Ҳукуматнинг молини еб кетса бўладими?

    Савол:

    Ҳозирги кунда давлатнинг пулини олиб куйишнинг йўллари кўпайиб бормоқда. Масалан, банк хўжайинлари ниҳоятда катта миқдорда кредит олиб берадилар. Пул олган одам қочиб кетади. Бу ишни бости-бости қилиш учун милиция ходимлари пул ейдилар. Бу ишда иштирок этган банк хужайини ва бошқалар ҳам ўз улушларини оладилар. Ёки бошқа йўллари ҳам кўп. Буларнинг ҳаммаси банк орқали бўлади. ″Кофир ҳукуматнинг молини олса бўладими?″— дейишияпти.

    Жавоб:

    Ҳукумат хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин унинг молини ноҳақ йўл билан олиб бўлмайди бунинг далили Нисо сурасининг 105-оятининг тафсирида имом Қуртубий: «Бу сурада сўз етимларнинг, умуман одамларнинг молларини сақлаш ҳақида бормоқда, бундан маълум бўладики кофирнинг моли ҳам мусулмоннинг моли каби эҳтиёт қилинади, магарам Аллоҳ рухсат берган ўринларда олса бўлаверади» — дейдилар. Мубоҳ ўринлардан бири масалан, ғанимат. Инчунин, мусулмон бўлса унинг молини ноҳақ йўллар билан олиб бўлмаслиги авлороқдир чунки, унда мусулмонларнинг ҳақки ҳам бор, бу билан улар мусулмонларга ҳам зарар етказадилар.

    Бақара сурасининг 188- оятида Аллоҳ таоло шундай дейди: «Мол –дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром йўллар билан емангиз! (яъни бир-бирингизни ҳақкингизни еманг)» бу оятнинг тафсирида имом Шавконий шундай дейдилар: «Бу оятнинг маъноси ислом умматининг ҳаммасини ва молларнинг ҳам ҳаммасини ўз ичига олади, ислом олишга рухсат бермаган ҳар қандай йўл билан олинган мол ҳаром ва ботил йўл билан олингандир». Ботил: босиб-тортиб олиш, ўғирлаш, қимор ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда «Молинглар, конинглар ва обрўйинглар бир бирингларга ҳаромдир» дейилган (Муттафақун алайҳи).

    Кофир ҳукумат мухориб (уруш эълон қилган душман) бўлса ундан молини ҳар қандай йўл билан олса бўлади. Маслан: Америка Ироқ билан уруш бошлагудек бўлса, Ироқ иложисини қилган жойида Американинг пулини тортиб олса бўлади.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962