Салафлар ҳикмати дурдоналаридан

    Ёмонлик уруғини суғорувчи бўлманг

    Тўрт мучаси соғ одамдан содир бўлган ҳар қандай ёмонлик борки, унинг уруғи ҳар бир одамниннг нафси ичида мавжуд. Бу уруғ ҳаммада ҳам униб-ўсавермайди. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нафс ёмонлигидан паноҳ сўрадилар. Зеро, нафс ёвузлик уруғлари кўмиб қўйилган ер бўлиб ўз суғорувчисини кутиб туради.

    Абдулазиз Тарийфий

    Абу Закария ал-Маданий таржимаси

    Ибнул Қаййим ‒ раҳимаҳуллоҳ ‒ деди: «Агар ҳақ ҳамиша ғолиб бўлаверса, даъватчиларнинг сафлари мунофиқларга тўлиб кетарди. Агар ботил доимо ғалаба қозонаверса, даъватчилар ўз йўлларига шак келтириб қолишарди. Лекин гоҳи ундай, гоҳи бундай бўлади. Ботил ғалаба қилган замон даъватчилар элакдан ўтади, Ҳақ ғолиб бўлган пайтда эса қатъий ишонч келади. (Мадорижус соликийн)

    Энг кечиримли одам

    Холид ибн Абдуллоҳ ал-Қасрий Воситда хутба қилди, жумладан шу сўзларни айтди: «Энг саховатли инсон келажакда ундан умидвор бўлмайдиган одамига инъом қилган киши, ўч олишга қодир бўла туриб кечирган одам энг кечиримли, алоқани узганларга алоқа боғлаган одам эса алоқани боғловчироқ одамдир.»

    Сияри аълам ан-нубала 5/425

    Ҳар ким ‒ гарчи у мусулмон бўлмаса ҳам ‒ мўътадилликни даъво қилади. Одам ўз манҳажидан хотиржам бўлиши учун ‒ сенинг манҳажинг мўътадил деб ‒ўзига ўзи тасалли беради. Бироқ, Аллоҳ мўътадиллик баёнини ҳал қилиб қўйган: «Албатта, бу менинг тўғри йўлим, унга эргашинглар»

    Шайх Абдулазиз Тарифий

    Салафларнинг насиҳат қилишдаги йўли мўътадиллик. Улар насиҳатни ХАВОРИЖлар каби фитна учун нарвон, фитнани МУРЖИАлар каби насиҳатни тўсадиган эшик қилиб олмайдилар.

    Шайх Абдулазиз Тарифий

    Иймон заифлашгани сари ҳамдардлик билдириш ҳам заифлашади, кучайса кучаяди. Расулуллоҳ ‒ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ‒ асҳобларига энг ҳамдард киши эдилар. Ул зотга эргашувчиларнинг ҳамдардлик билдиришдан насибалари ул зотга эргашишлари миқдорида бўлади.

    Ибнул ҚаййимТарбиявий ўгит

    • Икки хислат бор, агар тарбиячи устоз ёки ота-она фарзандга уларни яхшилаб сингдира олса, уларни яхши инсон қилиб етиштиришда кўплаб вақту ҳаракатларини тежаб қолган бўладилар. Улар:
    • 1.(Инсон) ҳамиша, ҳаттоки ёлғиз қолган пайтларида ҳам Аллоҳ уни кўриб, эшитиб, кузатиб турганини ёдда сақлаши;
    • 1.Юксак ҳимматли бўлиши. Яъни, ҳар бир ишни, оғир бўлса ҳам фойдалироғини танлаш, енгил, фойдаси камини ташлаш.

    1)Аллома Ибн Бодис қишлоқлардан бирини зиёрат қилди ва у ердаги жаҳолатни кўриб, ажабланди.

    «Нима учун ҳолат бундай?» – деб сўраганди, «Одамлар гапга қулоқ солмайдилар» – деб жавоб беришди.

    Ул зот айтдиларки: Ундай эмас, гапирадиган одамнинг ўзи йўқ!

    2)Аллома Ибн Бодис қишлоқлардан бирини зиёрат қилиш учун борди ва қишлоқ аҳлига билимсизлик ҳукмрон бўлганини кўриб ҳайрон бўлди.

    «Нима учун ҳолат бундай?» – деб сўраганди, «Гапга қулоқ соладиган одам йўқ» – деб жавоб беришди.

    Ундай эмас, гапирадиган одамнинг ўзи йўқ! – дедилар.

    Аллоҳ сиздан рози эканини қандай биласиз?

