02. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммат устидаги ҳақлари

    Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш,
    Роббилари тарафидан хабар берган нарсаларда у зотни тасдиқлаш, у зотга итоат
    қилиш ва бирон ишда осий бўлмаслик, у зотни ҳакам қилиш, у зотнинг
    ҳукмлари, буйруқлари ва суннатларига эътироз ёки қарши чиқиш маъносини
    ифодалайдиган бирон сўз айтишга ё бирон тушунчага боришга ё бирон феълни қилишга
    журъат қилмаслик у зотнинг одамлар устидаги ҳақларидандир.

    Аллоҳ таоло айтади:

    «Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан
    бўлган
    (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида
    талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у
    нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ
    ечимдир»
    (Нисо: 59).

    «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон
    фитна-ширкетиб қолишидан ёки
    аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!»
    (Нур: 63).

    «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан
    келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан
    дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича –
    бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»
    (Нисо: 65).

    «Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва Унинг пайғамбари олдида (яъни
    иккисининг изнисиз бирон сўз ёки ишга) қадам босманглар! Ва Аллоҳдан
    қўрқинглар! Албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир. Эй мўминлар,
    (токи қилган
    яхши) амалларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб
    қолмаслиги учун сизлар
    (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда)
    овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга
    бир-бирларингизга очиқ
    (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз
    қилманглар!»
    (Ҳужурот: 1-2).

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу
    алайҳи ва саллам: «Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, бу уммат
    ичидан бирон кимса – яҳудий бўлсин, насроний бўлсин – мени эшитса, сўнг мен олиб
    келган динга иймон келтирмай ўлса, албатта дўзах аҳлидан бўлади»
    , дедилар.
    (Муслим ривояти).

    Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
    саллам айтдилар: «Банда то тўрт нарсага иймон келтирмагунча иймонли
    бўлмайди: Бир Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва мен Аллоҳнинг ҳақ билан юборган
    пайғамбари эканимга гувоҳлик бермагунча, ўлимга ва ундан кейин қайта тирилишга
    иймон келтирмагунча ва қадарга иймон келтирмагунча»
    (Термизий, Ибн Можа
    ривоятлари. Албоний санадини саҳиҳ деган).

    Миқдом ибн Маъдийкариб ал-Киндий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Яқин кунларда бир одам
    сўрисида ястаниб ётиб олади-да, унга менинг ҳадисим айтилса: «Ўртамизда Аллоҳ
    азза ва жалланинг Китоби бор, унда ҳалол деб топган нарсамизни ҳалол санаймиз,
    унда ҳаром деб топган нарсамизни ҳаром санаймиз», деб айтади. Огоҳ бўлингиз,
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаром қилган нарса ҳам Аллоҳ ҳаром қилган
    нарса билан баробардир!»
    (Саҳиҳ сунан Ибн Можа: 12).

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
    ва саллам айтдилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга дохил бўлади, фақат бош
    тортганларгина унга кирмаслар».
    «Эй Расулуллоҳ, жаннатдан ким бош тортади?»,
    деб сўрадилар. «Ким менга итоат этса, жаннатга киради. Ким менга итоат
    этмаса, бош тортган бўлади»
    , деб жавоб бердилар (Бухорий ривояти).

    Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
    «Аллоҳнинг аёл бандаларини масжидда намоз ўқишдан ман қилманглар»
    деганлар»
    деди. Шунда унинг бир ўғли: «Биз уларни ман қилаверамиз» деди. Ибн Умар қаттиқ
    ғазабланди ва: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис айтсам-у,
    сен: «Биз уларни ман қилаверамиз дейсан-а!» деди (Саҳиҳ сунан Ибн Можа:
    16).

    Абу Саламадан ривоят қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир кишига деди:
    «Эй жиян, агар мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ривоят
    қилсам, сен унга зарбулмасал олиб келма!» (Саҳиҳ сунан Ибн Можа:
    20).

    Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳ
    соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Тавротдан бир нусха келтириб: «Ё
    Расулуллоҳ, бу Тавротнинг бир нусхаси» деди. У зот индамадилар. Умар уни ўқий
    бошлаган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзлари ўзгара бошлади. Шунда
    Абу Бакр: «Ҳой, қуриб кетгур, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
    юзларидаги ҳолатни кўрмаяпсанми?! деди. Умар Расулуллоҳ
    соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларига қаради ва: «Аллоҳнинг ғазабидан ва
    Расулининг ғазабидан Аллоҳдан паноҳ тилайман, Аллоҳни Роб деб, Исломни дин деб,
    Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб ихтиёр этдик» деди. Шундан
    сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган
    Зотга қасамки, мабодо Мусо сизларга зоҳир бўлса ва сизлар унга эргашиб, мени
    тарк қилсангиз эди, тўғри йўлдан қаттиқ адашган бўлардингиз
    . Агар Мусо тирик
    бўлиб, менинг пайғамбарлигимга етишса, албатта менга эргашган бўларди»

    дедилар (Доримий ривояти, Мишкотул-масобийҳ: 194, Саҳиҳул-жомиъус-сағийр:
    5308).

    Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
    саллам Жума куни (хутба учун) турганларида: «Ўтиринглар!» дедилар. Ибн
    Масъуд буни эшитиб, шундоққина масжид остонасига ўтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу
    алайҳи ва саллам уни кўриб: «Бери кел, эй Абдуллоҳ ибн Масъуд» дедилар
    (Саҳиҳ сунан Абу Довуд: 966).

    Иймоннинг тақозо ва шартларидан бири – Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни
    севиш ва эҳтиром қилишдир.

    Аллоҳ таоло айтади:

    «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Агар ота-оналарингиз,
    болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб
    топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда
    яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг
    йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз амрини
    (яъни,
    азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. Аллоҳ итоатсиз қавмни ҳидоят
    қилмас
    » (Тавба: 24).

    «(Эй инсонлар, Биз бу пайғамбарни) сизлар Аллоҳга ва унинг пайғамбарига
    иймон келтиришларингиз учун ва у зотни улуғлаб, эҳтиром қилишларингиз ҳамда
    эртаю кеч Уни (Аллоҳни) поклаб, тасбеҳ айтишларингиз учун
    (юбордик)» (Фатҳ:
    9).

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам
    дедилар: «Сизларнинг бирортангиз мен унга отасидан, фарзандидан ва барча
    инсонлардан кўра суюмлироқ бўлмагунимча (мукаммал) иймонли бўлмайди»

    (Муттафақун алайҳ).

    Имом Муслим ривоятида: «Банда то мен унга аҳлидан, молидан ва барча
    одамлардан суюмлироқ бўлмагунимча (мукаммал) иймонли бўлмайди».

    Абдуллоҳ ибн Ҳишом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз Набий соллаллоҳу
    алайҳи ва саллам билан бирга эдик, у зот Умар ибн Хаттобнинг қўлидан ушлаб
    турган эдилар. Умар: «Ё Расулуллоҳ, сиз менга ўз жонимдан бошқа барча нарсадан
    суюмлироқсиз» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Йўқ, жоним Қўлида
    бўлган Зотга қасамки, то сенга ўз жонингдан ҳам суюмлироқ бўлмагунимча

    (иймонинг комил бўлмайди)» дедилар. Умар: «Аллоҳга қасамки, сиз энди менга ўз
    жонимдан ҳам суюмлироқсиз» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ана
    энди
    (ҳақни танидинг ва айтдинг) эй Умар» дедилар (Бухорий
    ривояти).

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам
    дедилар: «Кимда учта нарса бўлса, у иймоннинг ҳаловатини топади: Аллоҳ ва
    Расули бошқа барча нарсадан кўра суюкли бўлса, бир кишини фақат Аллоҳ учун яхши
    кўрса, куфрга қайтишни ўтга ташланишни ёмон кўргандек ёмон кўрса»

    (Муттафақун алайҳ).

    Салафи солиҳларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳурмат-эҳтиром қилиш
    кўринишларидан намуналар:

    Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари зикр қилинса имом Моликнинг юзи
    ўзгариб кетар, қадди эгилиб қолар, ҳатто суҳбатдошлари бу ҳолдан қийналиб
    кетишар эди. Бир куни унга бу ҳақда айтишди. У деди: Агар мен кўрган нарсаларни
    кўрганигизда эди, менинг бу ҳолимдан ажабланмаган бўлардингиз. Мен қориларнинг
    саййиди бўлмиш Муҳаммад ибн Мункадирни кўрганман, у кишидан қачон бирор ҳадис
    ҳақида сўрагудек бўлсак йиғлаб юборар, ҳатто раҳмимиз келиб кетарди. Жаъфар ибн
    Муҳаммадни кўрганман, у кўп ҳазил-мутойибали ва сертабассум инсон эди, ҳузурида
    Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари зикр қилинса ранги сарғайиб
    кетарди.

