Бизга боғланинг
Мусодара қилинган молларни сотиб олса бўладими?
Савол:
Конфискация (мусодара) қилиб олинган молларни кўп жойларда арзон қилиб сотиляпти. Шу нарсаларни сотиб олиш қандай? Базилар: ″ўзимиздан олиб қўйилганга ўхшаган нарсаларни олишимиз қанақа бўлади?″ — деб сўрашаяпди.
Жавоб:
Бу молларни олмаган яхши чунки, бу уларга ёрдам бўлади.
Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай дейди «(Эй мўминлар) сизлар яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва хаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз Аллоҳнинг азоби қаттиқдир». (Моида : 2) Ибн Касир бу оят тафсирида «Гуноҳ, ҳаром ва ботил ишларга ёрдам бериш» дедилар.
Баъзиларга келсак, агар худди ўзиникига ўхшаган молни топса у мол ўзиники эканлиги билмаса ҳам олса бўлаверади инша Аллоҳ, чунки бу ҳақнинг эгасига қайтишидир. Агар қўлимиздан келса моли олинган одамларга уларнинг молларини сотиб олиб ёрдам қилсак яхши бўлади. Тушунарли бўлгандир, у одам билан бирга бориб унинг молларини унинг пулига олишиб берамиз.