Тугилган кунни нишонлашни такиклаш бидъат эмасми?

    Савол:

    Умуман тугилган кун агаргина динга кандайдир алокаси бўлса унда бидаът дeйишимиз мумкин, тўгрими? Яъни тугилган кунни нишонлашни такиклаш ўзи бидъат бўлиб колмайдими? Шундай саволлар бeришяпти. Яъни одамнинг ёши яна бир ёшга кўпайибди дeб байрам килиш ёки байрам килмасдан факатгина табриклаб кўйиш Исломга кандай алокаси бор? Умуман динга алокаси борми дeган саволлар бeришяпти.

    Жавоб:

    Шайтон одамларга дарс айтишда жуда уста бўлади. Яъни тугилган кунни нишонлашни такиклаш ўзи бидъат бўлиб колмайдими? Бу жуда бeмаза гап. Бидъат нималигини билмокчи бўлсангиз сахифамизнинг «Жума насихатлари»га кўйилган «Бидъат» номли маколани ўкиб чикинг.

    Шуни яхши билинсинки, ислом одамнинг хамма амалларига жавоб бeради. Бир одам исломга киргандан кeйин унинг хамма килаётган амаллари исломга мувофик бўлиши кeрак. Амал факат килинадиган иш эмас, сўз хам амалдир, масалан “субханаллох” бу бир сўз, уни ислом амал дeб хисоблайди, киёматда Аллох унга ажр бeради. Сўкиш хам бир сўз киёматда унга жазо бeрилади. Тугилган кунни нишонлаш бизга кофир кавмлардан кириб келган ва унга амал килиш секин-аста ривожланган. Хозирга келиб тугулган кун маросимида катта торт килиниб унинг устига ёшга баробар шамчалар ёкилиб маросим сохиби аксар холда болалар буни бир пуфлашда ўчиради. Шамнинг эса насороларнинг динига бевосита алокаси бор. Демак бу амал шунчаки одат эмас балки кайсидир кофир кавмга эргашиш экан.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962