ҳикояларига ўхшаш даҳшатли ҳикоялар билан қўрқитма.

    3. Агар кичик укаларингнинг дарсларига ёрдам беришга кучинг етса, ёрдам бер.

    Ҳикоя

    Исмоил одобли ўқувчи, у кичик укаларини ва синггилларини яхши кўради. Уларга меҳрибонлик қилади. Уларни ҳурсанд қиладиган ишларни қилади. Улардан ёши катта бўлишига қарамасдан улар билан бирга ўйнайди.

    Кунларнинг бирида синглиси қўғирчоғи билан кичкина аравага ўтириб, ундан уларни уйнинг боғида сайр қилдириши учун аравани тортишини сўради. У рози бўлиб аравани торта бошлади. У синглисининг ҳурсандлигидан шод эди. Онаси бу ҳолни кўриб унга:

    – Эй Исмоил, синглинг ҳурсанд бўладиган ишни қилишинг жуда чиройли иш. Бу
    аканинг вазифасидир- деди.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962