Уни ўзингиз учун ёмонлик деб билманг (Давоми) (4)

    Фитналар ва синовлар

    Ушбу синов ва фитналар жуда кўп мусулмонларнинг қалбига қаттиқ таъсир ўтказди, қалбларни умидсизлик ва маъюслик туйғулари эгаллаб олди. Лекин, мен ҳар бир меҳнат-машаққат ва синов-имтиҳон пайтида айтаманки, буни сизлар ўзингиз учун ёмонлик деб билманг. Қонлар ва жасадлар орасида юрган ҳолатимда ҳам айтаманки, буни сизлар ўзингиз учун ёмонлик деб билманг. Гарчи биз бу фитналар остида яшириниб ётган ҳикматларни англаб етмаётган бўлсак-да, уларнинг ҳеч бири Аллоҳнинг Ўзига аён бўлган ҳикматлардан холи эмасдир.

    Ҳа, эй биродарим, Босния урушидан кейин, илк бор Боснияликлар Исломни танимоқдалар. Илгари босниялик қиз-жувон бемалол сербиялик кофир эркакка турмушга чиқаверар, ислом ва куфр тушунчаси ҳаётдан узоқлашиб кетган эди. Босниялик мусулмонлар билан сербиялик ғайридинлар ўртасида аралаш ҳаёт кечириш тарзи мавжуд эди. Бўлиб ўтган ушбу уруш ўз ҳол тили билан: Агар ғарб Болқон минтақасидаги бу урушнинг ҳақиқий хатарини англаб етганида эди, Европанинг юраги бўлмиш бу минтақада асло уруш оловини ёқмаган бўларди, деб бонг урмоқда.

    Ҳар бир меҳнат-машаққат ортида яхшилик борлигини, ҳар бир бало остида кўплаб яхшиликлар яширинганини кўрасиз, Аллоҳ билади, сизлар билмассиз.

    Бугун ер юзининг энг ифлос халқи бўлмиш яҳудлар томонидан Фаластиннинг заиф-ночор, бироқ пок ва муборак халқига, ёшу қари, гўдаклару аёлларига қарши эълон қилинган бешафқат уруш ичида ҳам, шунчалар оғир синовлар орасида ҳам кўп яхшиликлар борлиги кўринмоқда. Зотан, бутун дунё динсиз ва ёлғончи Ғарбнинг ҳақиқий башарасини таниб олмоқда. Ғарб тузуми узоқ даврдан бери ўз юзини унинг ортига яшириб келган ниқоб йиртилиб, ҳатто ғарбни ўзига илоҳдек кўриб келган илмонийлар (дунёвийлик тарафдорлари) ҳам ундан ихлослари қайтди, ғарб сиёсатчиларини ўз ортида яшириб келган ўргимчак тўрлари сидирилиб тушиб, Америка ва Европа Иттифоқининг ҳақиқий юзи кўриниб қолди. Чин мусулмонлар бугунга келиб, куфрнинг барчаси бир ягона миллат эканини, динсиз Ғарб ҳеч қачон тавҳид аҳлига ёрдам қўлини чўзмаслигини жуда яхши билиб қолдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг, Хавфсизлик Кенгашининг ва бошқа халқаро иттифоқ, ҳайъат ва тузилмаларнинг ҳақиқати ошкор бўлиб қолди. Халқлар миясига Ғарб икки хил андоза билан ўлчамаслиги ҳақидаги фикр ўрнашиб кетганди. Бугунга келиб бу тушунча ҳам ўз маъносини йўқотди. Оммавий ахборот воситалари ҳозирда Ғарбнинг дарҳақиқат, фақат битта ўлчов билан – Ислом ва мусулмонларга чексиз адоват ва нафрат андозаси билан иш олиб бораётгани ҳақидаги мақолалар билан тўлиб тошди. Куфр ягона миллатдир, жаҳонда юз бераётган сўнгги воқеа-ҳодисалар бу сўзнинг нақадар ҳақлигини исботлаб турибди.

