Мўминларга хушхабар беринг

    Шайх Муҳаммад Ҳассон
    Ислом Нури таржимаси

    Barcha hamdu sanolar Ollohga xosdir. Biz Unga hamd va istig’for aytamiz, Undan yordam beraman va hidoyat so’raymiz, nafsimizning shumligidan va amallarimizning yomonligidan Uning O’zidan panoh so’raymiz. Allox hidoyat qilgan kimsani adashtiruvchi, adashtirgan kimsani hidoyat qiluvchi yigit. Men yagona, sheriksiz Ollohdan o’zga haqiqat iloh yig va Muhammad sollallohu alayhi va salom Uning bandasi va elchisidir guvohlik beraman.

    «Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

    «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

    «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

    Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.

    Аммо баъд…

    Азиз оға-инилар, муҳтарама опа-сингиллар, барчангизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, даврамизга хуш келибсиз, барчамизни Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг жаннатида ҳам жамласин ва даъватчилар саййиди бўлган зот билан бирга қилсин.

    Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Бугунги суҳбатимиз «Мўминларга хушхабар беринг» деб номланади ва унда қуйидаги мавзуларда сўз боради:

    Биринчи: Аянчли руҳий-маънавий мағлубият.

    Иккинчи: Бўлиб ўтаётган ва бўлажак воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ-тиниқ нубувват хабарлари.

    Учинчи: Аллоҳ ва Расулининг сўзлари ростдир!.

    Тўртинчи: Иш режаси ёки нима қилмоқ керак?.

    Сўзларимга диққат-эътибор қаратишингизни умид қиламан, Аллоҳ таоло сиз-у бизни Исломнинг ғалабаси ва тавҳид аҳлининг иззатга эришиши билан шодлантирсин, зотан У бунга қодирдир.

    Биринчи: Аянчли руҳий-маънавий мағлубият:

    Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Елкаларимизни эзиб турган ва ҳеч бир мусулмонга махфий бўлмаган воқеликнинг алам-аччиқлари орасидан мағрибу машриқдаги баъзи мусулмон оға-ини ва опа-сингилларнинг қалбларига ўрнашган ноумидлик ҳислари вужудларидан сизиб чиқиб, ҳасрат бўронига айланаётганини, бу бўрон уларнинг тилларидан отилган умидсизлик сўзларини чор-атрофга учириб олиб кетаётганини кўрмоқдамиз: «Бўлди, бефойда… Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуун… Дин зое бўлди… Уммат тамом бўлди… Энди ҳаракат қилганнинг фойдаси йўқ…Тирикка нидо қилсанг эшиттирган бўлардинг,
    Лекин сен нидо қилган кимсаларда жон қайда?!
    Чўғни пуфласанг агар ёритади атрофни,
    Лекин пуфламоқдасан кулга қараб бефойда…

    Ҳа, сен илма-тешик бўлиб кетган мешни шиширмоқ истагида уни пуфламоқдасан… Фойдаси йўқ, одамлар тугаб бўлган…». Уларнинг тилларидан отилиб чиқаётган шу ва бошқа шу мазмундаги сўзлардан бутун вужудларини руҳий-маънавий мағлубият тўла қамраб олганига ишонч ҳосил қиласиз.

    Тан олиш керак, уммат ўша дастлаб содир бўлган қалтис муртадлик бўҳронидан бошлаб, мўғулларнинг аёвсиз қирғини-ю, оғир салиб урушлари оралаб, халифаликнинг заволга юз тутиши ва Андалуснинг бой берилишидан тортиб, яҳудларнинг Фаластин тупроғини ишғол қилиши каби жуда оғир йўқотиш ва мағлубиятларни бошидан кечириб келмоқда. Бироқ, мен ишонч билан айтаманки, уммат воқеда ёки кейинги даврда мубтало бўлган энг катта мағлубият унинг руҳиятига етган мағлубият бўлди! Зеро, руҳий-маънавий мағлубиятни тан олган кишининг фикри ҳам, ҳаракати ҳам фалажга айланади, жиддий амалий ҳаракатлар билан йўлда давом этиши у ёқда турсин, бу ҳақда фикр юритишга ҳам ботинолмай қолади. Аллоҳ таборака ва таолога бўлган иймоннинг заифлашиши, душман куч-қувватининг давомий ортиб бориши ва умматнинг куч-қудрати пасайиб бориши билан руҳий-маънавий мағлубият яна-да зиёдалашиб боради. Қолаверса, йўлнинг табиатини билмаслик, замон ва маконга нисбатан тор қарашлар ҳам бунга етарлича таъсир кўрсатади. Бу омиллар ҳаммаси йиғилиб, жирканч руҳий-маънавий мағлубиятнинг сассиқ кўлмагига қуйилиб, унинг бадбўйлигини яна ҳам кучайтиради.

    Ҳозирда «Аллоҳ борлиқни ўз ҳолига ташлаб, ўзини четга тортган» деган гаплар тез-тез қулоққа чалинадиган бўлиб қолди. Онт ичиб айтаманки, уч кун олдин кап-катта бир кишининг: «Аллоҳ ҳозир борлиқ ишларидан хилватга чекинган» деганини ўз қулоғим билан эшитдим! Ҳа, аҳвол шу даражага етди!!

    Бошқа бирисининг гапини эшитинг: «Аллоҳ бу тўкилаётган қонларни кўрмаяптими?! Тилка-пора қилинган мана бу жасадларни кўрмаяптими?! Вайронага айлантирилган мана бу уйларни кўрмаяптими?! Қани нусрат?! Қани иззат?! Қани ерга эга қилиш ҳақидаги ваъда?!…».

    Бошқа бир кишининг гапини эшитинг: «Уммат учун бу фитнанинг ечими ва ундан қутулиш йўли фақатгина Аллоҳга рукуъ қилишдан воз кечиб, Американинг меҳробига эгилиш, бундан бошқа йўл йўқ!!». Жирканч ва аянчли руҳий-маънавий мағлубият инсонни ана шундай аҳволга олиб бориб қўйди!

    Агар: «Аллоҳ азза ва жалла мана бундай башорат берган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай хушхабар айтганлар», десангиз, пешоналари тиришиб: «Қанақа хушхабар, эй шайх, воқеликдан бохабарлик даъвосини қиласиз-у, атрофга қарайсизми ўзи?! Қонлар дарё бўлиб оқиб ётганда қанақа башорат ҳақида гап бўлиши мумкин?! Жасадлар тилка-пора бўлиб ётганда қандай хушхабар ҳақида гапираяпсиз?! Қуддус босқинчилар тажовузидан инграб ётганида қандай хушхабар ҳақида гап бўлиши мумкин?! Аёллар, гўдаклар, қариялар фарёд чекиб, умматга нидо қилиб ётган ва фарёдларига қулоқ тутадиган одам топилмай турган пайтда ниманинг башоратини бераяпсиз сиз ўзи?!», деб хитоб қилишади…

    Бу оқшом сиз азизларга янгича услубда ва бошқача йўл билан келажак давлат шу динники бўлиши ҳақидаги хушхабарни айтмоқчиман, умумий гап-сўзлар билан эмас, батафсил равишда, ҳодисалар ҳақида ўз хоҳиш-ҳаволаридан сўзламайдиган зот томонларидан хабар берилган тафсилотлар билан башорат бермоқчиман. Уммат ичида ва умуман ер юзида юз берган ва то қиёмат юз беражак қандай бир воқеа-ҳодиса бўлмасин, у ҳақда хоҳишларидан сўз айтмайдиган Содиқу Амийн – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – хабар бериб ўтганлар. Эътибор беринг, бугунги воқелигимизда бўлиб турган ва келажакда бўладиган ҳар қандай муҳим воқеа ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бериб қўйибдилар.

