02. Аслий ва зоида ҳарфлар

    2 – Дарс
    الـدرس الثـانى

    Калиманинг туп-ўзак ҳарфларини аслий ҳарфлар дейилади, ўзакка қўшилган қўшимчаларни эса зоида ҳарфлар деб юритилади. Калиманинг ўзагига четдан сўз ясовчи зоида ҳарфларни қўшишдан мақсад – маънода бир-бирига яқин бўлган хилма-хил сўзларни ҳосил қилишдир. Масалан: حِبرٌ – сиёҳ сўзидан сиёҳдон маъносидаги бошқа бир сўзни ясаш учун م ва ة зоида ҳарфларини қўшиб مِحْبَرَةٌ калимаси ҳосил қилинади.

    Сарф фани бир сўздан асли маънода бир-бирига қариндош бўлган хилма-хил сўзлар ясашни ўргатадиган фандир.

    Араб калималари аслий ҳарфлари сонига кўра уч ҳарфлик, тўрт ҳарфлик ва беш ҳарфлик бўлиши мумкин:

    1. Сулосий (учлик): كَتَبَ زَيْدٌ (Зайд ёзди) каби;

    2. Рубоъий (тўртлик): تَلْفَنَ جَعْفَرٌ (Жаъфар қўнғироқ қилди) каби;

    3. Хумосий (бешлик): جَحْمَرِشٌ (кампир) каби.

    Сарф фани асосчилари аслий ҳарфларни вазнда ف ع ل (фо, айн, лом) билан ифодалашга иттифоқ қилишган. Шунинг учун тўртта ҳарфи аслий ҳарф бўлган рубоъийларда охирги аслий ҳарфни вазнда яна бир ل билан кўрсатилади: لَقْلَقٌ – فَعْلَلٌ (лайлак), دِرْهَمٌ – فِعْلَلٌ (танга).

    Аслий ҳарфлари бешта бўлган хумосий сўзларда тўртинчи ва бешинчи ўриндаги аслий ҳарфлар яна иккита ل билан белгиланади: سَفَرْجَلٌ – فَعَلْلَلٌ (беҳи), خُزَعْبِلٌ – فُعَلْلِلٌ (ёлғон).

    Шундай қилиб, сулосийлар вазни фо, айн ва битта лом – [فـعـل], рубоъийлар вазни фо, айн ва иккита лом – [فـعـلـل] , хумосийлар вазни фо, айн ва учта лом – [فـعـلـلـل] билан белгиланади.

    Мужаррад ва мазийд

    Аслий ҳарфларига четдан зоида ҳарфлар қўшилмаган сўзлар мужаррад (қўшимчасиз) дейилади. Агар аслий ҳарфларига зоида ҳарфлар қўшилган бўлса мазийд (қўшимчалик) деб аталади. Сулосий, рубоъий ва хумосийларнинг ҳар бири мужаррад ва мазийд бўлиши мумкин.

    Мужаррад Мазийд

    Сулосий – قَلَمٌ = فَعَلٌ (қалам) مِقْلَمَةُ = مِفْعَلَةٌ (қаламдон)

    Рубоъий – بُلْبُلٌ = فُعْلُلٌ (булбул) بُلَيْبِلٌ = فُعَيْلِلٌ (булбулча)

    Хумосий – قُذَعْمِلٌ = فُعَلْلِلٌ (туя) قُذَعْمِلاتٌ = فُعَلْلِلاتٌ (туялар)

    Калиманинг олти босқичи
    1. Сулосий мужаррад (с.м.)
    2. Сулосий мазийд (с.д.)
    3. Рубоъий мужаррад (р.м.)
    4. Рубоъий мазийд (р.д.)
    5. Хумосий мужаррад (х.м.)
    6. Хумосий мазийд (х.д.)

