Бизга боғланинг
Шукр хакида тушунча
Бисмиллахир рохманир рохим
«…Касамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр килсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда килурман…».
(Иброхим: 7)
Бандаларига бехисоб неъматлар это этиб, улардан шукр килгувчиларга неъматини янада зиёда этишни ваъда килган Буюк Парвардигоримизга хамду санолар айтиб, берган неъматлари учун У Зотга кўпдан-кўп шукрлар бажо келтирамиз хамда У Буюк Зотнинг неъматларига шукрни кўп ибодат килиш билан адо этган Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафога ва ахли байт, сахобалари хамда тобиийнларга дуруду салавотлар айтамиз.
Кейин…
Шукр ўзи нима?
Шукрнинг лугавий маъноси:
— ″Килинган яхшиликни эътироф этиб, уни овоза килмок″. (Ал-Комусулмухит).
— ″Килинган яхшиликни эътироф этиб, яхшилик килгувчига хамду санолар айтиш, ташаккурлар килиш, миннатдорлик билдириш. Маслан: ″Фалончи Аллохга, Унинг нематларига шукр килди дейилади яъни, Унинг берган неъматларини эътироф этиб, Унга хамду санолар айтди, шукроналар билдирди″. (Ал-Мунжид филлуга)
Муктадо уламоларимиздан Ибн ал-Каййим раматуллохи алайх шукрнинг хакикатини баён килиб, шундай дейдилар:
«Хайвон ем еб семирса, унинг танасида емнинг асари зохир бўлса, араблар: ″Шакарат доббату″,— дейишади. Ибн ал-Каййим сўзларини давом этказиб айтадилар: ″Шунга кўра, банданинг тилида Аллох таолога хамду сано ва зикрлар ила, калбида Унга бўлган мухаббат ила, аъзоларида У Зотга тоъат-ибодат килиш билан У Буюк Зотнинг хисобсиз неъматларининг асари зохир бўлмоклиги керак!″». (Уддатуссобирин, Мадорижуссоликин)
Шукрнинг амалий сурати:
Аллох таоло айтади: «…(Эй) Довуд хонадони, (Аллох сизларга ато этган бу неъматларнинг) шукронаси учун амал-ибодат килинглар!…» (Сабаъ сураси: 13)
Аллох таоло ушбу ояти каримада Довуд алайхиссалом хонадонларига Ўзи ато этган неъматларини миннат килганидан сўнг, ″Эй Довуд хонадони бу неъматлар учун шукр айтинглар″, демади, балки, ″бу неъматларнинг шукронаси учун амал-ибодат килинглар″, деб амр этди. Бу эса, качонки, Аллох таолонинг амру-фармойишлари бажарилиб, кайтарикларидан кайтилса хакикий–комил шукр вужудга келишига далолат килади. Аммо, намоз сўнгида ёки, таомланиб тўйгандан кейин курук тил билан Аллохга шукр демокликнинг ўзи шукрни адо этиш учун кифоя килмайди ва бундай шукр килишни асло, комил–хакикий шукр деб хисоблаб хам бўлмайди.
Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг хакикий – комил шукр кандай бўлишини амалда килиб кўрсатганлари
Уммулмуъминин Оиша розияллоху анхо росулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг тунлари (нафл) намозда узок койим бўлганларидан икки кадамлари ёрилиб кетганлигини кўриб, у зотнинг ибодатдаги бу кадар жидду жахдларидан ажабланиб: ″Шундай киласизми (яъни, ибодатни шу даражада каттик киласизми)? Вахоланки, Аллох таоло сизнинг аввалин ва охирин гунохларингизни кечирган бўлса?″, деб сўраганларида: ″Аллохга кўп шукр килгувчи банда бўлмайинми?″, деб, жавоб берган эдилар.
Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг ушбу жавобларидан маълум бўладики, у зот: ″шукр килмокни курук тил билан хамду сано айтишнинг ўзигина деб билмай, балки у неъмат ато этувчи Аллох субханахуни рози килувчи амалларни бажариш билан рўёбга чикади″, деб тушунганлар ва асхобларига хам шундай тушунтирганлар.
• «Ва аммо, Парвардигорингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати хакида (кишиларга доимо) сўзланг!» (Ваддуха: 11)
Ушбу ояти каримадаги неъматлар хакида сўзлашдан максад: ″Аллох таоло менга фалон-фалон неъматларни это этди деб, У Буюк Зотнинг инъом этган неъматларини ёдга олиб, у хакида кишиларга хабар бериш″, бу бир маъно. Яна бир маъно: ″Бу амр уч нарсани: Аллох таоло тарафига даъват, рисолатни етказиш ва умматга таълим беришни ўз ичига олади″. Ушбу икки маъно хам максадга мувофик келади. (Мадорижуссоликийннинг сайланмаси).
Демак, юкоридаги сўзлардан маълум бўладики: ″Инсон адашиб, жохил бўлиб юрган кунларини эслаб, Аллох таоло уни жахолат, гунох коронгиликларидан иймон ва ибодат нурига чикарганлигини эслаб, ушбу неъмат хакида сўзламоги лозим″. Бинобарин, хазрати Умар розияллоху анху жохилийят даврида ўз кўллари билан хурмодан ясаган бутларини еганини эслаб ва жахолат инсониятни шу кадар тубанлаштирганини ўйлаб, ўша даврдаги бу каби нодонликлардан ажабланиб кулардилар. Шунингдек мусулмон кишига: ″Аллох таоло уни бой килиб кўйса, камбагаллик кунларини эслаб, бошидан кечирган машаккатларни унутмай, Аллох таоло бундай факирлик ва кийинчиликлардан сўнг, унга ато этган неъматларини эслаб, ўзгаларга ушбу неъматлар хакида сўзламоги ва мана шу йўл оркали одамларни Аллох таолонинг динига даъват этмоги″ лозим бўлади.