    Воқеда бугун уммат ер юзининг очкўз халқлари бемалол ва тортинмасдан қўл чўзадиган тайёр луқмага айланиб қолди. Бу ҳақда Абу Довуд «Сунан»ларида ва Аҳмад «Муснад»ларида Савбон розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали шундай кунлар келадики бошқа халқлар худди емакхўрлар товоғига бемалол қўл солганидек бор будларингизни тортиб олишади», дедилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?», деб сўрадик. «Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн солиб қўйилади», дедилар. «Ваҳн нима?», дедик. «Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш», дедилар». Қаттиқ очликдан сўнг емак берилган қушлар галасини тасаввур қилинг, хўракдан ўз улушини олиш учун қандай ёпирилиб келишади, талашиб-тортишади! Бугун уммат ана шу хўрак ҳолига тушди..

    Муҳтарам дўстлар! Келинг, Имом Бухорий ва Имом Муслим Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифни биргаликда тадаббур қилиб кўрайлик: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилдилар, унда то қиёматгача содир бўлажак бирон нарсани қолдирмай, ҳаммасини айтдилар, уни билган билди, билмаган билмади….». Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматгача содир бўлажак ҳамма нарсанинг хабарини берган эканлар, қиёматнинг ҳамма аломатларини айтиб ўтган эканлар. Қиёмат қачон бўлишини эса Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, на муқарраб фаришта ва на пайғамбар бўлсин, бу ҳақда билимга эга эмас, бунинг илмини Аллоҳ таоло фақат Ўзига хослаган.

    Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар сиздан ас-Соат (қиёмат) ҳақида сўрайдилар. «У (соатни) билиш ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айтинг» (Аҳзоб: 63).

    Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушриклар) сиздан Соат (Қиёмат) ни қачон воқе бўлиши ҳақида сўрарлар. Сиз қаердасиз-у, уни (яъни Қиёмат қачон бўлишини) зикр қилиб-эслаш (қаерда)(Яъни сиз ҳеч қачон у Куннинг вақтини айтиб бера олмайсиз). Уни (билиш) ёлғиз Парвардигорингизга бориб тўхтар. Сиз фақат ўша (Қиёмат)дан қўрқадиган кишиларни огоҳлантирувчисиз, холос» (Ван-назиъат: 42-45).

    Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган машҳур ҳадисда айтилишича, само аҳлининг амини (Жибрил алайҳиссалом) ер аҳлининг амини (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига тушиб, у кишидан ислом, иймон ва эҳсон ҳақида сўрадилар. Сўнг: «Соат (яъни, қиёмат) қачон?», деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақда сўралувчи сўровчидан кўра билувчироқ эмас», дедилар. «Унда унинг аломатлари ҳақида айтиб беринг», дедилар. «Чўри ўзининг хожасини туғиши, ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ қўйбоқарлар бинолар (қуриш)да бир-биридан ўзишганини кўришингиз…», дедилар.

    Аллоҳ таоло айтади: «(У зот) ғайбни билувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин: 26-27).

    Аллоҳ таоло айтади: «Улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар» (Бақара: 255).

    Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари ҳақларида айтади: «Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Ван-нажм: 3, 4).

    Имом Аҳмад «Муснад»ида саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни келтирган: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳамма нарсани ёдлаб олиш мақсадида ёзиб борардим. Қурайш мени бундан қайтариб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хушҳолликда ҳам, ғазабланиб ҳам гапирадилар», деди. Шундан сўнг ёзишдан тийилдим. Сўнг буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эдим, у зот: «Ёзаверинг, жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, мендан фақат ҳақ гап чиқади», дедилар».

    Имом Муслим «Саҳиҳ»да Абу Зайд Амр ибн Ахтоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтиради: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бамдод намозини ўқиб бердилар. Сўнг минбарга кўтарилиб, то пешин намози вақти бўлгунича хутба қилдилар. Сўнг тушиб, пешинни ўқидилар. Сўнг яна минбарга кўтарилиб, то аср намози вақти бўлгунича хутба қилдилар. Сўнг тушиб, асрни ўқидилар. Сўнг яна минбарга кўтарилиб, то кун ботгунича хутба қилдилар. Бўлган ва энди бўлажак нарсалардан хабар бердилар. Ичимизда энг илмлигимиз (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган сўзларини) ёдлаб олганроғимиздир»..

    Имом Аҳмад «Муснад»да ва Ҳоким «Мустадрак»да шайх Албоний саҳиҳ санаган санад билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали одамларга шундай алдамчи замонлар келадики, унда ёлғончининг гапини рост деб кўрилади, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдор хиёнатчига чиқарилади, унда рувайбиза гапдонлик қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, рувайбиза ким?», деб сўралди. «Қадрсиз одам, – бир лафзда «ақлсиз одам» – омманинг ишига тааллуқли гапларни гапиради», деб жавоб бердилар». Рувайбизалар роса гапни олиб қочадиган бўлди.. Омма иши ҳақидагина эмас, Исломдаги муҳим ишлар ҳақида ҳам… Пайғамбаримиз, хоҳишларидан сўзламайдиган Содиқу Амин худди бизнинг воқелигимизни тасвирлаб бердилар.

    Хўш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммат бугун бошидан кечириб турган ва келгусида йўлиқадиган имтиҳонлар, фитналар, жангу-жадаллар ҳақида ҳам хабар берганмилар??? Ҳа.. Суҳбатимизнинг иккинчи қисми шу мавзуда давом этади…

    Иккинчи: Бўлиб ўтаётган ва бўлажак воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ-тиниқ нубувват хабарлари

    Жон қулоқ билан тингланг, ажойиб маълумотлардан бохабар бўласиз! Роббимизга аҳд бераманки, саҳиҳ хабарлардан четга чиқмайман. Хоҳиш-ҳаволаридан сўзламайдиган Содиқу Аминнинг берган хабарларига қараганда, Аллоҳ таборака ва таоло келгусида Ўз динига нусрат ато этади, ҳақ калимаси “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни олий қилади, ширк ва мушрикларни хорликка гирифтор қилади. У зот яна хабар беришларича, куфр аҳли бу дин йўлига тўсиқ қўйишга ва тўғаноқ бўлишга ҳар қанча уринмасин, ғалаба охир-оқибат шу дин аҳлига бўлади. Бутун борлиқ ҳозир ана шу босқичга қараб кетмоқда. Борлиқни бу жараёнга ҳозирлаётган зот Мулк Эгаси ва Подшоҳлар Подшоҳи бўлган, истаган ишини биргина «Бўл!» калимаси билан бўлдиришга қодир Зотнинг Ўзидир. Борлиқ олам Содиқу Амийн хабар берган ана шу улкан жараёнга кириб бориши учун ҳозирда ҳодисалар занжири ажабтовур тезлик билан бир-бирига уланмоқда.

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар беришларича, келгуси охирги босқич сулҳ билан, мусулмонлар билан Рум – ёки Банул-асфар – ўртасидаги сулҳ билан бошланади. Тарихчилар Рум ва Банул-асфар европаликлар ва америкаликлар эканига иттифоқ қилишган, бу ҳақда шубҳага ўрин йўқ.

    Имом Бухорий ва бошқалар Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қиёмат олдидан олтита нарсани сананг: менинг ўлимим, сўнг Байтул-Мақдиснинг фатҳ қилиниши, сўнг ораларингизда худди қўйларга келадиган ўлатдек тарқаладиган ўлат, сўнг мол-дунёнинг тўлиб-тошиши, ҳатто бировга юз динор берилса ғазабланади, сўнг арабларнинг бирорта хонадонини қўймай кириб борадиган фитна, сўнг сизлар билан Банул-асфар ўртасида бўладиган сулҳ, улар бу сулҳга хиёнат қилиб, саксонта байроқ остида сизларга бостириб келишади, ҳар бир байроқ остида ўн икки минг аскар бўлади» (Фатҳул-Борий: Китобул-жизя: 15 боб, 2469-ҳадис).

