Салафи солиҳ Рамазонда

    Ислом Нури таҳририяти

    Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

    Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган барча кишиларга Аллоҳдан салавот ва саломлар бўлсин.

    Мусулмон биродарим ва муслима синглим, сизларни Аллоҳ учун яхши кўрганимиз сабабли қалбимиз қўридан отилган мухаббат билан йўлламоқчимиз. Аллоҳ таолодан Ўзининг каромат диёри ва раҳмат маконида бизларни сизлар билан бирга жам қилишини сўраймиз. Рамазон ойининг келиши билан сизларга камтарона совғани тақдим этмоқчимиз. Шояд бу совғани ва насиҳатларни қабул қилсангиз. Аллоҳ сизларни ўз паноҳида сақласин.

    Муборак рамазон ойини қандай кутиб оламиз?

    Аллоҳ таоло деди: «(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (Ҳақ билан ботилни, ҳалол билан ҳаромни ажратувчи) нинг очиқ оятлари бўлиб Куръон нозил қилинган» (Бақара: 185).

    Азиз дўстим, Аллоҳ таоло рамазон ойини бошқа ойлардан кўп хусусият ва фазилатлар билан устун қилди.

    Рўзадорнинг оғзидан келадиган бўй Аллоҳ таолонинг наздида мушкдан кўра хушбўйроқдир.

    Фаришталар ифтор қилгунига қадар рўзадор учун истиғфор айтадилар.

    Аллоҳ таоло ҳар куни жаннатини безайди ва: «Тез кунда менинг солиҳ бандаларим ўзларидаги қийинчилик ва машаққатларни ташлаб, сенга келадилар» — дейди.

    Рамазон ойида шайтонлар занжирбанд қилинади.

    Рамазон ойида жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади.

    Рамазон ойида Қадр кечаси бўлиб, у минг ойда қилинган ибодатдан кўра яхшироқдир. Унинг яхшиликларидан маҳрум бўлган одам барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.

    Рамазон ойининг охирги кунида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади.

    Аллоҳ Рамазон ойининг ҳар кечасида жаҳаннамдагилардан баъзиларни озод қилади.

    Азиз дўстим, хусусият ва фазилатлари шундай бўлган ойни қандай кутиб оламиз? Унинг келишидан бетоқат бўлиб, аччиғланиб кутиб оламизми? Бундай бўлишидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Солиҳ банда бу ойни тавба, сидқидиллик ва вақтларни солиҳ амаллар билан зийнатлаб, Аллоҳ таолодан чиройли ибодат қилишни сўраб кутиб олади.

    Шунинг учун ҳам, азиз дўстим, рамазон ойида қилишимиз керак бўлган баъзи яхши амалларни эслатмоқчимиз.

    1- Рўза тутиш

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Одам фарзандининг ҳар бир амали ўзи учундир, ҳар бир яхшилик ўн мислдан етти юз мислга қадар кўпайтириб берилади. Аллоҳ таоло деди: «…Фақатгина рўза, у мен учундир ва унга ўзим мукофот бераман. (Банда) мен учун шаҳвати, таоми ва ичимликларини тарк қилди. Рўзадор учун икки қувонч бор: Ифтор қилиш пайтида ва роббисига йўликкан вақтда.

    Рўзадор оғзининг хиди, Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан кўра хушбўйроқдир». (Муттафақун алайҳи)

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар «Рамазон рўзасини иймон билан ва савоб умидида тутган кишининг ўтган гуноҳлари кечирилади». (Муттафақун алайҳи)

    Шубҳасиз бу катта савоб емоқ ва ичмоқдангина тийилган кишига берилмайди. Балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Ёлғон сўзлашни ёки унга амал қилишни тарк қилмаган кишининг емоқ ва ичмоғини тарк этишига Аллоҳнинг эхтиёжи йўқ». (Имом Бухорий ривояти)

    «Рўза қалқондир. Сизлардан бирингиз рўза тутса сўқинмасин, фисқ сўзларини сўзламасин ва жоҳиллик қилмасин. Агар уни бирортаси ҳақорат қилса: «Мен рўзадорман» — деб айтсин» (Муттафақун алайҳи).