    Э с л а т м а. Тўрт ҳарфлик сўзни барча ҳарфлари аслий эканини аниқламасдан туриб рубоъий деб бўлмайди. Масалан, أَخْرَجَ ва دَْرَجَ сўзлари فَعْلَلَ вазнидаги рубоъий калималарга ўхшаб кўринади, лекин أَخْرَجَ нинг биринчи ҳарфи зоидалигини аниқлагач, бунинг вазни أَفْعَلَ эканини, ўзаги уч ҳарфлик خَرَجَ бўлгани учун ва унга қўшимча ҳарф қўшилгани сабабли сулосий мазийд деб аталиши кераклигини билиб оламиз.

    Шунга ўхшаш, кўринишда ҳаммаси бир хилда етти ҳарфлик бўлган إِسْتِعْمالٌ , تَسَلْسُلاتٌ , قُذَعْمِلاتٌ сўзлари аслий ҳарфларига қараганимизда:

    إِسْتِعْمال = إِسْتِفْعالٌ (ўзаги عمل ) сулосий мазийд,

    تَسَلْسُلاتٌ = تَفَعْلُلاتٌ (ўзаги سلسل ) рубоъий мазийд,

    قُذَعْمِلاتٌ = فُعَلْلِلاتٌ (ўзаги قذعمل ) хумосий мазийддир.

    3 – машқ. Қуйидаги сулосий мужаррад сўзларни “Мабдаъул қироат”да ўтган луғатлар бўйича мазийдларидан мисоллар келтиринг ва вазнларини кўрсатинг. Масалан: صُبْحٌ дан صَبَاحاً = فَعَالاً , مِصْباحٌ = مِفْعَالٌ каби.

    1) حُسْنٌ 2) حُبٌّ 3) عِلْمٌ 4) طَبْخٌ 5) فَتْحٌ 6) نَوْمٌ

    4 – машқ. Қуйидаги сўзларни ёнида кўрсатилган вазнига қараб мазкур олти босқичнинг қайси биридан эканлигини айтиб беринг.

    إِصبَعٌ = إفْعَلٌ (бармоқ) ضِفْدَعٌ = فِعْلَلٌ (бақа)

    اُفْحوصٌ = اُفْعُولٌ (қуш ини) عُصْفُورٌ = فُعْلُولٌ (чумчуқ)

    قَشْعَمٌ = فَعْلَلٌ (қари) مَكْتَبٌ = مَفْعَلٌ (стол)

    مِعْطِيرٌ = مِفْعِيلٌ (хушбўй) قِطْمِيرٌ = فِعْلِيلٌ (хурмо пўсти)

    عَنْكَبُوتٌ = فَعلَلُولٌ (ўргимчак) قِرْطَبُوسٌ = فِعْلَلُولٌ (бало)

    قَلَهْبَسٌ = فَعَلْلَلٌ (кийик юраги) تَدَحْرَجَ = تَفَعْلَلَ (юмалади)

    Қўшимча дарс الـتـذيـيـل
    Такрорий ва ҳақиқий зоидалар

    Ўзакка қўшилган зоида ҳарфлар икки турли бўлади:

    1. Ўзак ҳарфларидан бирини такрорлашдан ҳосил бўлган зоида ҳарф. Масалан: “хурсанд бўлди” маъносидаги فَرِحَ калимасидан “хурсанд қилди” маъносида бошқа бир сўз ясаш учун калиманинг айни бўлган ر дан яна битта қўшилади, яъни аслий ҳарф такрорланади.

    Аслийни такрорлашдан ҳосил бўлган зоида ҳарфни ўша аслийни кўрсатган ع ёки ل ни вазнда такрорлаш билан ифодаланади.