    Келинг, ушбу ҳадисни биргаликда ўрганиб чиқайлик:

    – «Қиёмат олдидан олтита нарсани сананг». Яъни, қиёматдан олдин унинг олтита аломати содир бўлади.

    – «Менинг ўлимим». Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этишлари.

    – «Сўнг Байтул-Мақдиснинг фатҳ қилиниши». Байтул-Мақдис (Қуддус) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифаликлари даврида Убайда ибн Жарроҳ бошчилигидаги саҳобаи киромлар томонидан фатҳ қилинган. Аллоҳ таолодан уни яна қайтадан фатҳ этилишига изн беришини сўрайман.

    – «Сўнг ораларингизда худди қўйларга келадиган ўлатдек тарқаладиган ўлат». Бу ўлат Шом диёрида содир бўлди. «Амвос тоуни» деб аталган бу ўлатда Абу Убайда, Муоз ибн Жабал ва бошқа кўплаб саҳобалар вафот этишган.

    – «Сўнг мол-дунёнинг тўлиб-тошиши, ҳатто бировга юз динор берилса ғазабланади». Сиз ҳозир бир одамга юз динор бериб кўринг, унга қаноат қилмаганидан ёки нарх-наволар кўтарилиб кетиб, тирикчилик оғирлашиб кетгани сабабли бу пулга айтарли нарса келмаслигидан унинг ғазабини юзидан ёки гап-сўзидан пайқаб оласиз.

    – «Сўнг арабларнинг бирорта хонадонини қўймай кириб борадиган фитна». Кўп уламолар бу фитнани телевизор, видео, интернет, газета ва журналлар каби оммавий ахборот воситалари кўринишида кириб келганини айтадилар. Бугунги кунда мазкур воситалар орқали хонадонларга кириб келаётган фитна ва ёмонликлар кўлами ҳеч кимга сир эмас.

    – «Сўнг сизлар билан Банул-асфар ўртасида бўладиган сулҳ, улар бу сулҳга хиёнат қилиб, саксонта байроқ остида сизларга бостириб келишади, ҳар бир байроқ остида ўн икки минг аскар бўлади». Ушбу сўнгги аломат ҳақида фикр юритиб кўринг. Саксонта байроқдан ҳар бир байроқ остида ўн икки мингтадан аскар бўлса, салкам бир миллион аскар бостириб келади..

    Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон саҳиҳ санад билан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизлар Рум билан тинчлик сулҳи тузасизлар, сўнг улар билан биргаликда уларнинг ортларидаги душманга қарши урушасизлар, (урушдан) бешикаст чиқиб, ўлжаларга эга бўласизлар, сўнг серсув ва серўт бир яйловга тушасизлар. Шундан сўнг румликлардан бир киши ўрнидан туриб, хочни баланд кўтаради ва: «Хоч ғолиб бўлди, хоч ғолиб бўлди», деб хитоб қилади. Шунда мусулмонлардан бир киши ғазаб билан туриб, уни ўлдиради. Шундан сўнг Рум хиёнат қилади ва ўртада қирғинбарот бўлади. Улар устингизга саксонта байроқ остида келишади, ҳар бир байроқ остида ўн икки минг – (бир ривоятда ўн минг) – киши бўлади» (Албоний: Саҳиҳул-жамиъис-сағир ва зиядатуҳ: 3612 (Ал-мишкот: 5428)).

    Қизиқ, мусулмонлар румликлар билан бирга уруш олиб борадиган бу муштарак душман ким бўлди экан? Ғарб оммавий ахборот воситалари таъбири билан айтганда, террорга қарши курашмикин? Шарқий лагермикин ё… Россиямикин? Хитоймикин? Япониямикин?… Жавоб: Пайғамбари нимани назарда тутганлари ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига маълум.

    Бироқ, нима бўлганда ҳам аҳли китоблар мана шу улкан ва ҳал қилувчи жангнинг бўлишига қатъий ишонадилар, уни ўз китобларида «Армагеддон» (Harmageddon) деб номлайдилар. Бу сўз биз аҳли сунналарда истеъмолда йўқ, уни аҳли китобларнинг китобларида учратиш мумкин. Масалан, «Сифри рўё»нинг 16-бобига мурожаат қилсангиз, қуйидаги сўзларни айнан ўқийсиз: «Оламнинг барча лашкари Армагеддон деб номланувчи жангга йиғилади». Harmageddon ивритча сўз бўлиб, «Har» тоғ маъносини, «mageddon» Фаластинда жойлашган водий (мажидун) маъносини билдиради. Яҳуд ва насороларнинг битикларини ўқисангиз, улар шу номли жангнинг бўлишига қаттиқ ишонишларини топасиз. Ўқиган нарсаларим ичида энг қизиқларини айтсам – мен бу гапларни далил сифатида келтирмаяпман, асло ундай эмас, фақат мавзу ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлишингиз учунгина айтиб ўтаяпман, зеро бизга далил сифатида Раббимизнинг Китоби ва Расулининг Суннатлари кифоя қилади – Американинг собиқ президенти Роналд Рейган ёзади: «Аниқ айта оламанки, айни шу авлод Армагеддонни кўрадиган авлоддир». Рубен «Охир замон» драмасида ёзади: «Бир қанча вақтдан сўнг ҳамма нарса ниҳоясига етади, улкан жанг бошланади, у Армагеддон жанги бўлади». Америкалик машҳур адиба Грейс Ҳалселл шундай ёзади: «Биз масиҳий ўлароқ инсоният тарихи Армагеддон деб номланган ҳал қилувчи жанг билан ниҳоясига етишига ишонамиз». Шайх Аҳмад Дийдот билан мунозара қилган америкалик руҳоний Жеймс Рожер ёзади: «Мен сизларга тез орада тинчликка эришамиз деб айтган бўлардим, лекин қўяверинг, улар истаганларича тинчлик шартномаларини тузаверсинлар, барибир ҳеч нарсага эришолмайдилар. Чунки, олдинда Армагеддон бор, тез орада Магедди водийсида у жангнинг гирдобига шўнғимоқ бор, олдинда қора кунлар кутиб турибди».

    Юқорида келтирганимиз бу сўзлар бари ғайридинларнинг сўзлари эди.

    Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига яна бир бор мурожаат қилайлик: «Сизлар Рум билан тинчлик сулҳи тузасизлар, сўнг улар билан биргаликда уларнинг ортларидаги душманга қарши урушасизлар, (урушдан) бешикаст чиқиб, ўлжаларга эга бўласизлар, сўнг серсув ва серўт бир яйловга тушасизлар. Шундан сўнг румликлардан бир киши ўрнидан туриб, хочни баланд кўтаради ва: «Хоч ғолиб бўлди, хоч ғолиб бўлди», деб хитоб қилади…» Инсонлар қайси бир босқичда бўлмасин, фақат ва фақат ақидадан келиб чиқиб ҳаракатга тушадилар. Дарҳақиқат, у илк лаҳзалардаёқ салиб уруши деб эълон қилинди. Гарчи кейинчалик ялтироқ сўзлар билан унга зийнат берилган бўлса-да, Аллоҳ таоло дилларда яширин ниятларни изҳор қилиб қўйишни истади. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, ўзларингизни (яъни, мўминларни) қўйиб, (бошқаларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир» (Оли Имрон: 118)… «Шундан сўнг румликлардан бир киши ўрнидан туриб, хочни баланд кўтаради ва: «Хоч ғолиб бўлди, хоч ғолиб бўлди», деб хитоб қилади. Шунда мусулмонлардан бир киши ғазаб билан туриб, уни ўлдиради. Шундан сўнг Рум хиёнат қилади ва ўртада қирғинбарот бўлади».