    Абдурраҳмон ибн Қосим Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида сўзласа
    рангида ранг қолмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳайбатларидан
    тили қуриб қолар эди.

    Зуҳрийни кўрганман, ғоят очиқчеҳра инсон эди, ҳузурида Набий соллаллоҳу
    алайҳи ва саллам ҳақида гапирилса сен билан умуман танишчилиги йўқ одамдек бўлиб
    қоларди.

    Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг ҳузурига бориб турардим, Набий соллаллоҳу
    алайҳи ва салламнинг номлари зикр қилинса йиғлайвериб кўзлари қуриб
    қоларди.

    Сафвон ибн Сулайм ҳузурига бориб турардим – ибодатга берилган, мужтаҳид зот
    эди – Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари зикр қилинса йиғидан ўзини
    ҳеч тўхтатолмас, ҳатто одамлар туриб чиқиб кетишга мажбур бўларди.aa

    Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уммат устидаги ҳақларидан яна бири – у
    зотни Аллоҳга комил бандалик манзилатига қўйишлари, мадҳларида ғулув
    кетмасликлари, насоролар Масиҳ ибн Марямни кўкларга кўтаргандек кўкка
    кўтармасликларидир. Зеро, у зот ўзлари бундан қайтарганлар.

    Аллоҳ таоло айтади:

    «(Барча) ҳамду сано бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва
    саллам)га бирон эгрилиги бўлмаган расо Китоб – Қуръонни нозил қилган Аллоҳ
    учундир
    » (Каҳф: 1).

    «Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитувчи бўлсин деб Ўз
    бандаси
    (Муҳаммад)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли –
    Буюкдир
    » (Фурқон: 1).

    «(Жаброил фаришта Аллоҳ) Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис-салом)га
    туширган ваҳийни келтиради
    » (Ван-нажм: 10).

    «(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга
    оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун
    (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан
    (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр
    қилдирган
    (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитувчи,
    кўрувчи зотдир
    » (Исро: 1).

    «Албатта, қачонки Аллоҳнинг бандаси (яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
    ва саллам) У зотга дуо-илтижо қилган ҳолда турганида улар (яъни жинлар
    Қуръон эшитиш иштиёқида) унинг устига ғуж-ғуж бўлиб ёпирилишга яқин
    бўлдилар»
    (Жин: 19).

    «(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби
    бир одамдирман. Менга Илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда
    »
    (Каҳф: 110).

    Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
    саллам: «Мени насронийлар Ийсо ибн Марямни ҳаддан зиёд мадҳ этганларидек мадҳ
    этманглар. Мен
    (Аллоҳнинг) бандасиман, холос. «Аллоҳнинг қули ва элчиси»
    денглар»
    дедилар (Бухорий ривояти).

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
    ва саллам: «Яҳудий ва насронийларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин,
    пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди»
    деб, уларнинг
    қилмишларидан умматларини огоҳлантирдилар (Муттафақун алайҳ).

    Рубаййиъ бинт Муаввиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ
    соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўйим куни кириб ҳозир сен билан мен ўтирганимиздек
    ўтирдилар. Кейин уйимиздаги жориялар дуф чалиб Бадр жангида ўлдирилган
    аждодларимизни мадҳ этиб куйлай бошладилар. Улардан бири: «Ичимизда эртага нима
    бўлишини билувчи пайғамбар бор»,- деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
    саллам унга: «Буни қўйгин-да бошқаларини
    айтавер»
    , дедилар (Бухорий ривояти).

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Эй Муҳаммад! Эй энг
    яхшимиз! Эй энг яхшимизнинг ўғли! Эй саййидимиз! Эй саййидимизнинг ўғли!» – деб
    хитоб қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй одамлар,
    сизлар менга тўғри гапираверинглар, шайтон сизларни адаштирмасин! Мен –
    Аллоҳнинг бандаси ва расули бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳман. Сизлар мени Аллоҳ
    қўйган мақомдан юқори мақомга қўйишингизни хоҳламайман»
    – дедилар (Аҳмад,
    Насоий ривоятлари).

