Сеҳргар ва фолбинларга бориш ва сеҳрни сеҳр ёрдамида аритиш ҳукми

    Савол:

    Сеҳргар ва фолбинларга бориш ва сеҳрни сеҳр ёрдамида аритиш ҳукми Эр-хотин ўртасини сеҳр ёрдамида тузатиш (иситиш) ҳукми қандай?

    Жавоб:

    Бундай қилиш ҳаром, жоиз эмас. Буни араб тилида «атф» дейилади. Сеҳр воситасида эр-хотин ўртасини ажратиб юборишни эса «сарф» дейилади, бундай қилиш ҳам ҳаром, айрим ҳолларда эса куфр ва ширк ҳам бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар. Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар. (Лекин) улар Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олмайдилар. Ва ҳеч фойдасиз, билъакс зарарли нарсаларни ўрганадилар. Ахир (Аллоҳнинг китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку» (Бақара: 102).

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962