    Эй Аллоҳнинг бандаси, рўза тутсангиз қулоқларингиз, кўзларингиз, тилингиз ва барча аъзоларингиз ҳам рўза тутсин! Рўзадорлик кунларингиз бошқа кунларингиздан фарқли бўлсин.

    2- Кечалари бедорлик

    Аллоҳ таоло деди: «Раҳмоннинг бандалари – Ер юзида тавозе билан юрадиган, жоҳиллар (бемаъни) хитоблар қилганида: «Саломат бўлинглар!» дейдиган ва кечаларни сажда ва (намозда) туриш билан ўткизадиган (кишилардир)» (Фурқон: 63,64).

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазон кечаларини иймон ва савоб умидида намоз ўқиб бедор ўткизган кишининг гуноҳлари кечирилади» (Муттафақун алайҳи).

    Кечаларни ибодат билан бедор ўткизиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларнинг одатларидан эди. Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Кечаларни бедор ўткизишни тарк қилманг! Кечаларни (ибодат билан ) бедор ўткизиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларидан эди. Агар касал бўлсалар ёки сустлик қилсалар ўтириб намоз ўқир эдилар».

    Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кечалари намоз ўқир, кечанинг ярми бўлганида оиласини уйғотар ва уларга : «Намозга туринглар, намозга туринглар!» дер ва ушбу оятни ўқир эди… «Ахлингизни намозга буюринг, ўзингиз ҳам у (намоз)да чидамли бўлинг. Биз сиздан ризқ сўрамаймиз. Биз сизга ризқ берамиз. Чиройли оқибат (аҳли) тақво учундир» (Тоҳа: 132). Ибн Умар розияллоҳу анҳу ушбу оятни ўқир эди: «Ёки кечалари сажда қилган ва қиём-тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматини умид қиладиган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми?!)» (Зумар: 9). Ибн Умар бу Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – деди. Ибн Аби Ҳотим айтади: Ибн Умарнинг бундай дейишига сабаб: Амирул-муъминийн Усмон розияллоҳу анҳу кечалари кўп намоз ва куръон ўқир эди. Ҳаттоки Қуръонни бир ракаатда хатм қилган ҳоллари ҳам бўлган.

    Имом Молик: Мен салаф солиҳларнинг, имом саккиз ракаатда Бақара сурасини ўқиганини кўришса бу жуда ҳам енгил намоз ўқиди деганларини кўрдим – дедилар. Бизга нима бўлдики ана шу сурани бир неча кечада ўқиймиз?!..

    Сойиб ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда эса: «Саҳобалар ичидаги қори икки юз оят ўқир, қиёмнинг узоқ бўлиши сабабли асоларга суяниб қолар эдик. Саҳобалар субҳ кирганидагина намозларини тугатар эдилар» дейилган.

    Танбеҳ: Мусулмон биродарим, сиз имом билан таровеҳни охиригача ўқинг, шунда кечани ибодат билан ўткизган қоимлар қаторида ёзиласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Имоми намозини тугатиб қайтиб кетгунига қадар бирга қоим бўлган кишига кечаси билан ибодат қилганлик ажри ёзилади».

    Садақа бериш

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг саҳоватли кишилардан эдилар. Хусусан, рамазон ойи келганда у кишининг саҳоватлари эсиб турган шамолдан ҳам саҳоватлироқ бўлиб қолар эди.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақаларнинг энг афзали рамазон ойидаги садақадир» — дедилар. (Термизий ривояти).

    Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни садақа беришга амр этдилар. Бу – менинг молим бор даврга тўғри келди. Мен ўзимга : «Абу Бакрдан ўзган куним бўлса шу кунимдир» — дедим. Молимнинг ярмини олиб келдим. Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Оилангиз учун бирор нарсани қолдирдингизми?» — деб сўрадилар. Мен: «Шунчасини қолдирдим» — деб жавоб бердим. Абу Бакр ҳам молини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Оилангизга ҳам қолдирдингизми?» — деб сўрадилар. Абу Бакр: Уларга Аллоҳ ва расулини қолдирдим — деб жавоб берди. Шунда мен: Сиздан ҳеч бир нарсада ўза олмас эканман – дедим.