    Мана шу босқичда, яъни румликлар улкан лашкар билан бостириб келадиган, Ислом ва мусулмонларни таг-тубидан қуритиб юборишга астойдил беғ боғлайдиган ана шу босқичда, ер юзида инсон зотининг унга заррача дахли бўлмаган бир кавний қадарий иш-ҳодиса юз беради. Худди Ийсо ибн Марямнинг тушиши, Масиҳи Дажжолнинг чиқиши, Яъжуж ва Маъжужнинг зоҳир бўлиши инсонлар ихтиёридан ташқари ҳодиса бўлганидек, худди шунга ўхшаш яна бир ҳодиса рўй беради. Яъни, имом Маҳдий – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Маҳдий алайҳиссалом зоҳир бўлади. Аввал-бошидан айтиб қўйишим керак, Имом Маҳдий ҳақидаги ҳадислар мутавотирлик даражасига етган. Мутавотир ҳадис жумҳур уламо наздида қатъий илмни ифодалайди, шунинг учун унга ишониш фарз, унга амал қилиш шарт ҳисобланади.

    Имом Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган, аллома Аҳмад Шокир ва аллома Албонийлар саҳиҳ санаган, ҳазрат Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда заррача хоҳиш-ҳаволаридан сўзламайдиган Содиқу Амин соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Маҳдий биздан – аҳли байтдан, уни Аллоҳ таоло бир кечада ислоҳ қилади…». «Аллоҳ уни бир кечада ислоҳ қилади» деган иборанинг маъноси нима, биласизларми? Бу дегани, одатдаги кечаларнинг бирида уйқуга кетамиз ва эртаси тонгда уйғонгач, биримиз газета ё журналдан ўқиб, яна биримиз телевизор ё радиодан эшитиб, дунё ахборот воситаларининг ҳаммасидан таралаётган хабардан бохабар бўламиз: «Маккаи Мукаррамада Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Маҳдий зоҳир бўлди».

    Имом Аҳмад «Муснад»ида саҳиҳ санад билан Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга эътибор қаратинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Орангизда Аллоҳ истаганича муддат пайғамбарлик бўлади. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Кейин пайғамбарлик минҳожи (йўли) асосида халифалик бўлиб, у Аллоҳ истаганича муддат ораларингизда бўлади. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Кейин бир-бирига мерос тариқасида қолдириладиган подшоҳлик бўлади. У ҳам Аллоҳ қанча туришини истаса, шунча вақт туради. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Сўнг зулмкор ҳокимлик (замони) келади. Кейин Аллоҳ таоло хоҳлаган пайтда бу подшоҳликни ҳам устингиздан кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида халифалик бўлади».

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Маҳдий биздан – аҳли байтдан… – яъни, саййидимиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо наслларидан – уни Аллоҳ таоло бир кечада ислоҳ қилади…».

    Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқуларида безовта бўлдилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, одатдагидан бошқача ҳаракат қилганингизни сездим», дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирдилар, сўнг: «Ажаб, умматимдан бўлган кишилар Байтул-Ҳаромни у ерда бошпана топган бир кишига (уруш очиш учун) қасд қиладилар. Байдоъ деган ерга келганларида уларни ерга юттирилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, йўл одамларни жамлайди-ку» (яъни, уларга йўлда қўшилиб қолган йўловчилар ҳам бўлади), дедим. «Тўғри, улар ичида қасд билан қўшилганлар ҳам, мажбур қўшилганлар ҳам, йўловчилар ҳам бўлади. Ҳаммалари бир хилда ҳалок бўлишади, (қиёматда эса) турли ўринлардан туришади, Аллоҳ уларни ниятларига кўра тирилтиради», дедилар».

    «Саҳиҳ Муслим»да Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Бир киши Байтуллоҳда паноҳ топади. На ҳимоя қуввати бор, на саноғи кўп ва на қурол-яроғи бўлган одамлар унга байъат берадилар. Улар устига бир лашкар юборилади. Лашкар Байдоъ деган ерга етганида уни ер ютади, («Саҳиҳ Муслим»даги бир лафзда: фақат уларнинг ҳолидан хабар бериш ва уларга йўллаш учун қочиб кетган одамгина қутулиб қолади)».

    Бу ўша чиққан киши ҳақиқий Маҳдий эканига ишонч ҳосил қилишимиз учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан хабар берилган аломатлардир. Йўқса, тарих мобайнида маҳдийлик даъвосида чиққан қанчадан-қанча дажжол ва каззоблар кўрилди, ҳаммаси ўзини Маҳдий деб эълон қилишди. Аллоҳ таборака ва таоло бизга ҳақиқий Маҳдийнинг қадарий кавний аломатини баён қилиб беришни истади. Яъни, Маҳдий чиққач, унга байъат қилишларини истамайди, бир қанча аҳли илмлар унга қўярда-қўймай байъат қилишади. На қурол-яроғлари, на адади кўп бўлган кишилар унга байъат қилишади, у ўзига байъат қилишларини истамайди. Маҳдий чиқиб, овозаси атрофга ёйилгач, уни йўқ қилиш мақсадида Арабистон ороли ичидан лашкар йўлга чиқади. Аллоҳ таоло у лашкарни ерга юттиради. Ана шундагина ер юзидаги ҳамма мусулмонлар Байтуллоҳда чиққан киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ҳақда хабар берган ҳақиқий Маҳдий эканига ишонч ҳосил қиладилар. Шундан сўнг мусулмонман деган одам борки, унга байъат қилиш ва Аллоҳ йўлида то нусрат ёки шаҳидлик келмагунича у билан бирга жанг қилиш учун отланади.

    Шунда бутун дунё Маҳдийга қарши уруш эълон қилади. Маҳдий ва унга қўшилган жамоалар кетма-кет ва тўхтовсиз бир қанча жанглар олиб боришади. Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Нофеъ ибн Утба розияллоҳу анҳу ривояти билан келтирган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Араб оролига уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Форсга қарши уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Румга қарши уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Дажжолга қарши урушасизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади».

    Демак, ерга юттирилган илк лашкардан кейин чиқадиган биринчи лашкар Араб ороли ичидан чиқади. Аллоҳ Маҳдийга ва тавҳид жамоасига бу лашкар устидан ғалаба ато этади ва араб жазирасининг ҳамма эшиклари Маҳдий ва унга эргашган муваҳҳидларга фатҳ қилинади. Шундан сўнг Сомроъ сирдоби (ғори)дан чиқади деб кутишаётган маҳдийларидан бошқа Маҳдий чиққанини эшитган форсликлар лашкари Форс диёридан унга қарши урушиш учун чиқади. Аллоҳ таоло Маҳдий ва унга эргашган тавҳид жамоасига ушбу лашкар устидан ҳам ғалаба ато этади. Шундан сўнг Маҳдий бошчилигидаги муваҳҳидлар жамоаси тарихда мисли кўрилмаган оғир жангга кирадилар. Бу ҳақда ўз хоҳишларидан сўзламайдиган Содиқу Амин соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Имом Муслим ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «То Румликлар Аъмоқ ёки Добиққа келиб тушмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уларга қарши Мадинадан ўша кунги ер юзининг энг яхши кишиларидан иборат бўлган лашкар чиқади. Сафга тизилишгач, Румликлар уларга: «Биздан асир тушганлар билан ўртамизни холи қўйинглар, улар билан урушмоқчимиз», дейишади. Мусулмонлар: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, биз биродарларимизни сизларга холи қўйиб бермаймиз», дейдилар. Сўнг урушадилар ва уларнинг (мусулмонларнинг) учдан бири ортга чекинади, Аллоҳ уларни асло кечирмайди. Уларнинг учдан бири шаҳид бўлади, улар Аллоҳ ҳузуридаги энг афзал шаҳидлардир. Уларнинг учдан бири асло фитналанмаган ҳолда фатҳ қилади. Улар Қустантинияни фатҳ қиладилар…» (Саҳиҳ Муслим: китабул-фитан ва ашротис-саъа, 9-боб, 7074-ҳадис).

