Компютер ўйинларининг хукми

    Савол:

    SONY ва бошка ширкатлар ишлаб чикарган турли, кенг таркалган электрон ўйинларни ўйнаш ёки, болаларнинг шуларни ўйнашларига рухсат беришнинг хукми нима?

    Жавоб:

    Алхамду лиллах. Бу ўйинларга фикр килиб караган одам уларнинг зехний махоратлар ва фардий яъни якка шахс харакат тасарруфотига суянганини кўради. Бу ўйинлар кўп киррали хамда хилма-хилдир. Баъзиси тўкима, хаёлий урушлардан иборат бўлиб, ўшандай холатларда кандай иш тутишга ўргатади. Ёки хатарли ўринлардан нажот топишга тайёр туриш, душман билан жанг килиш, хадаф – нишонларни вайрон килиш, планга олиш, турли саргузашт, чўл – биёбонлардан чикиб кета олиш, вахший хайвонлардан кочиш, тайёра, сайёра, кемалар мусобакаси, тўсикларни енгиб ўтиш, кон кидириш каби ишларни кўрсатади. Баъзи ўйинлар эса, маълумотларни ўстиради, диккат эътиборни оширади. Мисол учун таркатиб бошкадан йигиш, бўлакларга бўлиб юборилган шаклларни жамлаш, бино куриш, бўяш каби ўйинлар.

    Ушбу ўйинларнинг шаръий хукми:

    — Ислом дам олиш, танга ором бериш, мубох воситалар билан рухсат этилган рохатланишни манъ килмайди. Бу ўйинлардаги асл коида намозни тўла-тўкис адо этиш, ота-онага яхшилик килиш каби шаръий вазифалардан тўсмаса ва буларда харом килинган нарса бўлмаса мубохликдир. Бирок бу ўйинларда харом килинган нарсалар накадар кўп. Куйида бунга мисоллар:

    Ёвуз осмон ахиллари билан ажойиб олийжаноб ер ахиллари ўртасидаги жангларни тасвирловчи ва шундай гояларни ўз ичига олувчи Аллох Таъолога тухмат ёки улуг фаришталарга таъна – тахкир каби ўйинлар.

    — Салиб – крестни мукаддаслаштириш, унинг ёнидан ўтиш куч ва соглик келтириши ёки рухни кайтариши ёхуд ўйинчига нисбатан рух-жонларни зиёда килиши ва шу кабиларга курилган ўйинлар. Шунингдек насоро динидаги тугилган кун байрамларининг битока – откриткаларини тузиш ўйинлари.

    — Сехрни жорий килувчи ёки сехргарликни улугловчи ўйинлар.

    — Ислом ва мусулмонларга нафратни акс эттирувчи ўйинлар. Мисол учун ўйинчи Маккани бомбардимон килса 100 очко, Богдодни бомбардимон килса 50 очко олиши ва хоказо.

    — Кофирларни кўкларга кўтариш, улар билан фахрланишни ривожлантириш, ўйинчи кофир давлатнинг кўшинини танласа кучли, ютиб чикадиган, биронта мусулмон давлатнинг армиясини ихтиёр этса енгиладиган заиф бўлиб коладиган ўйинлар каби. Шунингдек болаларни спорт клублари, кофир ўйинчиларнинг номлари билан завкланиш рухида тарбияловчи ўйинлар.

    — Очик авратларни тасвирлашни ўз ичига олган ўйинлар. Баъзи ўйинларда голибнинг мукофоти (ютуги) ялонгоч сувратнинг кўриниши бўлади. Шунингдек гояси маъшука, махбуба ёки ўртогни девдан ёки ажардан нажот топтиришга каратилган ахлокни бузувчи ўйинлар.

    — Кимор гоясига асосланган ўйинлар.

    — Мусикали ўйинлар. Шариъати Исломийяда унинг харом килингани маълумдир.

    — Икки кўз ёки асаблар каби танга зарар етказиш. Шунингдек кулокка зарар етказувчи кучли таъсирга эга овозлар. Янги тадкикотлар шуни кўрсатадики, бу ўйинлар ишкибозлик – берилиб кетиш ва асаб системасига зарарни пайдо килади, болаларда асабийликка, унинг таранглашувига сабаб бўлади.

    — Каттиккўлликка, жиноятга, ўлдириш ва инсонларни йўк килишга ўргатиш. Машхур Дўм ўйини бунга мисол.

    — Реал вокеъликда бўлмаган, одатдан ташкари куч-кудрат ва ўлгандан кейин кайтиб келиш каби махол нарсалар ва турли вахму-хаёлотлар оламида гўдакни тарбиялаб унинг вокеий – хакконий бўлишини барбод килиш. Фазовий – космик коинотларни тасвирлаш билан хам унинг вокелигини бузиш.

    Акидавий хатар ўринлари ва шаръий кўркиладиган жойларга мисол келтиришда кенг тўхталдик. Сабаби кўпчилик ота-оналар бунга эътибор бермайдилар ва фарзандларига бу ўйинларни олиб келадилар, бу билан уларни банд киладилар. Шуни хам билиб кўйиш керакки, бу электрон ўйинларда – мубох бўлганда хам – эваз билан мусобака ўйнаш дуруст эмас. Чунки, у жиход асбобларидан ва жиходда кувват берадиган нарсалар сирасидан эмас. Валлоху Таъоло Аълам.

    (Мусобакалар ва шариати Исломийяда уларнинг хукмлари. Д. Саъд аш-Шатрий)

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962