Бизга боғланинг
0041. Қарзни тўлашда ўқиладиган дуолар
(اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ).
1 – Эй Аллоҳ! Мени ҳалолинг билан ҳаромингдан сақла, тўс. Фазлу марҳаматинг билан ўзгалардан беҳожат эт. (Термизий ривояти).
(اللهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ)
2 – Парвардигоро! Мен Сендан ташвишу ғамдан, ожизликдан, ялқовликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва кишиларнинг ғолиб бўлиб кетишидан паноҳ беришингни сўрайман. (Бухорий ривояти).