    Аъмоқ қаер? Добиқ қаер? Эски ва янги луғат тўпламларига мурожаат қилиб кўрдим. Замонавий луғатшунослар Аъмоқ ва Добиқ деб Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги икки мавзеъсини айтган эканлар, эски луғат тўпламларида эса Аъмоқ ва Добиқ Суриянинг Ҳалаб ва Туркиянинг Антокия шаҳарлари оралиғидаги мавзеълар дейилипти. Буни кўриб: «Ҳавои-хоҳишларидан сўзламайдиган зотга Аллоҳнинг саловоти бўлсин!» деб юбордим. Ер юзидаги навбатдаги кураш майдони! Ахир қаранг, ҳозирда Сурия террорчиликни қўллаб-қувватлаётган давлатлар рўйхатига киритилди, Ҳамас террорчи ташкилотлар рўйхатидан жой олди, «Ал-Ақсо шаҳидлар қўшилмаси» ҳам шу рўйхатга тиркалди, ҳатто Ливан ҳам яқинда улар қаторига қўшиб қўйилди… Ахир айтмадимми сизларга Парвардигоримиз Ўзининг элчиси ҳақида: «У ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас», (Ван-нажм: 3) деб айтган деб?!..

    Демак, навбатдаги жавла ва келгуси кураш майдони Аъмоқ ва Добиқ бўлади. Ўзингиз бугун Фаластин ерида, Америка Қўшма Штатларининг минтақадаги штати бўлмиш яҳуд давлатида нималар содир бўлаётгани яхши билиб турибсиз.

    «То Румликлар Аъмоқ ёки Добиққа келиб тушмагунича қиёмат қоим бўлмайди»… Бу шусиз ҳам аслида мусулмон диёрларига тўкиб ташланган америка ҳарбий контингентига қўшимча ўлароқ алоҳида қўшинлар бўлади…

    «Сафга тизилишгач, Румликлар мусулмонларга: «Биздан асир тушганлар билан ўртамизни холи қўйинглар, улар билан урушмоқчимиз», дейишади…» Ҳадис мазмунидан англанишича, румликлардан бир гуруҳи Исломни қабул қилиб, румликлар сафидан ажралиб, мусулмонлар сафига келиб қўшиладилар. Рум ўзининг мусулмонларга ихтиёрий равишда асирга тушган ана шу аскарларини йўқ қилишни истайди. Агар ҳозир Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг сонларигача аниқ айтганлар, десам, ҳайратдан оғизларингиз очилиб қолса ажабмас. Ҳа, ҳавои-нафсларидан сўзламайдиган Содиқу Амийн соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг ададларигача баён қилганлар, бу ҳақда қуйироқда тўхталамиз.

    «Сафга тизилишгач, Румликлар мусулмонларга: «Биздан асир тушганлар билан ўртамизни холи қўйинглар, улар билан урушмоқчимиз», дейишади…» Америкалик Жон Уокер исмли йигит воқеасини кўпчилигингиз билсангиз керак деб ўйлайман[1].

    «Мусулмонлар: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, биз биродарларимизни сизларга холи қўйиб бермаймиз», дейдилар. Сўнг урушадилар ва уларнинг (яъни, мусулмонларнинг) учдан бири ортга чекинади, Аллоҳ уларни асло кечирмайди…». Чунки, улар хоинлик қилишади, уммат ичида хоинликдан кўра ифлос ва ярамас иш бўлмайди. Аллоҳга қасамки, еримиз фақат хиёнаткорларнинг хиёнатлари сабабли душман оёғи остида топталди, муқаддасотларимиз фақат хиёнат туфайли оёқости қилинди. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!» (Анфол: 27)..

    «Уларнинг учдан бири шаҳид бўлади, улар Аллоҳ ҳузуридаги энг афзал шаҳидлардир. Уларнинг учдан бири асло фитналанмаган ҳолда фатҳ қилади…».

    «Саҳиҳ «Муслим»даги бошқа бир ривоятда шундай дейилади: «Кўфада қип-қизил шамол (қумбўрони бўлса керак?) кўтарилди. Шунда бир киши ғайриоддий равишда шошиб келиб: «Эй Абдуллоҳ ибн Масъуд, эй Абдуллоҳ ибн Масъуд… Қиёмат қоим бўлди, қиёмат қоим бўлди!», деди. Ибн Масъуд ёнбошлаб ётган эдилар, ўрниларидан туриб, мутлақо хотиржамлик билан ўтирдилар – уламоларнинг манҳажи ва тушунчалари ана шундай бўлади, улар таги бўш ва пуч чақириқлар, эҳтирослар ортидан чопиб кетмайдилар, чунки улар Парвардигор таолонинг каломи ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари асосида ҳаракат қиладилар – Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўтирдилар ва: «Йўқ, (ҳали қиёмат қоим бўлмади), то мерослар тақсимланмай қолмагунча ва ўлжалар билан хурсанд бўлинмайдиган ҳолат келмагунча қиёмат қоим бўлмайди», дедилар. Сўнг қўллари билан Шом тарафга ишора қилиб: «Душман аҳли исломга қарши жамланади, аҳли ислом ҳам уларга қарши жамланади», дедилар. «Румни кўзда тутяпсизми?», деб сўрадим. «Ҳа. Ўшанда жуда қаттиқ жанг бўлади, қатиқ муртадлик бўлади – жангнинг аввалида умматга хиёнат қилган ҳалиги хоинлар бўлади, Аллоҳ уларни асло кечирмайди, – мусулмонлардан бир тоифаси ўлимни бўйинларига олиб, фақат ғолиб бўлиб қайтиш учун жангга шўнғийдилар. Шу куни то қоронғулик ўртага парда ташлагунича урушадилар, улар ҳам, булар ҳам ғолиб бўлмай қайтади. Эртасига яна ўлимни бўйинларига олиб, фақат ғолиб бўлиб қайтиш учун жангга шўнғийдилар. Шу куни то қоронғулик ўртага парда ташлагунича урушадилар, улар ҳам, булар ҳам ғолиб бўлмай қайтади. Эртаси яна мусулмонлар ўлимни бўйинларига олиб, фақат ғолиб бўлиб қайтиш учун жангга шўнғийдилар. Шу куни то қоронғулик ўртага парда ташлагунича урушадилар, улар ҳам, булар ҳам ғолиб бўлмай қайтади. Тўртинчи куни бошқа ислом аҳллари ҳам олға ташланадилар ва Аллоҳ таоло уларга (яъни румликларга) бало ёғдиради. Жуда қаттиқ, мисли кўрилмаган қирғин бўлади. Ҳатто уларнинг ён-веридан қуш учиб ўтолмасдан, ўлиб тушади. (Имом Нававий ва бошқалар айтишларича, эҳтимолки бу қушлар жанггоҳда қатл кўплигидан ўлганларнинг жасадларидан таралган бадбўйликдан ўлиб ерга тушадилар). Бир отанинг авлодини санасалар, юз кишидан фақат биттаси қолган бўлади». Абдуллоҳ ибн Масъуд айтадилар: «Шундоқ бўлгач, қайси ўлжа билан шодлансинлар-у, қайси меросни тақсимлансин?!. Улар шу ҳолатда туришганида бундан ҳам оғирроқ иш юз беради, жарчи: «Ортингиздан Дажжол чиқиб, бола-чақаларингизни қўлга киритди», деб жар солиб келади. Улар қўлларидаги нарсаларни ташлаб, ўн нафар чавандозни юборадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳга қасамки, Мен уларни ўз номлари-ю, оталарининг номлари билан ва отларининг ранги билан аниқ биламан, улар ўша кунги ер юзидаги энг яхши отлиқлардир» (Саҳиҳ Муслим: Китабул-фитан ва ашротис-саъа, 11-боб, 7077-ҳадис). Аллоҳ таоло Маҳдий бошлиқ муваҳҳидларга Румликлар устидан ғалаба ато этади, бу ишнинг Аллоҳга ҳеч қандай оғирлиги йўқ.

