0034. Ташвиш ва маҳзунликда ўқиладиган дуо

1 дақиқа ўқиш
1марта ўқилди

Тингланг( اللهُمَّ إِنِّي عَبْدُكَ، ابْنُ عَبْدِكَ، ابْنُ أَمَتِكَ، نَاصِيَتِي بِيَدِكَ، مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ، عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ، أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ، سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ، أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ، أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَداً مِنْ خَلْقِكَ، أَوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الْغَيْبِ عِنْدَكَ، أَنْ تَجْعَلَ الْقُرْآنَ رَبِيعَ قَلْبِي، وَنُورَ صَدْرِي، وَجَلاءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي ) .

1 – Эй Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам қўлингда (яъни, мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Менинг устимдаги қазо (амр-ҳукминг) адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки бирон китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга билдиргандинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Шу исмларнинг ҳаммаси билан сўрайман. Қуръонни калбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетиши (кетказувчи) ва ташвишимни кетиши (аритувчи) қил. (Аҳмад ривояти. Албоний саҳиҳ деган).

Тингланг(اللهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ).

2 – Парвардигоро! Мен Сендан ташвишу ғамдан, ожизликдан, ялқовликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва кишиларнинг ғолиб бўлиб кетишидан паноҳ беришингни сўрайман. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуони кўп айтар эдилар). (Бухорий ривояти).

Манба:

Улашиш

Telegram Facebook

Ўхшаш мақолалар

Мусулмоннинг қўрғони бўлимидаги барча мақолалар