Бизга боғланинг
Мусулмон киши ҳақиқий мусулмон бўлиши учун ақидадан нималарни билиши лозим?
Савол:
Мусулмон киши ҳақиқий мусулмон бўлиши учун ақидадан нималарни билиши лозим?
Жавоб:
Мусулмонлар ақлий қобилиятда, бўш вақтда ва ҳаётий машғулотлар билан бандликда, илм олиш йўлларининг қулайлиги ё қийинлигида бир-бирларидан фарқли бўлишади. Шундай экан, бу борада бир мусулмонга фарз бўлган нарса иккинчи мусулмонга фарз бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир мукаллафга энг камида фарз бўлган нарса – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхши ва ёмонига, ширин ва аччиғига иймон келтириши, ушбу иймон маъносини қисқача равишда бўлса ҳам англаши, «Бир Аллоҳдан ўзга барҳақ маъбуд йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг бандаси ва элчиси» деб гувоҳлик бериши ва бунинг маъносини мухтасар шаклда бўлса ҳам тушуниши, намоз ўқиши, рўза тутиши, бой бўлса закот бериши, қодир бўлса ҳаж қилиши, кейин бошга келадиган синов ва имтиҳонларга оид ҳукмларни билиши ва жоиз бўлган нарсаларни қилиб, жоиз бўлмаганларидан сақланиши, Аллоҳ бандаларига ҳаром қилган ҳар бир нарсадан ўзини сақлаши, бу борада илми зиёда бўлиши учун Қуръони каримни кўп тиловат қилиши, салафларнинг китобларини, масалан, Ибн Абил-Изнинг «Таҳовия шарҳи», Ибн Қаййимнинг «Зодул-маъод»и ва шу каби китобларни ўқиши лозим.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳлу асҳобига саловоту саломлар йўлласин.
(Илмий Тадқиқотлар ва Фатво бериш Доимий Қўмитаси: 3/246).