    فَرِحَ = فَعِلَ (хурсанд бўлди) فَرَّحَ = فَعَّلَ (хурсанд қилди)

    عَلِمَ = فَعِلَ (билди) عَلَّمَ = فَعَّلَ (билдирди)

    حَمُرَ = فَعُلَ (қизил бўлди) إِحْمَرَّ = إِفْعَلَّ (қизарди)

    حَدِبَ = فَعِلَ (букчайди) اِحْدَوْدَبَ = اِفْعَوْعَلَ (букри бўлди)

    2. Четдан бошқа ҳарфларни қўшишдан ҳосил бўлган зоида ҳарфлар. Бу турдаги зоидалар вазнда ўзи бўйича кўрсатилади.

    صَرَفَ = فَعَلَ (бурди) اِنْصَرَفَ = اِنْفَعَلَ (бурилди)

    غَفَرَ = فَعَلَ (кечирди) اِسْتَغَفَرَ = اِسْتَفْعَلَ (кечирим сўради)

    Калималарнинг ўзагига четдан қўшилган зоида ҳарф ушбу ўн ҳарф жумласидан бўлиши керак: ء ا ت س ل م ن و ه ي . Бу ўн ҳарф أَلـيَـوْمَ تَـنْـساهُ ёки سَـأَلْـتُـمُـونيـها иборасида жамланган.

    5 – машқ. Қуйидаги аслий ҳарфлари кўрсатилган сўзларни ёнидаги вазнларга солинг.

    Сулосий (с):

    1. سكن: فاعِلٌ مُفَعَّلٌ تَفْعِيل فِعِّيلٌ فَعِيلَةٌ فُعَّالٌ مِفْعِيلٌ

    2. كثر: فَعِيلٌ أَفْعَلُ مُفَعِّلٌ تَفَعُّلٌ مِفْعَالٌ فَوْعَلُ مُفاعَلَةٌ

    3. سود: اَفْعَلُ فَعْلاءُ اَفاعِلُ فَعالٌ مُفَعَّلَةٌ مُفْعَلٌّ اِفْعِلالٌ

    Рубоъий (р):

    1. غرغر : اَتَفَعْلَلُ فُعْلُلَةٌ فُعْلُولٌ

    2. كفهر: اِفْعَلَلَّ اِفْعِلْلَالٌ مُفْعَلِلٌّ

    6 – машқ. Қуйидаги сўзларнинг вазнларини аниқланг ва зоидаларини қизил қалам билан ёзинг.

    с) مِبْرَدٌ رَشِيدٌ رَكِبْتُ تَدْرِيجٌ تَفَكُّرٌ تَجْرِبَةٌ تَدَاخُلٌ مُكَابَرَةٌ مُتَكَلِّمٌ اِعْتِذارٌ

    р) اِبْرَنْشَقَ رَصْرَاصَةٌ مُغَطْرِشٌ مُذَبْذَبٌ قَصْدِيرٌ

    х) عَضْرَفُوطٌ قَبَعْثَرَى

    Мустақил ўқиш учун لـلـمـطـالـعـة

    1. Агар калиманинг аслий ҳарфларидан бири олиб ташланган бўлса, вазнда ҳам ушбу ҳарфни кўрсатган ҳарф олиб ташланади:

    مُسَاوِيٌ = مُفَاعِلٌ Õ مُسَاوٍ = مُفَاعٍ ёки يَخْيِطْنَ = يَفْعِلْنَ Õ يَخِطْنَ = يَفِلْنَ ёки يَوْقِفُ = يَفْعِلُ Õ يَقِفُ = يَعِلُ

    2. Агар калиманинг ҳарфлари ўрни алмашган бўлса, вазнда ҳам алмаштириб кўрсатилади:

    хوحدъ فَاعِلٌ = وَاحِدٌ Õ حَادِوٌ Õ حَادِيٌ = عَالِفٌ (биринчи)

    хقَوْسъ فُعُولٌ = قُوُوْسٌ Õ قُسُوْوٌ Õ قِسِيٌّ = فِلِعْيٌ (камонлар)

    хرِئْمъ اَفْعَالٌ = اَرْئَامٌ Õ ءَ أْرَامٌ Õ آرَامٌ = أَعْفَالٌ (кийиклар)

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1963