    Абу Довуд ривоятида: «Сиз бизнинг саййидимизсиз» деган эдик, «Саййид Аллоҳ
    таборака ва таолодир»
    дедилар (Саҳиҳ сунан Аби Довуд: 4021).

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу
    алайҳи ва салламга: «Эй яралмишларнинг энг яхшиси!» деди. Шунда Расулуллоҳ
    соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У – Иброҳим» дедилар (Муслим, Термизий, Абу
    Довуд ривоятлари).

    Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
    ҳузурларига келиб, у зотга мурожаат қиларкан, гап орасида: «Аллоҳ ва сиз
    хоҳласангиз» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мени
    Аллоҳга тенг қилдингми?! Йўқ, фақат Аллоҳ хоҳласагина»
    дедилар (Аҳмад, Ибн
    Можа, Байҳақий, Табароний ривоятлари).

    Абу Масъуд Бадрийдан ривоят қилинади: Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
    ва саллам ҳузурларига келиб, у зот билан гаплашиб туриб, оёк-қўли титрай
    бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Тинчлан, мен подшоҳ
    эмасман. Мен қуритилган гўшт ейдиган оддий бир аёлнинг фарзандиман, холос»

    дедилар (Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари).

    Вафотларидан
    сўнг у зотни ҳакам қилиш саҳиҳ суннатларини қабул қилиш билан бўлади. Суннат – у
    зотдан содир бўлган сўз ё феъл ё иқрор (ҳузурларида қилинган ва у зот эътироз
    билдирмаган ишлар)дир. Демак, у зотнинг суннатларини таъқиб қилиш ва рад қилиш
    худди ҳаётликларида ўзларини ва суннатларини рад ва таъқиб қилиш кабидир.

    Мазкур оят бир
    неча ишларни ўз ичига олган. Жумладан: а) Аллоҳ ва Расулига итоат қилишнинг
    вожиблиги ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш Аллоҳга итоат
    қилиш экани; б) Суннатнинг сақланган экани ва Аллоҳ таолонинг: «Биз зикрни
    Ўзимиз туширдик ва уни Ўзимиз сақловчидирмиз» (Ҳижр: 9) оятида айтилган зикрга
    Суннат ҳам кириши. Чунки, Аллоҳ таоло талашиб қолинган масалаларнинг ечимини бир
    нарсага қайтаришга буюрса-ю, сўнг ўша нарсанинг сақланмай, собит бўлмай ва
    очиқ-равшан бўлмай қолиши мумкин эмас; в) Китоб ва Суннатда ҳамма
    низо-келишмовчиликларнинг ечими бор – буни билган билади, билмаган билмайди –
    зотан, Холиқ таоло низонинг ечимини бир нарсага қайтарса-ю, сўнг ўша нарсада
    унинг ечими бўлмаса! Бундай бўлиши асло мумкин эмас; г) Низоларни Китоб ва
    Суннатга қайтариш иймоннинг дуруст ва яроқли бўлиши шартларидандир. Кимда
    низоларни Китоб ва Суннатга қайтариш топилмаса ва у иккисидан бошқага қайтариш
    бўлса, унда мутлақ иймон топилмайди.

    Яъни, ширк
    етиб қолишидан. Имом Аҳмад: «Мусҳафга назар солиб, 33 ўринда Расулуллоҳ
    соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш ҳақида оятлар борлигини топдим», деди,
    сўнг «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар
    ўзларига бирон фитна-ширк етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир
    бўлсинлар!»
    оятини ўқий бошлади, уни такрор-такрор ўқиб: «Фитна нима? У
    ширкдир» дер эди.

    Унга: «Баъзи кишилар ҳадисни қўйиб, Суфённинг фикрини олишмоқда» дейилганда:
    «Қизиқ! Ҳадисни эшитиб, унинг иснодини (ровийлар силсиласини) ва саҳиҳлигини
    билиб туриб, уни тарк қилишса ва Суфённинг ё бошқанинг фикрини маъқул кўришса?!
    Аллоҳ таоло: «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар
    ўзларига бирон фитна-ширк етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир
    бўлсинлар!»
    демоқда, фитна нималигини биласанми? У куфрдир. Аллоҳ таоло:
    «Фитна ўлдиришдан-да каттароқ гуноҳдир» (Бақара: 217) дейди,
    нафс-ҳаволари кўйига кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
    ҳадисларини қўйиб, кимнингдир фикрини олишса-я!» деди.