    Моддага сиғинувчи, модда ва кўзга кўринган нарсадан бошқасига ишонмайдиган моддапарастларга хитоб қилмоқчиманки, Аллоҳ таоло саноқли лаҳзалар ичида булутлар орасидан ўтиб, ерни ларзага солувчи олий рамзларни ўз кўзимиз билан кўришимизни ва ҳамма инсонларга борлиқ ишини бошқарувчи зот ягона Аллоҳнинг Ўзи экани маълум бўлишини истаган бўлса, ажабмас!!!.

    Авлиёлардан бўлган бу муборак жамоа – ҳа, ҳа, Аллоҳ таборака ва таоло Ўзи танлаган атқиё ва авлиёлардан бўлган бу муборак жамоа – Маҳдий алайҳиссалом билан бирга тўртинчи жангу-жадални бошқарадилар. Аллоҳ таоло уларни ғоят икром қилади ва уларга урушсиз ғалаба ато этади. Имом Муслим «Саҳиҳ»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар: «Бир тарафи қуруқликда, бир тарафи денгизга туташ шаҳарни эшитганмисизлар?». Улар: «Ҳа, ё Расулуллоҳ», дейишди. «То Бану Исҳоқдан етмиш мингтаси ўша шаҳарга уруш қилмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Улар келиб, силоҳ билан жанг қилмайдилар, найза отмайдилар. Фақатгина «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейишади, шунда унинг денгизга туташ тарафи таслим бўлади. Иккинчи марта, «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейишганида иккинчи тарафи ҳам таслим бўлади. Учинчи марта «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейишганида (Аллоҳ) уларга фараж (енгиллик) беради ва уни фатҳ қиладилар», дедилар (Саҳиҳ Муслим: Китабул-фитан ва ашротис-саъа, 18-боб, 7127-ҳадис).

    Эътибор беринг, охирги ҳал қилувчи маъракада муваҳҳидлар билан бир сафда туриб жанг қиладиган румлик мусулмонлар сони аниқ айтилмоқда: «То Бану Исҳоқдан етмиш мингтаси ўша шаҳарга уруш қилмагунича қиёмат қоим бўлмайди…». Биласизми, Бану Исҳоқ кимлар? Ҳофиз Ибн Касир ва бошқаларнинг сўзларига кўра, улар Ийс ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳиссалом авлодлари, яъни румликлардир. Ибн Касир айтадилар: «Бу ҳадисда жуда кўпчилик румликлар охир замонда Исломни қабул қилишлари ва Аллоҳ азза ва жалла уларга Қустантинияни урушсиз фатҳ қилиб берадиган кишилар сафида бўлишлари ҳақида набавий хабар бордир».

    Сўнгра бешинчи маъракага – ер юзининг энг ҳақир ва энг ифлос халқи бўлмиш яҳудлар билан бўладиган жангга кирадилар. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти билан келтирган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «То мусулмонлар яҳудларга қарши урушмагунларича қиёмат қоим бўлмайди. Шунда мусулмонлар уларни ўлдирадилар. Яҳудлар ҳатто тош ва дарахт ортига яшириниб олишади. Шунда тош ва дарахт: «Эй мусулмон, эй Аллоҳнинг бандаси, ортимда яҳудий бор, кел, уни ўлдир», дейди. Фақат ғарқад (ундай демайди), чунки у яҳудларнинг дарахтларидан».

    «Эй Аллоҳнинг бандаси, ортимда яҳудий бор, кел, уни ўлдир», дейди…». Мана, ғалабанинг асосий моддаси нимада экан, у Аллоҳга бандалик қилишда! Тош ва дарахт: «Эй ватандош, эй араб, эй миллатдош, эй баъсчи», деб чақирмайди, балки: «Эй мусулмон, эй Аллоҳнинг бандаси, ортимда яҳудий бор, кел, уни ўлдир», дейди.

    Учинчи: Аллоҳ ва Расулининг сўзлари ростдир…

    Шундай қилиб, Аллоҳ таоло барча миллатларни ҳалок қилади ва фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динларини қолдиради. Бугунги суҳбатимизнинг учинчи моддаси шу ҳақда. Аллоҳ ва Расулининг сўзлари ҳақдир! Аллоҳ таоло айтади:

    «У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» (Тавба: 33).

    «Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёювчидир» (Саф: 8).

    «Ҳар қачон ўша пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик — пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз — ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!» (Юсуф: 110).

    «Аниқки, Бизнинг пайғамбар бўлган бандаларимиз ҳақида: «Шак-шубҳасиз улар қўллаб-қувватланувчилардир ва шак-шубҳасиз Бизнинг қўшинимиз (яъни пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлувчидирлар», деган Сўзимиз ўтган — собит бўлгандир» (Вас-соффат: 171-173).

    Ва бундан бошқа ҳам оятлар кўп.

    Аҳмад «Муснад»ида ва Табароний «Муъжам»ида Албоний саҳиҳ санаган санад билан келтирган, Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аниқки, бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради, бино бўлсин, чодир бўлсин, бирорта ҳам уйни қолдирмасдан Аллоҳ азизнинг азизлиги ва хорнинг хорлиги билан бу динни унга киргизади, азизликки у билан Исломни азиз қилади, хорликки у билан куфрни хор қилади».

    Тўртинчи: Иш режаси ёки нима қилмоқ керак?

    Умид қиламанки, ёшларимиз Маҳдийнинг чиқишини кутиб қўл қовуштириб ўтирмайдилар, «Алҳамдулиллаҳ, мана, шайх саҳиҳ пайғамбарона далиллар билан қачон нусрат келишини айтиб берди. Шундай экан, машаққат тортишга, қийналиб ҳаракат ва жиҳодлар қилишга, алам-оғриқлар чекишга на ҳожат», деган фикрга бориб қолмайдилар. Унутмангки, мен бугун сизга айтиб берган хабарларнинг ҳаммасини пайғамбаримиз, Содиқу Амин соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Бироқ, шундай бўлгани ҳолда, у зотнинг ўзларига ҳам Парвардигорлари томонидан: «Туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!» (Муддассир: 2) амри бўлди, у зот даъват йўлига белларини боғлаб, то Мавлолари таборака ва таолога йўлиққунларича тин олмадилар, роҳат нималигини билмадилар.

    1) Иш режасидаги биринчи нуқта ва илк қадам Қуръон ва Суннатни билиш ва амал қилишга қайтишликдир. Тузатаман деб бузиб қўймаслик учун, ислоҳ қиламан деб фасод тарқатиб қўймаслик учун ҳам илм ва билим зарур, салафлар тушунчаси бўйича, раббоний уламолар тушунганларидек билим ва тушунча бўлиши шарт. Фитналар келганида уламоларга мурожаат қилиш зарур, саҳиҳ тушунчадаги илм ва содиқ амал бўлиши даркор. Илмсизлик ва билимсизлик ўз соҳибини ширкка ва ислоҳ қиламан деб бузғунчилик қилишига олиб бориши мумкин. Чунки, жоҳил кимса Дажжол чиқса, унга ҳам иймон келтириб, Парвардигор таолога кофир бўлиб кетаверишидан омонликда эмас. Демак, чуқур фаҳм билан Қуръон ва саҳиҳ суннатга қайтиш зарур, совуқ зеҳний маърифатга эга бўлиб қўйиш учун эмас, амал қилиш учун илмга эга бўлиш зарур.