    Азиз дўстим, садақанинг рамазон ойида ўзгача хусусиятлари бор шунинг учун ҳам рамазон ойида имкониятингизга қараб садақа қилишга шошилинг. Садақанинг кўринишлари кўп бўлиб, улардан баъзилари куйидагилар:

    Таом едириш. Аллоҳ таоло деди: «Севимли бўлишига қарамай мискин, етим ва асирларга таом берадилар ва биз сизларга Аллоҳнинг юзи учун таом берамиз. Сизлардан мукофот ва миннатдорчилик истамаймиз. Бизлар Парвардигоримиз томонидан бўладиган, (даҳшатли азобдан юзлар) тиришиб, буришиб коладиган бир Кундан қўрқамиз – дедилар. Аллоҳ уларни у Куннинг даҳшатларидан сақлади ва уларнинг юзларига нурафшонлик ва дилларига сурур берди. Уларни қилган сабрларининг эвазига жаннат ва (жаннатда эгниларида бўладиган) ипак (либослар) билан мукофотлади» (Инсон: 2-8).

    Салаф солиҳ таом едиришга харис бўлиб, уни кўплаб ибодатлар устидан афзал кўрар эдилар. Бунда оч одамни тўйдириш ва солиҳ дўстни таомлантириш ўртасида ҳеч фарқ йўқдир. Чунки, таомлантириладиган одамда камбағаллик шарт эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайси мўъмин бошқа бир оч мўъминни таомлантирса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Ташна мўъминни чанқоғини қондирган кишини Аллоҳ Раҳийқул-махтумдан суғоради» (Термизий ривояти). Салафларнинг баъзилари: Мен учун дўстларимдан ўнтасини чақириб, иштаҳалари хоҳлаган таомни едиришим, Исмоил ўғилларидан ўнтасини озод қилишимдан кўра яхшироқ – деган эди.

    Салафлардан кўплари ўзи рўзадор бўла туриб ифторлигини бошқаларга бериб юборар эди. Абдуллоҳ ибн Умар, Довуд ат-Тоий, Молик ибн Дийнор ва Аҳмад ибн Ҳанбал шулар жумласидандир. Абдуллоҳ ибн Умар етим ва мискинлар билангина ифтор қиларди. Гоҳида аҳллари мискинларни қайтариб юборганларини билиб қолса ана шу кечада ифтор қилмас эди.

    Кўплаб салаф олимлари рўзадор бўлишларига қарамай ўз дўстларига таом беришар ва хизмат қилишар эди. Ҳасан Басрий ва Ибн Муборак шулар жумласидандир. Абу Суввор Адавий айтади: Адий қабиласидан бўлган кишилар мана шу масжидда намоз ўқишар ва улардан бирортаси ўзи ёлғиз ифтор қилмас эди. Таомини бирга ейдиган одам топмаса таомини масжидга олиб чиқиб одамлар билан ер эди.

    Таомлантириш ибодатидан бошқа ибодат ҳам келиб чиқади. Дўстлашиш ва таом берган биродарларингиз учун муҳаббат пайдо бўлиши. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннатга муъмин бўлмагунингизга қадар кира олмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча муъмин бўла олмайсизлар» – дедилар. Бундан ташқари, таом едиришдан солиҳ кишилар билан бирга ўтириш, сизнинг берган таомларингиздан ибодат қилишга қувват олишлари сабабли савобни умид қилиш ҳам келиб чиқади.

    Рўзадорларга ифтор бериш

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўзадорга ифтор берган кишига рўзадорнинг савобининг мислича савоб берилади ва рўзадорнинг савоби ҳеч ҳам камайтирилмайди» (саҳиҳ ҳадис, Насоий ривояти). «Рўзадорга ифтор қилган ёки ғозийни жиҳодга тайёрлаган кишига (рўзадор ёки ғозий) савоби берилади» (Саҳиҳ ат-тарғиб: 2701).

