Бизга боғланинг
Таҳорат қилаётиб, «бисмиллаҳ» ёдидан чиқса нима қилади?
Савол:
Таҳорат қилаётиб, «бисмиллаҳ» айтмаганим қўлларимни ювиб бўлгандан кейингина эсимга тушди. Кейин «бисмиллаҳ»ни айтиб, таҳоратни яна қайта бошидан қилдим. Шундай ҳолда нима қилиш керак?
Жавоб:
Жумҳур уламолар «бисмиллаҳ» айтмай қилинган таҳоратнинг дурустлигини айтганлар. Баъзи аҳли илмлар «бисмиллаҳ» айтиш фарз, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Таҳоратида Аллоҳнинг исмини зикр қилмаган кишининг таҳорати йўқ», деганлар (Ирваъул-ғолийл: №81), деб айтганлар. Лекин, ким унутиб ёки билмасдан айтмаган бўлса, униг таҳорати дуруст бўлади. «Бисмиллаҳ» айтиш фарз деганимизда ҳам қайта таҳорат қилиши лозим бўлмайди. Чунки, билмаслик ва унутиш билан маъзур бўлди. Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларидир: «Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама!» (Бақара: 286). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аллоҳ таоло ушбу дуони ижобат қилди», деган саҳиҳ ҳадис келган (Муслим: №344). Бинобарин, таҳоратнинг аввалида «бисмиллаҳ» айтишни унутган бўлсангиз ва кейин орада эсингизга келган бўлса, «бисмиллаҳ», деб айтинг, бироқ таҳоратни бошидан қайтариб қилишингиз лозим эмас. Чунки, сиз унутиш туфайли маъзур бўлдингиз.
(Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 10/65)