    Қани халқаро низомлар?! Қани глобал тинчлик ва хавфсизлик?!

    Қани оғиз кўпиртирилган оламшумул тузум? Бугунга келиб топдими ё у тўзим?!

    Нечун энди этмаётир ғинг, жар солмаётир карнайлари унинг?

    Қани халқаро тинчлик, ҳам глобал хавфсизлик?

    Тинчлик сўзи ёлғон экан, кўзлар тиниб қолғон экан!!

    Эй Хавфсизлик кенгаши! Йўқ, йўқ, хато қилдим, эй унинг соясида тинчлик бузилган ва битимлар узилган Хавфли Кенгаш!

    Бизнинг бошимизга солинаётган кўргуликлар сени нечун безовта этмас?

    Нечун бизнинг мусибатларимизга боқасан бепарво, роҳат билан?!

    Не ҳам ишинг бор сенинг қонлар оқаётган бизнинг жароҳат билан?!

    Ҳа, сенингча, туғён қилган Сербия кечирилар, бироқ,

    Сўзсиз жазога тортилишга маҳкумдир Ироқ!!

    Фаластиндаги гўдакларимиз ширин орзулар билан уйқуга кетиб, бомбалар оташ-алангаси ичида уйғонмоқдалар!

    Қани Ғарб?! Машаққатли синовлар ёлғончи Ғарбнинг ҳақиқий башарасини бутун оламга очиб берди.

    Аслида, мўмин-мусулмонлар аввал бошданоқ дўстлик ва душманлик тушунчаси ҳақидаги ақийдаларидан келиб чиқиб, Парвардигорларининг мана бу сўзларини яхши билардилар:

    «Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120).

    Чин мўминларнинг Парвардигори оламнинг мана бу сўзларига аниқ ишончлари бор эди:

    «Аҳли китобларнинг кўпчилиги сизларни, иймонли бўлганингиздан кейин (яъни ҳозир), уларнинг ўзларига ҳам ҳақиқат очиқ равшан бўлганидан кейин ҳасад қилганлари сабабли куфрга қайтаришни истайди» (Бақара: 109).

    Чин мўминлар Парвардигори оламнинг мана бу сўзларини яхши билардилар:

    «Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).

    Чин мўминлар Исломдаги дўстлик ва душманлик тушунчасини яхши тушунган, Раббиларининг мана бу сўзларини билар эдилар:

    «Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга ҳокисор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ фазлу карами кенг, билувчидир. Сизларнинг дўстингиз фақат Аллоҳ, унинг пайғамбари ва таъзим-тавозеъ қилган ҳолларида намозни тўкис адо этадиган, закотни (ҳақдорларга) ато этадиган мўминлардир. Кимки Аллоҳни, Унинг пайғамбарини ва мўминларни дўст тутса (нажот топгай), зеро фақат Аллоҳнинг гуруҳигина ғолиб бўлувчидир. Эй мўминлар, сизлардан илгари китоб берилганлар ичидан динингизни ҳазил-масхара қилиб олган кимсаларни ва кофирларни дўст қилиб олмангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳдан қўрқингиз!» (Моида: 54-57).

    Чин мўмин мусулмон киши ўз Рабби ва пайғамбарининг сўзларини тасдиқ этиши учун албатта бу каби воқеа-ҳодисаларга эҳтиёжи йўқ, мўмин киши усиз ҳам уларни шак-шубҳасиз тасдиқ қилади. Парвардигор улар васфида айтганидек: «Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир» (Ҳужурот: 15).

