Бизга боғланинг
Нафл рўза тутиш ва закот бериш учун энг афзал вақт қайси?
Савол:
Нафл рўзаларни тутиш учун энг фазилатли кунлар қайси? Закотни чиқариш учун энг афзал ой-чи?
Жавоб:
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 12128):
Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Нафл рўзалар учун энг фазилатли кунлар – душанба ва пайшанба, Бийз кунлари – ҳар (қамарий) ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари, зулҳижжа ойининг ўн куни хусусан Арафа куни, бир кун аввалги ва бир кун кейинги кунлари билан бирга муҳаррам ойининг ўнинчи куни ва шаввол ойининг олти кунидир.
Закотга келсак, (одамнинг мулки) қайси ойда нисобга етган бўлса, бир йил ўтгач ўша ойда чиқариш керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури веб саҳифаси