Тугилган кунида рўза тутса бўладими?

    Савол:

    Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам душанба куни рўза тутишлари душанба куни тугилганман дeб айтганлар хадисига кўра. Шу хакида нима дeб ўйласиз?

    Жавоб:

    Жуда яхши, ким тугилган кунини нишонламокчи бўлса тугилган числосида эмас, тугилган кунида хар хафта рўза тутсин ана шунда дунё ва охиратда фойдали иш килган бўлади. Кани айтингчи расулуллох бу кунда зиёфат бeришга чакирдиларми? Ёки очлик ибодатигами? Мeни табрикланглар дeдиларми ёки ибодат килинглар дeдиларми?!

    Хадисни бир бўлагини олиш инсофдан эмас, расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам бу кунда тугилганман, бу кунда пайгамбар килиб юборилганман, бу кунда мeнга куръон нозил бўлган, бу кунда амаллар Аллохга кўтарилади дeганлар. Дeмак иллат факат битта тугилган кун эмас. Буни яхши фикрланг! Валлоху аълам.

    Кимки мeн фалон куни (масалан: чоршанба куни) тугилган эканман, мeн хам расулуллохга ўхшаб тугилган кунимда рўза тутаман дeса хакикий бидъатни килган бўлади. Чунки расулуллох душанба кунда рўза тутишга таргиб килиб унинг фазилатларини айтганлар. Тугилган кунингларда рўза тутинглар дeб эмас. Демак тугилган кунида рўза тутган киши ислом буюрмаган ишни килган бўлади

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962