    Ҳатто, Иймон қалбларига мустаҳкам ўрнашмаган айрим кишиларга ҳам ҳозирда Ғарбнинг фақат битта ягона ўлчов – Ислом ва мусулмонларга адоват ва нафрат ўлчови асосида иш олиб бориши ва куфрнинг барчаси бир ягона миллат экани маълум бўлиб улгурди. Шу пайтгача улар фақат «Ғарб, ғарб!» дейишар, Американи тинчлик раҳнамоси деб ишонишар, Фаластин муаммосига ечим топиш ва фаластинликларни Исроил тажовузидан ҳимоя қилиш учун Европа Иттифоқи аралашуви зарур, деб бот-бот такрорлаб келишарди. Лекин, бугунга келиб, ўшандай кишилар ҳам Ғарб на Фаластин муаммосида, ва на бошқа глобал муаммоларда ҳеч қачон мусулмонларга ён босмай келганини, эртага ҳам, ундан кейин ҳам, то қиёматгача уларга асло ёрдам бермаслигини тушуниб етдилар.

    Мусулмон оламидаги ва ер юзидаги ҳар бир мусулмон киши ғарбнинг моҳиятини билиб олиши лозим, у бугун ҳаммага очиқ-ошкора кўриниб қолди. Мана, ҳозирда ҳар бирингиз Фаластин ерида бўлиб турган зўравонликларни ҳатто, ғарб оммавий ахборот воситаларининг ўзидан ҳам кўриб ва эшитиб турибсиз.

    Шеър мазмуни:

    Ғарб, ғарб, дедилар. Мен дедим: саноат, саёҳат ва алдамчи кўринишлар.

    Лекин, иймондан холи, на заифни риоя қилар, на маюснинг кўнглига боқар.

    Ғарб дунё майллари олдида мағлуб бўлган мафкуралар қабристонидир.

    Ғарб адолат истаб кўтарилган қўлга пичоқ ўқталувчи адолат кушандасидир.

    Ғарб тинчлик ҳақидаги мавҳум тушунчаси билан бизни алдовчи тинчлик душманидир.

    Ғарбнинг қўлида ханжар ва ўқотар қурол бўлса-ю, нега энди бизнинг халқимиз қўлига зайтундан бошқа нарса олмаслиги керак?!

    Куфр ва Ислом иккиси қандай қилиб бирлашсин, эй оқил инсон?!

    Мен ғарбнинг технологиясини маломат қилмайман,

    Балки, мусулмон кишининг унга мафтун бўлишини маломат қиламан.

    Ғарбга бўйин эгиб, мағлуб бўлиб бораётган умматимга ачинаман.

    Эй Хавф (!) Мажлиси, токай уруш жиноятчилари қўлида гаров бўласан?!

    Токай бизнинг ҳуқуқларимиз топталишига рози бўласан?!

    Ва биздан фақат талаб қилишни биласан, лекин бермайсан?!

    Сен катта давлатлар қўлидаги қўғирчоққа айландинг!

    Эй олам жисмида кўринмас вабодек дардга айланган Мажлис!

    Эй Хавфсизлик Кенгаши, сенга минг бор ташаккур!

    Сен Ғарб мафкурасининг узоқ йиллик ниқобини очиб қўйдинг!

    Ташаккур сенга, ғофил элимизни уйқудан уйғотиб қўйдинг!

    Ва заифлар кўнглидаги шубҳаларни ишончга айлантирдинг!

    Эй Хавфсизлик Кенгаши, қараб тур, Исломимиз сенга ҳақиқат мезонини кўрсатиб беражак!

    Зотан, мен сенинг жар ёқасига бориб қолганингни кўрмоқдаман!

    Ишонмасанг, Фиръавнни қандай ғарқ бўлгани ва Қорунни қандай ер ютганини сўраб кўр!