    Раб таолонинг бандасидан розилиги аломатларидан бири: Уни яхши амалларни қилишга ваҳаром ишлардан четланишга муваффақ қилишидир. «Ҳидоят топган — Ҳақ йўлга юрган ва Пайғамбар олиб келган нарсага эргашган зотларга эса (Аллоҳ) яна ҳидоятни ва яхшиликка тавфиқни зиёда қилар ҳамда уларни дўзах ўтидан сақлайдиган ишларни қилишга илҳомлантирар, (яъни уларга ҳаромдан парҳез қилиш йўлларини кўрсатар).» (Муҳаммад: 17)

    Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид

    Абу Ҳозим Салама ибн Динор деди: «Яхшилигингни худди ёмонлигингни яширгандек яшир. Ҳаргиз қилган ишинг билан ғурурланма (керилма), зеро сен бахтли ёки бахтсиз эканингни ҳануз билмайсан!» (Шуабул ийман 6500)

    • Авзоий айтардилар: Ҳозир илм ўрганиш замони эмас, билган суннатини маҳкам ушлаб, амал қилиш замони. Ибн Батта, Ибона ал-кубро 2/848.
    • Буни тобеут-тобеинлардан бири, имом Авзоий ўз замонларида айтганлар. У замон илмга муҳаббат, илм талабида жидду-жаҳд билан машҳур бўлган. Ўша замонда бидъатлар кўпайиб кетди, энди суннатдан билганларингизни маҳкам тутинглар, деб айтган эканлар. Бу замонга нима дейиш мумкин?!
    • Ҳимматни баланд қилинг, Аллоҳ ҳимматингизга қараб беради
    • Ибнул Қаййим — раҳимаҳуллоҳ — деди: «Банданинг нияти, ҳиммати ва мурод-мақсадига қараб Аллоҳнинг тавфиқи ва кўмаги бўлади. Аллоҳнинг ёрдами бандалар узра уларнинг ҳимматларига қараб тушади.
    • Абу Тоҳир ас-Силафий ал-Асфаҳоний ал-Андалусий дедилар: Илмнинг баракаларидан бири, шогирдлар устозларининг илмини етказишлари учун, Аллоҳ шогирдларнинг умрини узоқ қилиб қўйишидир.
    • المزهر في علوم اللغة 319/2

    Риёнинг нозик кўринишларидан бири


    Ибн Ражаб Ҳанбалий —раҳимаҳуллоҳ— айтади: Риёнинг қалтис кўринишларидан бири: Бир киши одамлар орасида ўз айбларини санаб, ўзини ўзи койийди, асл мақсади ўзининг қай даражада тавозели эканини одамларга кўрсатиб қўйиш. Шу билан одамлар олдида обрўси ортади ва улар уни мақташади.

    Салаф уламолари риёнинг бу нозик кўринишидан огоҳлантирганлар.

    Заммул-моли вал-жоҳи 48-бет

    Намоз амалий бурчларнинг энг улуғи, бажарувчиси учун энг баракалиси, айни пайтда тарк қилинган бурчларнинг энг хатарлиси ҳамдир. Намоздан камайиши миқдорида унинг баракаси ҳам камаяди. Одамларнинг энг бебаракаси кунини гуноҳи кабиралардан бўлмиш бомдод намозини тарк қилиш билан бошловчи кимсадир.

    Абдулазиз Тарифий

    Амалнинг қабул бўлиши эътибор


    Фазола ибн Убайд деди: «Аллоҳ таоло мендан зарра мисқоличалик амалимни қабул қилганини билишим мен учун бутун дунёдаги нарсалар меники бўлишидан кўра севимлироқдир. Чунки, Аллоҳ таоло дейди: «Аллоҳ фақат тақводорлардангина қабул қилади».

    Сияру аъламин-нубалаа

    Аллоҳ сизнинг ақлу заковатингизга қарамайди, балки қалбингизнинг поклигига қарайди.

    Абдулазиз Тарийфий


    Шайх Ибн Усаймин – раҳимаҳуллоҳ – айтдилар: Одам боласининг номаи аъмолига ёзилган бир дона тасбеҳ дунё ва ундаги нарсалардан кўра яхшироқдир. Чунки, дунё ва ундаги нарсалар турмайди, завол топади, тасбеҳ ва яхши амал қолади. «Риёзус-солиҳин шарҳи 3/578»

    Турган жойи (тутган мавқейи) фарқли бўлгани учун сиздан содир бўлиши тўғри бўлмайдиган иш бошқадан содир бўлиши тўғри бўлиши мумкин. Инсоннинг кўзи ва ақли бор, унинг кўриши турган жойига қараб турлича бўлади. Гап ўқлардир, нишонлар фақат бир жойданла кўринмайди.

    Абдулазиз Тарийфий

    Агар бировда ёмонликни кўрсанг, ўзингга қара ва ана шу ёмонликка тенг келадиган ёмонликни ўзингдан изла. Шундай қилиш қалбни вазифаларида бепарволик қилувчи одамга нисбатан камситиш, ичиқоралик билан қараш ўрнига раҳм-шафқат ила қарайдиган қилиб қўяди.

