Рўзадор эрим сув ичиб қўйди…

    Савол:

    Савол: Ўтган 1409 йилнинг рамазонида эрим ишдан келиб уйга киргач, ичиши учун сув келтиришимни талаб қилди. Мен унга рўзадор эканини эслатмадим. Сўнгра унинг рўзадор ёки рўзадор эмаслигини ўрганиш учун қарадим ва унинг рўзадор эканини унутганини пайқадим. Шундай бўлсада сувни олиб келдим ва у сувни ичди. Сувни ичиб бўлгач рўзадор эканини эслади ва менга огоҳлантирмаганим учун дашном бера бошлади. Ўша пайтда қилган ишимнинг оғирлигини ҳис этиб Аллоҳдан қўрқиб кетдим. Энди сиз жаноблардан нима қилишим кераклигини айтиб беришингизни сўрайман. Аллоҳ сизларга кўплаб савоблар берсин!

    Жавоб:

    Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 13561-1):

    Ҳамдлар Аллоҳнинг Ўзигагина хос, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

    Сўнг…

    Рўзадор эрингизга сувни узатиб ёмон иш қилибсиз. Сиз уни сувни талаб қилганида рўзадор эканидан огоҳлантиришингиз керак эди. Аммо эрингизнинг рўзаси агар у сувни унутиб ичган бўлса яроқлидир.

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

    Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

    Раис:Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

    Раис ноиби:Абдурраззоқ Афифий

    Аъзо:Абдуллоҳ ибн Ғудайён

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962