0040. Иймонида шак-шубҳага бориб қолган киши дуоси

(يَسْتَعِيذُ بِاللهِ ) .

1 – Аллоҳдан «Аузу биллаҳи минашшайтонир рожим», деб паноҳ сўрайди. (Бухорий ва Муслим ривояти).

(يَنْتَهِي عَمَّا شَكَّ فِيْهِ ) .

2 – Шубҳага борган нарсасидан ўзини тўхтатади (у ҳақда ўйламайди). (Бухорий ва Муслим ривояти).

(يَقُولُ آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ ) .

3 – «Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим», деб айтади. (Муслим ривояти).

Тинглангيَقْرَأُ قَوْلَهُ تَعَالَى :}هُوَ الأَوَّلُ وَالآخِرُ وَالظَّاهِرُ وَالْبَاطِنُ وَهُوَ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ{.

4 – Қуйидаги (Ҳадид сурасидаги учинчи) оятни ўқийди: «У аввалдир ва Охирдир ва Зоҳирдир ва Ботиндир ва У барча нарсани билувчидир». (Абу Довуд ривояти. Албоний ҳасан деган).

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962