Ом ва хос шукр
Юкоридаги сўзларимиздан шукрнинг икки хил ом ва хос эканлиги маълум бўлади. Бу дунёнинг ишларига; кийим, таом, мол, тансихатлик, маркаб ва шулар каби бу дунёга тааллукли неъматларга шукр килмоклик шукр омдир. Хос шукр эса, иймон, тавхид, хидоят ва ибодатга муваффак бўлиш хамда солиха аёл, солих фарзандларга эришиш ва шулар каби охиратга тааллукли бўлган неъматларга шукр килмокдир. Афсуски, бугунги кунимизда кўп кишилар шукрнинг омини адо этиб, хос шукрдан кўп вакт гафлатда коладилар. Аллох таоло хаммаларимизни шукрнинг иккала турини тўла-тўкис адо этмокка муваффак айласин!
Шукрнинг асослари
Бу ўринда Имом Ибн ал-Каййимнинг сўзларини мухтасар суратда келтирамиз. У зот рахматуллохи алайх айтадилар:
Банданинг шукр килиши уч асосга биноан бўлмоги шарт. Яъни, банда мана шу уч асосга кўра шукр килсагина шукр килувчилардан хисобланади.
Биринчи: ″Бандага ато этилган неъмат Аллох таоло тарафидан эканини эътироф этмоги″. Буюк Зот неъматларини эътироф этиш ушбу неъматларни биз ўз кучимиз, акли идрокимиз билан топдик деб даъво килмай, ушбу неъматларни бизга Аллох таоло ўз мархамати билан ато этди деб эътикод килмогимиздир. Акс холда, Аллох таоло Корунни ховлиси билан биргаликда ерга юткизиб юборгани каби бизларни хам ерга юткизиб юбормогидан кўркмогимиз керак!
Иккинчи: ″Банда мана шу неъматларни ато этувчи Аллох таолога хамду санолар айтмоки″. Банда неъмат ато этувчи зот Аллох таоло эканлигини тан олсагина унга хамду-санолар айтишга муваффак бўлади.
Учинчи: ″Банда ушбу неъматлардан Аллох таолонинг розилиги йўлидагина фойдаланмоги″. Ушбу неъматларни Аллох таоло тарафидан эканлигини эътироф этиб, унга хамду-санолар айтаётган бандагина, ушбу неъматлардан Унинг розилиги йўлида фойдалана олади.
Демак, качонки биз ўз шукримизни мана шу уч асосга кўра амалга оширсак албатта Аллох таоло бизларга ўз неъматларини зиёда килиб беради. Аллох таоло айтади: «…Касамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр килсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда килурман…» (Иброхим сураси: 7)
Хулоса
Аллох таоло Одам алайхиссаломни яратгач, фаришталарни унга сажда килмокка буюрди. Хамма фаришталар сажда килдилар. Факат асли жинлардан бўлган, фаришталар макомига етган Иблис–Шайтонгина кибр килиб Одам алайхиссаломга сажда килишга унамади. У Аллох таолонинг буйругига итоат килмагани сабабли дўзахга махкум этилиб, лаънатланиб, эришган олий макомидан махрум этилиб кувгин килинди. Шунда у, Одам алайиссалом сабабли мана шу хорликка дучор бўлдим деб, Одам ва унинг зурриётларига нисбатан ўз адоватини эълон килди ва уларни хам дўзахга гирифтор килиш учун то киёмат кунигача жидду жахд килмогини баён кила туриб кўпчилик инсонлар гафлатда юрган бир хакикатни билдириб кўйди. У хакикат нима эканини Аллох таолонинг ушбу сўзидан билиб оламиз. Аллох таоло деди: «У айтди: ″Касамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг Тўгри Йўлинг устида уларни (Одам болаларини) кутиб ўтираман. Сўнгра уларга олдларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (Тўгри Йўлдан оздирурман) ва (окибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) шукр килган холларида топмайсан″». (Аъроф: 16, 17)
Мана азиз биродар ушбу оятларнинг маъносида яхширок фикр юргизадиган бўлсак, Иблис кўпчилигимиз эътиборга олмаган бир хакикат Аллох таолонинг берган неъматларига шукр килмаслик унинг тузогига гирифтор килиб, у билан биргаликда дўзахга кириш учун сабаб эканлигини баралла баён килганлигини кўрамиз.
Хурматли ўкувчи бугунги мусохабамизга якун ясар эканмиз, юкорида айтиб ўтган сўзларимизнинг хулосаси ўларок, Аллох таоло бизларга ато этган иймон, хидоят, ибодат ва шу каби ухровий неъматлар хамда сихат-саломатлик, таом, либос, уй-жой, маркаб ва шу каби дунёвий неъматларнинг хам шукрини адо этадиган бўлсак, Аллох таоло Ўзи ваъда берганидек албатта, ушбу неъматларини янада зиёда килади, деб эътикод килмогимиз лозим эканлигини эслатиб, холис насихат килиб кўймокчимиз. Чунки, дин насихатдир. Аллох таоло хаммаларимизни Ўзининг неъматларини таниб, унинг шукрини адо этишга муваффак айлашини тилаб коламиз.