Бизга боғланинг
Таҳорати синдими, йўқми, деб шак қилган киши нима қилади?
Савол:
Таҳоратим синдими, йўқми, деб шак қилиб қолган киши нима қилади?
Жавоб:
Агар таҳоратим синдими, йўқми, деб шубҳа қилиб қолса, таҳорати бор деб ҳукм қилинади. Чунки, асл-асос таҳоратнинг борлиги бўлиб, шак унга зарар етказмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозида бир нарса (яъни ел чиқарганлик шубҳаси) топган киши ҳақида сўралганда у зот: «То овозни эшитмагунча ёки ҳидини сезмагунча (намоздан) чиқмасин», деганлар (Бухорий: №137, Муслим: №830). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини то таҳорати кетганлигига аниқ ишонч ҳосил қилмагунича таҳоратли, деб эътибор қилинишини баён қилдилар. Модомики, шак қилса, таҳорати бор, деб ҳисоб қилинади ва шу ҳолида намоз ўқиши, Каъбани тавоф қилиши, Мусҳафдан қуръон ўқиши мумкин. Бу эса Исломнинг қулай ва енгиллиги туфайлидир, валҳамду лиллаҳ.
(Ибн Боз: Фатава ал-маръа: 31-саҳифа).