    Куръон ўқиш

    Азиз дўстим, мен сизга шу муносабат билан салаф солиҳ хаётидан икки муҳим нарсани эслатмоқчиман:

    А) Куръонни кўп ўқиш.

    Б) Куръонни қироат қилиш ёки тинглаш асносида Аллоҳ таолога хушуъ ва тавозе қилиб йиғлаш.

    Рамазон ойи Куръон ойидир. Шунинг учун ҳам мусулмон банда Куръонни кўп тиловат қилиши керак. Зеро, салаф солиҳ Куръони Каримни ўқишга кўп эътибор берар эдилар. Жаброил алайхис-салом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Куръонни дарс қилар эди. Усмон розияллоҳу анҳу куръонни ҳар куни хатм қилар эди. Баъзи салаф олимлари рамазон ойининг уч, баъзилари етти, баъзилари эса ўн кечасида хатм қилар эдилар. Улар Куръонни намознинг ичида ва намоздан ташкарида ўқишар эди.

    Катода доимо етти кунда, рамазонда уч кунда, охирги ўн кунликда эса ҳар куни бир марта хатм қилар эди.

    Имом Шофеъий рохимахуллох рамазон ойида, намоздан ташкари олтмиш марта Куръонни хатм қилар эдилар.

    Имом Зухрий рохимахуллох рамазон кириши билан ҳадис ва илм дарсларини тўхтатар ва Куръонни Мусхафга караб ўқишга берилар эди.

    Ибн Ражаб рохимахуллох деди: «Куръон Каримни уч кунда давомли суратда хатм қилиш такикланган. Бироқ, рамазон ойи каби фазилатли вақтлар, хусусан, кадр туни илинжида кечалари тиловат қилиш, бундан ташкари Макка каби мукаддас ерларга кирган, лекин, маккалик бўлмаган кишиларнинг бу замон ва маконларни ганимат билиб, Куръон ўқишлари мустахабдир.

    Тиловат пайтида йиглаш

    Куръон Каримни тафаккурсиз, шеър ўқилгани каби ўқиш салафлар йўлидан эмасдир. Чунки, улар Аллоҳнинг сўзлари билан таъсирланишар ва у билан калбларни титратишар эди. Имом Бухорийнинг саҳиҳ тўпламида Абдуллох ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ушбу ривоят келтирилган. У деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Менга куръон ўқиб беринг» – дедилар. Сизга нозил қилинган бўса-ю, мен сизга ўқиб берайинми? — дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен бошқалардан эшитишни ёктираман» — дедилар. Мен «Нисо» сурасини ўқиб «Биз барча халклардан гувохни келтириб, сизни уларнинг барчасига гувох қилиб келтирсак қандай бўлади?» оятига келганимда: «бўлди» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга карадим. Ул зотнинг кўзларидан ёш куйилар эди».

    Абу Хурайра розияллоҳу анҳу деди: «(Эй мушриклар), хали сизлар мана шу Сўздан (Куръондан) ажабланурсизларми?! (Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насихатларидан таъсирланиб) йигламасдан, гофил бўлган холларингизда кулурсизларми?!» ояти нозил бўлганда суффадагилар йигладилар. Хатто уларнинг юзларидан кўз ёшлари окди. Уларнинг товушларини эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам йигладилар. У кишининг йиглаганларини кўриб биз ҳам йигладик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳдан қўрқиб йиглаган кишилар жаҳаннамга кирмайдилар» — дедилар.

    Абдуллох ибн Умар розияллоҳу анҳу «Мутаффифийн» сурасини ўқир экан: «Одамлар барча Оламлар роббиси бўлган Аллоҳ каршисида турган кунда» оятига етиб келганларида йиглаб йиқилди ва ундан кейинги оятларни ўқий олмади.

