Бизга боғланинг
0069. Таомдан аввал айтиладиган дуо
إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ طَعَاماً فَلْيَقُل: (بِسْمِ اللَّهِ)، فَإِنْ نَسِيَ فِي أَوَّلِهِ فَلْيَقُل: (بِسْمِ اللَّهِ فِي أَوَّلِهِ وَآخِرِهِ).
1 – Агар биронтангиз таом ейдиган бўлса, «Бисмиллаҳи – Аллоҳ номи билан», деб айтсин. Агар таомдан аввал айтиш хотирасидан кўтарилса, «Аввалида ҳам, охирида ҳам Аллоҳ номи билан (ейман)», деб айтсин. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
وَمَن سَقَاهُ اللهُ لَبَناً فَلْيَقُلْ : ( اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِيهِ، وَزِدْنَا مِنْهُ).
مَن أَطْعَمَهُ اللهُ الطَّعَامَ فَلْيَقُلْ: (اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِيهِ، وَأَطْعِمْنَا خَيْراً مِنْهُ).
2 – Кимники Аллоҳ таомлантирса, у шундай деб айтсин: «Эй Аллоҳ! Бизга бу таомни баракотли эт ва ундан ҳам яхшироғи билан бизни таомлантир». Кимгаки Аллоҳ сутни насиба қилса, у айтсинки: «Эй Аллоҳ! Уни бизга баракали эт ва зиёда қил». (Термизий ривояти).