Сеҳрни сеҳр билан ечиш мумкинми?

    Савол:

    Аллоҳнинг динига мултазим (яъни қатъий риоя қилувчи) кишининг устидан кулиш ва уни масхара қилиш ҳукми нима бўлади?

    Жавоб:

    Аллоҳнинг динига мултазим ва Унинг амру фармонларига қатъий риоя қилувчи кишиларни масхара қиладиган кимсаларда бир турли нифоқ бор бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида дейдики: «Мўминлар орасидан ўз хоҳиши билан садақотлар қилувчи кишиларни ва (инфоқ-эҳон қилиш учун) кучлари етган нарсани топиб келган кишиларни айблаб, масхара қиладиган кимсаларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир» (Тавба: 79). Агар уларни масхара қилиш улар амал қилаётган шариат ҳукми туфайли бўлса, у ҳолда бу иш шариатни масхара қилиш бўлади. Шариатни масхара қилиш эса куфрдир. Аммо, агар уларни масхара қилиш уларнинг суннатга эргашишлари жиҳатидан бўлмасдан, фақат шахсларини ва шахсларига тааллуқли бошқа жиҳатларини масхаралаш бўлса, у ҳолда масхара қилган киши кофир бўлмайди. Чунки, инсон бошқа бир инсонни шахсияти ва феъл-атворини мазахлаб, устидан кулиши бор гап, бироқ бу ҳам яхши иш эмас. Аслида, Аллоҳнинг шариатини маҳкам ушламоқчи бўлган кишини рағбатлантириш, ёрдам бериш, баъзи хато-камчиликлари бўлса, ҳикмат билан тушунтириш ва йўлга солиш лозим бўлади.

    (Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/158).

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962