    Офтоб чиккунига кадар масжидда ўтириш

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўқиганларидан кейин куёш чиккунига кадар намозгохида ўтирар эдилар». (Имом Муслим ривояти).

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жамоат билан намоз ўқиган, кейин, Куёш чиккунига кадар Аллоҳни зикр қилган, кейин эса икки ракаат намоз ўқиган кишига хаж ва умранинг тўла-тўла савоблари берилади» (Термизий ривояти).

    Бу савоблар ҳар куни берилар экан, рамазон ойида қандай берилмасин?!

    Азиз дўстим, Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин, кечаларни бедор ўткизиш, солиҳ кишилардан ўрнак олиш, Аллоҳ учун нафсга карши курашиш билан савоблар олиш ва жаннатнинг олий макомларига етишиш учун Аллоҳдан ёрдам сўранг.

    Эътикоф

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазон ойида ўн кун эътикоф ўтирар эдилар. Вафот топган йиллари йигирма кун ўтирдилар. Эътикоф – намоз, Куръон тиловати, зирк ва бошқа ибодатларни ўз ичига олган ибодатдир. Эътикофни тажриба қилиб кўрмаган одамларгина кийин деб ўйлайдилар. Бироқ, у Аллоҳ енгил қилган кишилар учун осондир. Яхши ният ва содик азм билан ҳаракат қилган одамга Аллоҳ ёрдам беради. Эътикофни кадр кечасини топиш учун рамазон ойининг охирги ўн кунида бўлиши суннати муаккададир. Эътикоф шаръан рухсат берилган танхоликдир. Эътикофга кирган одам Аллоҳнинг тоати ва зикри билан машгул бўлади ва нафсини чалгитадиган барча нарсалардан тияди. У калби ва бутун вужуди билан роббиси ва унга якин қиладиган амаллар билан ибодат қилади. Унинг кайгуси факат Аллоҳни розилигини топиш бўлади.

    Рамазон ойида умра қилиш

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазон ойидаги умра хажга баробардир» (Муттафақун алайҳи), бошқа бир ривоятда: «Мен билан бирган хаж клишга баробардир» дедилар.

    Кадр кечасини топишга каттик интилиш

    Аллоҳ таоло деди: «Албатта Биз у (Куръон)ни Кадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад саллАллоҳу алайхи ва саллам), Кадр кечаси нима эканлигини Сиз каердан ҳам билар эдингиз?! Кадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. (Кадр: 1-3). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кадр кечасини иймон билан ва савоб умидида намоз ўқиб ўткизган кишининг ўтган гуноҳлари кечирилади» (Муттафақун алайҳи).

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Кадр кечасини топишга тиришар ва саҳобаларни ҳам бунга буюрар эдилар. Бундан ташкари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ахл байтларини рамазоннинг охирги ўн кечасида уйготар эдилар.

    Хой, умрини пуч нарсалар билан ўткизган одам, Кадр кечасида йўқотган нарсаларингизни топиб олинг! Чунки у кеча бир умрга тотийди. Унда қилинган амал минг ойда қилинган амалдан кўра яхшироқдир. Унинг яхшиликларидан махрум колган кимса, кўп нарсадан махрум бўлади. У кеча рамазоннинг охирги ўн кунидаги ток кечаларнинг биридир. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бизга берган хабарларига кўра, у кечанинг тонггида офтоб нурсиз чикади» – деди. Имом Бухорий рохимахуллохнинг жомихус-саҳиҳида ушбу ривоят бор : Оиша розияллоҳу анҳо: «Эй, Расулуллоҳ мен Кадр кечасига тўгри келсам нима дейман – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Илохим, сен афв қилувчисан, афвни яхши кўрасан мени афв эт – денг, дедилар».

    Зикр дуо ва истигфорни кўпайтириш

    Азиз дўстим, рамазон ойининг кунлари ва кечаларининг фазилатли соатлари бўлиб, сиз уни кўп дуо ва зикрлар билан ганимат билинг. Хусусан, дуолар ижобат бўладиган ушбу лахзаларда:

    А) Ифтор қилишни кутиб ўтирилган пайтда.

