Бизга боғланинг
Жаннатда аёлларга эрлар бўладими
Савол:
Эркакларга жаннатда ҳури ийнлар бўлиши айтилган, аёлларгачи?
Жавоб:
Аллоҳ таборака ва таоло жаннат неъматлари ҳақида айтади: «Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) мағфиратли ва меҳрибон зот томонидан бўлган зиёфатдир» (Фуссилат: 31-31).
Яна айтади: «У жойда кўнгиллар тилайдиган ва кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар» (Зухруф: 71).
Маълумки, жуфтлашиш (қовушиш) нафслар тилайдиган нарсалар ичида энг кучлиларидан саналади. У эркак бўлсин, аёл бўлсин, барча жаннат аҳлига ҳосил бўлади. Жаннатда Аллоҳ таоло аёл кишини дунёда жуфтиҳалоли бўлган эркакка қовуштиради. Аллоҳ таоло айтганидек: «Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта Сенинг Ўзинггина қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан» (Ғофир: 8).
(Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин: Мажмуъул-фатава: 2/51).