Бизга боғланинг
Рўзадор учун бурун ва лабларини намлаш
Савол:
Савол: Рўзадор қуриган лабларини намлаши мумкинми?
Жавоб:
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради (Фатво № 330):
Айрим рўзадорларнинг рўза асносида бурун ва лаблари қурийди. Рўзадор бурун ва лабларини намлатувчи малҳам ёки бирон ҳўлланган латта билан намлаб турса зарари йўқдир. Бироқ, у намлантирувчининг томоғига кетиб қолишидан эҳтиёт бўлиши керак. Ага бу намлантирувчи қасдсиз томоғига кетиб қолса зарари йўқ. Зеро, мазмаза қилар экан сув қасдсиз томоққа кетиб қолса рўза бузилмайди.