    2) Иймонни рўёбга чиқариш. Мен умматни иймонини буткул тарк қилди деб айблашдан йироқман. Лекин, иймон ортиб ва камайиб туради, янгиланиб ва эскиб туради. Имом Бухорий ўз «Саҳиҳ»ларида иймон ҳақидаги бобга «Иймон сўз ва амалдир, зиёдалашади ва камаяди» деб ном қўйганлар. Аллоҳ таоло айтади: «У (Аллоҳ) ўз иймонларига яна иймон қўшишлари учун мўминларнинг дилларига сакинат-ором туширган зотдир» (Фатҳ: 4). Ҳоким «Мустадрак»да шайх Албоний саҳиҳ санаган санад билан келтирган, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Шубҳаcиз, иймон бировингизнинг қалбида худди кийим эcкиргани каби эcкиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини cўранглар». Биз ҳам ҳозирда иймонимизни янгилаб туришга, уни тўла рўёбга чиқаришга муҳтожмиз, зеро, иймон тоат билан зиёдалашиб, маъсият билан камаяди. Парвардигримизни бизга танитадиган иймонга муҳтожмиз. Қалбларимизда иймонимиз янгиланиб туришига, Аллоҳга таваккул, ёлғиз Унгагина суяниш, фақат Ундан умидвор бўлиш дилларимизда янгиланиб туришига муҳтожмиз. Қалбларимизда ўрнашган иймонни тилларимизда ва амалларимиз орқали кўрсатишга муҳтожмиз. Эй Парвардигор, Ўзингдан бошқасига ишониб қолишдан, Сендан бошқадан умидвор бўлишдан, Ўзингдан бошқага ўзимизни топширишдан, Сенинг тоатингдан бошқасида ҳокисор бўлишдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз. Биз қалбимизда ўрнашган иймонни сўз ва амалга кўчирмоғимиз зарур. Имом Муслим «Саҳиҳ»да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти билан келтирган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло сизларнинг суратларингизга ва молларингизга қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди».

    3) Иймоний биродарликни вужудга келтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ақида воситасида мўминларни биродарлаштириш орқали Ислом давлатини барпо қилганлар. Аллоҳ таоло айтади: «Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот: 10). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Мўминларнинг ўзаро дўстлашиш, бир-бирига раҳм-шафқат кўрсатиш ва меҳр-оқибатли бўлишдаги мисоллари битта жасад мисолидирки, жасаднинг бир аъзоси оғриса, бошқа барча аъзолари бедорлик ва иситмада шерик бўлади» (Муттафақун алайҳ). Бир жасадга айланган уммат қаерда қолди?! Иймоний биродарлик қани?! Уммат зое бўлди, Аллоҳим сақлаган кишиларгина бундан мустасно. Мусулмон киши биродарларининг ночор аҳволини кўриб туриб, қўл силтаб кетадиган бўлиб кетди, гўё унга тегишли жойи йўқдек, ўзи тинч бўлса, бадани саломат бўлса, кундалик озуқаси етарли бўлса, бўлди.

    4) Илмни амалга айлантириш. Чунки, илмга амал зид бўлса, қалбларга нифоқ уруғлари қадалади. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қиламиз деб) айтурсизлар?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишларингиз Аллоҳ наздида ўта манфур (ишдир)» (Саф: 2, 3). Амал деганда мен юқорида айтилган илмий раббоний манҳажни кундалик ҳаётимизда ҳаракат ва бунёдкорлик кўринишида акс этадиган амалий воқеликка айлантиришни назарда тутмоқдаман. Ўзимиз яшаб турган босқичда Аллоҳнинг динига даъват қилиш учун, бутун дунёга бу диннинг улуғворлигини ва ҳақиқатини етказиш учун ҳаракат қилишни кўзда тутмоқдаман.

    Эй муваҳҳид! Тур ўрнингдан ва хушбўй муҳаммадий атри таралаётган либос билан оламни бурка! Тургин-да, оламнинг ҳаммасини бағрингга бос, унга Аллоҳ жалла ва алонинг тавҳиди билан ураётган юрагинг дукурларини эшиттир! Тургин ва дунёни фитрат косаси ила суғор, Аллоҳ таоло одамларни унинг устида яратган тавҳид фитрати косаларини унга сун! Биз ҳар бир ғайратли ва ҳамиятли муслим ва муслимадан Аллоҳнинг дини учун ўзининг қимматбаҳо ва нафис нарсасини бағишлашини истаймиз. Агар ҳозир амал қилмасангиз, агар ҳозир бу диннинг ғамини емасангиз ва бу дин учун ҳаракат қилмасангиз, қачон ҳаракат қиласиз?!.. Қорин ташвишидан бироз четланинг, кўзингизни уйқудан очинг, ўйин-кулгудан тўхтанг… Табиийки, мен сизга Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилмайман. Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай оғир пайтларда, курашлар даврида еб-ичган бўлмаганларида, биз ҳам емаган-ичмаган бўлардик. Аллоҳга қасамки, агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай машаққатлар ва фитналар замонида аёлларига яқинлашган бўлмаганларида, биз ҳам аёлларимизга яқинлашмаган бўлардик. Лекин, Аллоҳ меҳрибон зот, У бизнинг заифлигимизни билади, ожизлигимизга раҳм қилади. Мен сизга Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилмайман. Лекин, қалбингизни йўқотиб қўймаслигингизни истайман, Аллоҳдан тирик қалб ато этишини сўраб ёлворишингизни истайман. Ундан кўксингизда умматнинг воқелигидан аламланиб ёнадиган, зое бўлган бу ақида ва уммат бошига келган хорликдан куйиб-ёнадиган қалб ато этишини сўраб, илтижо этишингизни истайман.

    5) Нусратга лойиқ авлодни тарбиялаб чиқариш. Ишонч билан айтаман, қасамки, агар бугун ер юзидаги барча раббоний уламолар умматнинг қалбига валоъ ва бароъ (дўстлик ва душманлик) ақидасини ўрнатиш учун йиғилсалар ҳам, Парвардигоримиз шу охирги пайтларда уммат учун тақдир қилганича миқдорда бунга қодир бўлмаган бўлардилар. Уммат шу кунларда самодан раббоний тарбияни қабул қилмоқда. Ҳозир уч яшарлик болангиз яҳудларнинг кимлигини билади, илгари бу масала (яъни Фаластин масаласи) ҳақида деярли маълумотга эга бўлмаган ҳолда улғайиб келган ёшларимиз ҳам эндиликда огоҳ тортдилар, дўст ким, душман кимлиги ҳақида тушунчага эга бўлиб бормоқдалар. Яқин бир неча йиллар олдин ўртадаги тафовутлар эриб-йўқолиб кетишга яқинлашиб қолган, дунёвийлик тарафдорлари (илмонийлар) ҳаммани бир қолипга солишга муваффақ бўлаёзган ва бу ҳақда очиқ-ошкор эълон қилиб:

    «Менга ҳамма арабни бир халққа айлантирадиган байрамни ҳадя қилинг,

    Иброҳимнинг дини жасади устидан юриб ўтинг,

    Ўрталаримизни бирлаштирадиган куфрга салом бўлсин,

    Унинг ортидан дўзахни қучоқ очиб кутиб оламиз» деган мазмунда шеърлар ўқишар, айрим ғарбпарастлар эса: «Ғарбликларда бўлган ҳамма нарсани, ҳатто ўпкаларидаги шамоллашни-ю, ичакларидаги нажосатларигача қабул қилиб олишга азм қилдик» дейишгача борганди. Аллоҳ таоло эса бугун юзага келган ҳолатларни кўришимизни хоҳлади.. Ҳозирда ҳатто дунёвийлик тарафдорлари ҳам ўз сўзларини ўзгартиришган.. Барча оммавий ахборот воситаларида яҳудларга қарши хитоблар бирлашган, овозлар кўтарилган, яқин ўтмишда биров бир калимасини ҳам айтишга журъат қилмаган гап-сўзлар эшитилмоқда. Бу яхшилик кўринишидир. Уммат ҳозирда ал-валоъ вал-бароъ (дўстлик ва душманлик-безорлик) ақидаси борасида самовий тарбияни олмоқда. Мана шу воқеликни ғанимат билинг, аҳли-аёлингизни, ўғил-қизингизни тарбиялаб олинг. Бу авлодлар, агар уларни Қуръон ва Суннат устида, тавҳид ақидаси устида тарбия қилсак, иншооллоҳ, ғалаба ато этилишга лойиқ авлод бўлажак. Парвардигорим ҳаққи-ҳурмати айтаманки, уммат митинглар, байроқларни ёқиш, макетларга ўт қўйиш билан Қуддусни ҳеч қачон озод қилолмайди. Уммат юз йилларки, оҳ-воҳ-у чақириқлар билан банд. Каъбанинг Раббига қасамки, то уммат Аллоҳга қайтмагунича, ақидасини, ибодатини тузатмагунича, Раббининг шариатини ҳоким қилмагунича, бузилган ва қийшайган ахлоқларини ислоҳ қилмагунича, ўтмишда ўтган зотларнинг «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз» (Бақара: 285) деган ўлмас сўзларини ўзига маҳкам ўрнаштирмагунича воқеликдан бирон нарса асло ўзгармайди!