    Ҳа, бу синовлар ғарб оламининг моҳиятини, ҳам араб давлатлари раҳбарлари моҳиятини очиб берди. Умматнинг аксарият қисмида ҳимматлар ўлиб қолгани ва туйғулар музлаб қолганини кўрсатиб қўйди. Умид аввало, Аллоҳдан, кейин эса мардлар оламига ҳақиқий фидокорлик қандай бўлишини ўргатиб қўйган покиза ёш авлоддан эканини кўрсатиб берди. Синовлар мардлик, жасорат ва саховат моҳиятини кўрсатиб қўйди. Ҳақиқий уламоларни, чин мўминларни кўрсатиб берди. Синовлар Фаластин муаммосини битим ва келишувлар билан ҳал қилиб бўлмаслигини, бу муаммо фақат Аллоҳ йўлида жиҳод байроғини баланд кўтариш билангина ечилишини кўрсатиб қўйди.

    Аллоҳ азза ва жалладан Фаластиндаги биродарларимиз ғалабаси билан, жиноятчи яҳудлар ва уларга кўмакчи бўлаётган хоинлар мағлубияти билан дилларимизни шод этишини сўрайман. Зотан, У бунинг эгаси ва бунга қодирдир.

    Ушбу сўзларни айтарканман, ўзим учун ва сизлар учун Аллоҳ таолога истиғфорлар айтаман.

    Иккинчи хутба

    Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси, халқлари ичидан танлаб олган элчиси ва дўстидирлар, у зот омонатни адо этганлар, рисолатни етказганлар, умматга холис насиҳат қилганлар, Аллоҳ таоло у зот сабабли зулматларни ёритган, у зот Аллоҳ йўлида то ўлим келгунича ҳақиқий жиҳод қилганлар деб гувоҳлик бераман.

    Эй Аллоҳ, Ўзинг у зотни энг яхши мукофотлар билан мукофотлагин.

    Аммо баъд.

    Севикли дўстларим! Оқибат тақво эгалариникидир. Ҳа, бу Аллоҳ таолонинг ваъдасидир.

    Аллоҳ таоло айтади:

    «Мусо қавмига деди: «Аллоҳдан мадад тилаб, сабр-тоқат қилингиз! Бу Ер шак-шубҳасиз Аллоҳникидир. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. Оқибат-натижа эса тақводорларники (Аллоҳдан қўрққанларники) бўлур» (Аъроф: 128).

    «Ҳар қачон ўша пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик  пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз  ғалабамиз келиб, Биз хоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!» (Юсуф: 110).

    «Дарҳақиқат Биз (Лавҳул-маҳфузда) зикр қилгандан сўнг Забурда: «Албатта ерга менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб қўйгандирмиз» (Анбиё: 105).

    Бу мазмунда яна кўплаб бошқа оятлар ҳам келган.

    Жароҳатли диларга малҳам бўлувчи мана бу оятларни мен билан бирга тафаккур қилинг-а:

    «Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра уша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун тўпланурлар. Ана ўшалар зиён кўрувчилардир» (Анфол: 36, 37).

    Аллоҳ таоло яҳудлар ҳақида айтади:

    «Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди» (Оли Имрон: 111).

    Умидлар куртак ёзиб, Фаластиндаги ёшларимиз муаммонинг ечимига ҳеч қачон музокаралар столи атрофида эришиб бўлмаслигини, бу иш фақат Аллоҳ йўлидаги жиҳод байроғини баланд кўтариш билан ҳал бўлишини англаб етмоқдалар. Қалблар ерга мансуб сабабларнинг ҳаммасидан алоқани тамоман узиб, фақат еру осмонлар Парвардигорига маҳкам боғлансагина, яхшилик нишоналари кўринади, иншааллоҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан уларга Ўз ҳузуридан мадад туширишини сўрайман.

    Биродарларингиз ҳаққига хайрли дуодан ғофил бўлмаслигингизни сўрайман.

    «Бандаларим сиздан (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар» (Бақара: 186) деб айтган Аллоҳ азза ва жалладан бизнинг дуоларимизни ижобат қилишини, заифлигимизга раҳм қилишини ва узрларимизни қабул қилишини сўрайман.

    16.02.13.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962