Зул-ҳижжа ойининг бошланиши ва ҳайит куни белгиланди

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси Зулҳижжа ойи бошланиши ҳақида расмий баёнотини эълон қилди.

Маҳкаманинг қарори бўйича 2015 – йил 15 – сентябр, сешанба,  Зул-ҳижжа ойининг биринчи куни.

Ўтган кеча якшанба оқшом янги ой кўринмагани туфайли бугун душанба куни Зулқаъда ойининг 30 – куни деб ҳисобланди, сешанбадан Зул-ҳижжа ойи бошланади.

Шунга кўра, 2015 – йил 23- сентябр чоршанба Арафа куни, 24 – сентябр пайшанба куни эса, ин шa Аллоҳ Ийдул-Азҳо —  Қурбон ҳайити бўлади.

Аллоҳ таоло келгуси ўн кунда барча мўмин-мусулмонларни солиҳ амалларга муваффақ қилсин!

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962