Рўзадорнинг ювиниши

    Савол:

    Савол: Рамазоннинг кундузида сув ва совун билан ювиниш мумкинми? Эҳтилом бўлиш рўзани бузадими? Атир ҳиди–чи?

    Жавоб:

    Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 2691-1):

    Ҳамдлар Аллоҳнинг Ўзигагина хос, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

    Сўнг…

    Биринчидан, рўзадор рамазон кундузида сув ёки совун билан ювиниши мумкин.

    Иккинчидан, рўзадор одам рамазон кундузида эҳтилом бўлса ва маний чиқса ғусл қилиши фарз бўлади, бироқ рўзаси бузилмайди.

    Учинчидан, рамазон кундузида рўзадорнинг бирон атир билан хушбўйланиши, унинг рўзасини бузмайди. Бироқ, рўзадор тутатқиларни ҳидламаслиги керак.

    Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

    Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:

    Раис:Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

    Раис ноиби:Абдурраззоқ Афифий

    Аъзолар:Абдуллоҳ ибн Қауд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962