Бизга боғланинг
Рўзадорнинг тупукни ютиши рўзани бузадими?
Савол:
Савол: Рамазон наҳорида рўзадорнинг ўз тупугини ютиши рўзасини бузадими? Чунки, кўпинча Қуръон ўқиганимда ва масжидда турганимда оғзимда кўпгина тупук тўпланади ва мени қийнайди.
Жавоб:
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 9584-1):
Ҳамдлар Аллоҳнинг Ўзигагина хос, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Рўзадор гарчи кўп бўлсада ўз тупугини ютиши рўзасини бузмайди. Агар масжидда турганингизда балғам ёки бурундан сув келиб қолса, уларни масжидга тупурманг ва қоқманг, балки дастрўмол билан артинг.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:
Раис:Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби:Абдурраззоқ Афифий
Аъзо:Абдуллоҳ ибн Ғудайён