Тасбеҳ намозининг ҳукми нима?

    Савол:

    Ассалому алайкум биродарлар сизларнинг сайтингиздан тез-тез фойдаланиб турамиз гоҳида принтердан чиқариб биродарлар билан ўқиб мушоҳада қиламиз, Оллоҳ рози бўлсин. Энди саволим тасбеҳ намози ҳақида ёзиб юборсангизлар, илтимос!

    Жавоб:

    Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала росулиллаҳ.

    Аллоҳ барчамизга фойдали илмлар ато қилсин. Тасбеҳ намози суннат, ўқиган киши савобли бўлади иншааллоҳ. У ҳақда ривоят қилинган ҳадисларни баъзи уламолар заиф деган бўлсалар бошқалари саҳиҳ дейишган. Шунинг учун ким бу намозни ўқиса салафларга эргашган бўлади. Ким уни қилишни истамаса маломат қилинмайди. Уни қандай ўқиш ҳақида фиқҳ ва ҳадис китобларга қаралсин.

    Сизга ҳурмат ила Ислом Нури таҳририяти.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962