    Абдулазиз Тарийфий

    Мунофиқлик аломати

    Ғайримусулмонларнинг масаласи кўтарилган пайтда ғайрат кўрсатиш ва мусулмонлар масаласи кўтарилганда бўшашиб қолиш мунофиқлик аломатларидандир. «Яҳудларни дўст тутган мунофиқларни кўрмайсизми? Ҳақиқатда мунофиқлар мусулмонлардан ҳам яҳудийлардан ҳам эмаслар… (Мужодала: 14)

    Абдулазиз ат-Трейфий

    Зоҳидликнинг ҳақиқати ва самараси

    Имом Молик –раҳимаҳуллоҳ– дедилар: «Дунёда зоҳидлик қилишнинг ҳақиқати ҳалолдан топиш ва орзунинг узун бўлмаслигидир.»

    Яна дедилар: «Кимки дунёда зоҳидлик қилса, албатта Аллоҳ уни ҳикмат билан сўзлайдиган қилиб қўяди.»

    Дўзах эшиклариОдамлар дўзахга уч эшикдан киришди:

    1-    Аллоҳнинг динига шаккокликни келтириб чиқарган ШУБҲА эшиги.

    2-    Аллоҳга итоат ва Унинг розиликларига нафс-ҳавони муқаддам қўйишни мерос қўйган ШАҲВАТ эшиги.

    3-    Аллоҳнинг бандаларига адоватни келтириб чиқарган ҒАЗАБ эшиги.

                                              Ибнул Қаййим «Бадоиул-фавоид»

    Ризқнинг калитлари

    1-    Тавба ва истиғфор.

    2-    Тақво.

    3-    Аллоҳга таваккул.

    4-    Силаи раҳм.

    5-    Заифларга яхшилик қилиш.

    6-    Аллоҳ йўлида сарфлаш.

    Айюб Сихтиёний -раҳимаҳуллоҳ- дедилар: Бидъатчи бидъат амалида қанча тиришиб ижтиҳод қилса, Аллоҳдан шунча узоқлашади.

    Салаф солиҳлар ҳаёти 699-бет.

    Руҳлар сафарбар қилинган аскарлардир


    Мужоҳид деди: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бир кишини кўриб қолиб дедилар:

    —    Шу одам мени яхши кўради.

    —    Буни қандай билдингиз?  

    —    Чунки мен уни яхши кўраман. Руҳлар сафарбар қилинган аскарлардир; улардан бир-бирларини таниганлари дўстлашади, улардан бир-бирларини танимаганлари келишолмайди.

    Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кароматнинг каттароғи истиқоматда бардавомликдир».

    Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Киши то балони неъмат, фаровонликни мусибат санамагунича комил фақиҳ (олим) бўлмайди. Зотан, балоланган киши ёруғ-фаровон кунни кутади, фаровонликдаги киши эса балони кутади».

    Одамлар ғазаб қилсалар ҳам Аллоҳни рози қил

    Суфён ибн Саид Саврий Муҳаммад ибн Абдурроҳман ибн Абу Зиъбга деди: «Агар сен Аллоҳдан тақво қилсанг-қўрқсанг, У сени одамлардан сақлайди. Агар одамлардан қўрқсанг, улар ҳаргиз сени Аллоҳдан заррача ҳимоя қилолмайдилар.

    Буйруқни бажармаслик қайтариқни қилишдан ёмонроқ

    Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий дедилар: Аллоҳ ҳузурида буйруқни бажармаслик қайтариқни қилиб қўйишдан ёмонроқ. Одам алайҳиссалом дарахтдан ейишдан қайтарилганди, бироқ у еб қўйди. Аллоҳ уни тавбага йўллади ва тавбасини қабул қилди. Иблис Одамга сажда қилишга буюрилди, бироқ, саждага бош қўймади, Аллоҳ уни тавбага муваффақ қилмади.Ибнул Қаййим «Фавоид» китоби 173-б.

    Қуръонни ҳажр-тарк этиш

    Қуръонни тарк этиш бир неча хил бўлади, жумладан:

    • Унга иймон келтиришни тарк қилиш.
    • Уни тинглаш ва тиловат қилишни тарк қилиш.
    • Уни тушуниш ва унда фикр юритишни тарк қилиш.
    • Унга амал қилишни тарк қилиш.
    • У билан даволаниш ва ундан шифо излашни тарк қилиш.
    • Уни ҳакам қилиш ва ҳукм излаб унга мурожаат қилишни тарк қилиш.
    • — Хасисдан эҳтиёт бўл агар уни сийлаган бўлсанг.
    • — Оқилдан эҳтиёт бўл агар уни уялтирган бўлсанг.
    • — Аҳмоқдан эҳтиёт бўл агар унга ҳазил қилган бўлсанг.
    • — Фожирдан эҳтиёт бўл агар у билан улфатлашган бўлсанг.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963