    Дўстларим! Бизлар ҳозирги даврда фақат ва фақат кучлиларни ҳурмат қиладиган оламда яшаб турибмиз. Биз яшаб турган олам оҳ-воҳ чекадиган, фарёд қиладиган инсонларни ҳурмат қилмайди. Энг катта террорчи (яҳуд давлати асосчиларидан бири) Менахем Бегин буни очиқ-ошкор эълон қилганидек: «Биз урушмоқдамиз. Демак, биз бормиз». Биз ҳозир фақат кучлиларни тан оладиган ва ҳурмат қиладиган дунёда яшаб турибмиз. Яҳудлар биздан нимани тортиб олган бўлсалар, уни фақат куч билан тортиб олишди. Энди биз ҳам уни фақат куч билан, ақида қуввати ва қилич кучи билангина қайтариб ололамиз. Бунга менинг ишончим комил, мен ҳодисалардан аввал ҳам шу эътиқодда эдим, кейин ҳам шу эътиқодим мустаҳкамланди. Фарзандларимизни мана шу эътиқодда тарбиялашимиз керак. Мен сизларга аввал ҳам бир гапни айтиб бергандим, яна шу гапни такрор айтиб ўтаман. Одатда, заковатли ва қобилиятли фарзанднинг отаси: «Болам катта бўлса, дўхтир бўлади» дейди ё «муҳандис бўлади» дейди. Дуруст, мен дўхтирликни ё муҳандисликни камситмоқчи эмасман, албатта умматнинг мусулмон дўхтирларга ва мусулмон муҳандисларга эҳтиёжи бор. Лекин, менинг дилимни оғритадиган ери шундаки, ўша ота зеҳни пастроқ ва қобилиятсизроқ фарзандини: «Ҳа майли, ҳеч йўқ, мулла бўлар» деб таскин топади. Гўёки, биз Аллоҳ учун фақат майиб-мажруҳ жониворни назр қиламиз. Нега ахир?! Нега зеҳни ўткир фарзандингни Аллоҳ йўлига тақдим этмайсан?! Нима учун ҳамма фарзандларингни Аллоҳ учун тақдим қилмайсан?! Хулоса шуки, биз нусратга лаёқатли авлодларни, Қуръон ва Суннат тарбиясини олган ёшларни Аллоҳ йўлига тақдим этишни истаймиз.

    6) Аллоҳ ва Расулининг ушбу динга нусрат берилиши ҳақидаги содиқ ваъдаларига мутлақ ишончни янгилашимиз даркор. Муҳтарам дўстлар, ислом уммати узоқ уйқуга чўмди ва уйқуси жуда чўзилиб кетди. Лекин, у ўлиб йўқ бўлиб кетмади, ҳаргиз ўлмаяжак ҳам. Чунки, Аллоҳ азза ва жалла ер юзига энг сўнгги рисолатини шу уммат етказишини тақдир қилди. Ишнинг якунида ҳақ қуввати афзал қилинади, шиширилган ботил эмас. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло унинг сабабидан осмонлару ерни, жаннату дўзахни яратган ҳақ биз билан бирга. Ҳаммасидан илгари энг асосийси – Аллоҳ биз билан бирга. Қанийди уммат бу буюк ва олий биргаликнинг қадрига етса!

    Аллоҳ азза ва жалладан бизни Ўзининг ҳузурига чиройли суратда қайтаришини, Исломнинг нусрати ва муваҳҳидларнинг иззати билан кўзларимизни қувнатишини сўраймиз. Эй Аллоҳим, Фаластиндаги биродарларимизга Ўзинг нусрат бер, уларни Ўзинг асра. Эй Аллоҳим, улар оч, Ўзинг таомлантир, улар яланғоч, Ўзинг кийинтир, улар қўрқувда, Ўзинг тинчлантир. Эй Аллоҳим, яҳудларни Ўзинг тирқиратиб ташлагин. Эй Аллоҳим, яҳудлар ва уларга ёрдам бераётганларга Ўзинг кифоя қилгин. Эй Аллоҳим, яҳудлар туфайли динга ва умматга хоинлик қилаётган кимсаларга Ўзинг кифоя қилгин. Эй Аллоҳим, хоинларнинг хиёнатлари ва мусулмонларнинг заифликларидан Ўзингга шикоят қиламиз. Эй Аллоҳим, заифлигимизга раҳм қил, гуноҳларимизни мағфират эт, айбларимизни яшир, асирларимизни озод эт, ишимизга Ўзинг бош бўл, амалларимизни солиҳотлар билан хотималантир. Эй Хожамиз, Ўзинг бизнинг ёрдамчимизсан, паноҳ берувчимизсан, Ўзингдан паноҳ тилаймиз. Эй Аллоҳим, Исломнинг нусрати ва муваҳҳидларнинг иззатга эришишлари билан мўминларнинг қалбларига шодлик солгайсан. Эй Аллоҳим, диёримизни ва барча мусулмон диёрларини иймон нури билан доимо мунаввар эт, диёримиздан ва барча мусулмон диёрларидан ошкор-у махфий фитналарни кўтаргин эй раҳмлиларнинг раҳмлироғи!

    Азиз дўстларим! Неки тўғриликка муваффақ этилган бўлсам, ҳаммаси Аллоҳнинг ёлғиз Ўзидан, неки хато, унутиш содир бўлган бўлса, бари ўзимдан ва шайтондан. Мен устидан сизлар жаннатга ўтиб оладиган, сўнг ўзи жаҳаннамга улоқтириладиган кўприк бўлиб қолишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Сўзимнинг охирида пайғамбаримизга, у зотнинг оли-ю асҳобига саловоту саломлар айтаман.

    11.07.2009 yil.

     олn olti yoshida Islomni qabul qilish, farogatda yashab turgan oilasini tashlab, uzoqqa, Pokistonga safar qilish uchun vaziyatni ta’minlash va u erga etkazish uchun yordam, xind kuchlariga qarshi kurashni olib borayapgan Kashmir mujohidlariga qo’shildi. Shong Tolibonning islom davlati kurish harakatida ishtirok etishi uchun Pokistondan Afg’onistonga qarshi kurashda muvaffaqiyatga erishildi … Qushma shtatlarga Afg’onistondagi urush ochganidan tolibin jangchilarining ichi Abdulhamid nomini olgan amerikalik Jon Uoker Tolibon kuchlari safida o’z davlatimizga tashrif buyurdi. Ichlarida ikki yuz afg’oniy arablar katta olti yosh odamlar tolibon jangchilarini bilishadi Qunduzda elka-elka to’la ikki xujjat jangi qilingan amerikaliklar bombardimonlari ostida tirik bilan qo’lga kiritildi va qatnashchilar topildi.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962