    Б) Кечанинг охирги учдан бири колганида. Чунки бу пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тушади ва сўрайдиган борми бераман, истигфор айтадиган борми унинг гуноҳларини кечираман – деди.

    В) Саҳарларда айтилган истигфор. Аллоҳ таоло: «Улар саҳарларда истигфор айтадилар» – деди.

    Г) Жума соатларини касд қилиш. Аникроги жума кундузининг охирги соатларида астойдил дуо қилиш.

    Азиз дўстим, ва нихоят сизга энг мухим бўлган ишни эслатмоқчимиз. Уни биласизми?!.. у ихлосдир. Ха, ихлос..

    Рўза тутган канча-канча одамлар бўлсада, уларнинг баъзиларининг тутган рўзаларига «мукофот» очлик ва чанкоклик бўлади, холос.

    Одамлар ичида канча-канча кишилар борки, кечаларни ибодатда ўткизган, бироқ, уларнинг мукофотлари бедорлик ва кийналиш бўлади холос. Аллоҳ таоло бизларни ва сизларни бундай бўлиб колишдан сакласин. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу икки нукта : «Иймон ва савоб умид қилиш» га каттик эътибор бердилар. Холбуки салаф солиҳларимиз ҳам ўз жонига жабр қилиб кўйишдан қўрқиб, амалларини сир саклашга тиришар эди…

    Муҳаммад ибн Восеъ рохимахуллох шундай деди: «мен баъзи одамларни кўрдимки, улар ўз хотинлари билан бир ёстикка бош кўйиб ухлашар ва кўз ёшларини тўқиб йиглаб, ёстикларини хўл қилишар, бироқ буни хотинлари билмас эди. Мен яна шундай одамларни кўрдимки улар намозларда сафда туриб йиглар, бироқ, буни ёнидаги одам билмас эди.

    Айюб Сихтиёний рохимахуллох кечалари ибодат учун ўрнидан турар, бироқ, буни яширар, тонг отишига якин колганда эса худди уйкудан турган кишидек овозларини кўтарар эдилар.

    Ибн Абу Али деди: «Довуд ибн Абу Хинд кирк йил рўза тутди. Бироқ, буни оиласи билмади. У жуда ҳам эхтиёткор одам эди. Таомларини ўзи билан олиб чикиб кетар, ва уларни кўчада садақа қилар, кеч кирганда эса уйига кайтиб, рўзасини оиласи билан кечки овкатда очар эди».

    Суфён Саврий рохимахуллох деди: Менга етган хабарларга кўра, банда бир амални махфий қилади. Бироқ, шайтон уни давомли васваса қилиб, унга голиб келади. Натижада, амалини ошкор қилгани амал дафтарига ёзилади. Шайтон васвасаларида яна давом этаверади. Хатто у одам қилган амали эвазига макталишни хохлаб колади. Ундан амалини ошкор қилганлиги ўчирилиб, риёкорлик қилгани ёзиб кўйилади.

    Рамазон ойида бехуда нарсалар билан шугулланишдан сакланиш

    Азиз дўстим, вақтни Аллоҳнинг тоат-ибодатидан бошқа нарсаларда зое қилиш гафлат ва Аллоҳнинг раҳматларию инъомларидан махрумликдир. Аллоҳ таоло деди: «Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, албатта унинг учун танг-бахтсиз хаёт бўлур. Ва биз уни Киёмат кунида кўр холда тирилтирурмиз. У: «Эй роббим нега мени кўр қилиб тирилтирдинг, ахир мен кўрар эдим-ку», дейди. (Аллоҳ) айтади: «Шундай. Сенга бизнинг оят-мўжизаларимиз келганида уларни («кўрмадинг») — унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай «унутилурсан». Хаддан ошган ва роббисининг оятларига иймон келтирмаган кимсаларни мана шундай жазолармиз. Охират азоби шак-шубхасиз, каттикроқ ва давомлироқдир» (Тоха: 124-127)

    Аллоҳ таоло пайғамбаримиз, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962