Бизга боғланинг
Қуръони карим тажвидини ўрганиш ҳукми
Савол:
Мен диним кўрсатмаларига амал қилувчи бир қизман, алҳамду лиллаҳ. Лекин, Қуръон ўқиганимда тажвид қоидаларини билмаганим учун уни лозим бўлганидек тиловат қилолмайман. Ўрганай десам, тажвид ўргатадиган одам ҳам йўқ. Қуръонни ўзим билганимча ўқисам гуноҳкор бўлмайманми?
Жавоб:
Тажвид билмасангиз ҳам Қуръонни тааммул ва эътибор билан ўқишга ҳаракат қилинг, гуноҳ бўлмайди. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қуръонга моҳир киши улуғ фаришталар билан биргадир, Қуръонни ҳижжалаб, қийналиб ўқийдиган кишига эса икки ажр бордир» (Муслим: №1898). Сиз Қуръон ўқиганда имкон қадар ҳарфларни ўрнидан чиқариб, тўғри талаффуз қилиб ўқишга ҳаракат қилинг. Агар ота-онангиз ё ака-укаларингиздан ё биронта аёлдан тажвид ўрганиш иложи бўлса, улардан ўрганинг, Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди.
(Ибн Боз: Мажмуъул-фатава: 24/365).