Шухрат кийимини кийса бўладими ва улар кайсилар?

    Савол:

    1. Шухрат кийими ва чиройли кийим кийишнинг хукми нима?

    2. Кандай кийимларни шухрат кийими деб айтиш мумкин?

    Жавоб:

    1. Шухрат кийими харомдир. Ибн Умардан келган хадис бунга далилдир: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Кимки дунёда шухрат кийимини кийса Аллох таъоло киёмат куни унга хорлик кийимини кийдиради»- дедилар. Ахмад, Абу Довуд ва ибн Можа ривояти. Аммо чиройли кийим кийиш эса жоиздир, бунинг далили ибн Масъуддан ворид бўлган хадисда Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Калбида зарра микдорича кибри бор одам жаннатга кирмайди»- дедилар. Шунда бир киши деди: баъзи бир кишилар борки кийимининг, ковушининг чиройли бўлишини яхши кўради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Аллох чиройликдир, чиройни яхши кўради. Кибр хакни инкор килиш ва одамларни менсимаслик» Ахмад ва Муслим ривояти.

    2. Ибнул Кайюм -рохимауллох- шухрат кийимини бундай таъриф этган: У кийимларнинг энг олийси ва энг пасти. Файзул кодирнинг сохиби айтади: Энг паст кийимнинг шухрат кийими дейилишига сабаб, уни кийишлик одамларнинг назарларини жалб этганидир.

    Ибнул Кайюмнинг сўзлари бу бобда коидадир. Мода кийимлари хам шухрат кийимлари жумласидандир.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963