Риёдан қутулиш йўли

    Савол:

    Инсон бир яхши амални қилсамми, деб турганида шайтон келиб, васваса қилади ва: «Сен бу ишни риё ва сумъа учун қилмоқчисан» дейди, шундай сўнг у ўша яхши ишни қилмай қўя қолади. Бу каби ҳолатдан қандай қутулиб чиқиш мумкин?

    Жавоб:

    Бундай ҳолатдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришини тилаб Аллоҳга илтижо қилиш ва кишини эзгу ишлардан тўсадиган бу каби васвасаларга аҳамият бермай, яхши амалга қўрқмасдан қўл уриш билан қутулиш мумкин. Аллоҳдан шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб, бу каби фикрни ўзидан қувса, Аллоҳнинг изни билан бундан нажот топади.

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/209).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962