    Ибнул Қаййим
    ушбу оят тафсирида айтади: «Аллоҳ таоло аввал «Йўқ!» дея таъкидлаб, сўнг Ўзининг
    муқаддас Зотига қасам ичиб, халқлар то асосий ва жузъий масалаларда, шариат
    ҳукмлари, охират ҳақидаги аҳкомлар ва бошқа ишлар борасида ўз ўрталарида келиб
    чиққан барча келишмовчиликларда Унинг Расулини ҳакам қилмагунларича иймонли бўла
    олмасликларини таъкидлайди. У зотни ҳакам қилишнинг ўзи биланоқ иймон собит
    бўлиб қолмайди, балки дилларидан ҳараж-танглик тамомила кўтарилиши, кўнгиллари у
    зотнинг ҳукмидан тўла таскин топиши ва ҳеч иккиланмай қабул қилиши лозим. Ҳатто
    шу билан ҳам иймон собит бўлиб қолмайди, балки бунга қўшимча у зотнинг ҳукмига
    розилик ва таслим, унга заррача қарши фикр айтмаслик ва эътироз билдирмаслик
    шарт бўлади» (Китабут-тибян фий ақсамил-Қуръан: 270).

    Ибн Таймийя
    ушбу оят тафсирида айтади: «Амалларни куфрдан бошқа нарса бекор-беҳуда қилмайди.
    Чунки иймон билан ўлган киши албатта жаннатга киради, дўзахга кирса ҳам ундан
    яна қайтиб чиқади. Амаллари бекор бўлган одам ҳаргиз жаннатга кирмайди, куфргина
    амалларни мутлақ бекорга чиқаради… Овозни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтариш
    ва унга очиқ-дағал сўзлаш кишининг ўзи сезмаган ҳолда кофир бўлиб қолиши ва
    амаллари беҳуда бўлиши хавфини туғдирар экан ва овозни кўтариш у зотга нисбатан
    беҳурматлик ва озорни англатар экан, агарчи овозини кўтарган одам бу билан у
    зотни беҳурмат қилишни қасд қилмаган бўлса ҳам бу иши унинг кофир бўлишига сабаб
    бўлса, энди беҳурмат қилиш ва озор бериш қасди билан овозни кўтариш куфр
    бўлиши албатта аниқдир (Ас-Соримул-Маслул: 55).

    Ҳозирги пайтда
    ўз мазҳаби ё ҳизби ё жамоатининг олимлари сўзига қаттиқ таассуб қиладиган
    кишилар кўпайиб кетган, уларга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
    айтганлар» десангиз, сурбетлик ва журъат билан: «Фалончи-фалончилар бундай
    деган-ку!» дейишади.

    Чунки бу ақида
    ва тавҳидга, қабул қилиш ва эргашишга, дин, ҳукмлар, мезон ва фикрлар ким
    тарафидан олиниши зарурлигига алоқадор бўлган иш эди. Агар Аллоҳдан бошқа
    тарафидан бўлса, жавоб аниқ-равшан: «Агар уларга бўйсунсангизлар, ҳеч
    шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар»
    (Анъом: 121).

    Киши ширкка тушиб қолишдан сақланиш учун бор вужуди билан соф манбага қараб
    интилиши, динни, ҳақиқат ва ботил ҳақидаги мезон-ўлчовларни ундан қабул қилиши
    зарур. У – Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга
    ваҳий қилган Ислом динидир. Модомики иши шу даражада муҳим ва жиддий экан,
    ҳозирги замонда кўп ёшларнинг аввал ўз динларини яхши тушуниб олмасдан ва
    исломлари ҳақида тўла тушунчага эга бўлмасдан туриб, марксча-ленинча, афлотунча
    ва шу каби куфрга етакловчи китобларни ўқиб-ўрганишга муккасидан кетишларини
    нима деб баҳолаш мумкин?!

    Аллоҳнинг
    пайғамбари Мусо алайҳиссаломга эргашиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни
    тарк қилган киши ҳақидаги гап шу бўлса, энди Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни
    ва у зотнинг таълимотларини тарк қилиб, «баъс» партиясига ё коммунистик партияга
    ё шунга ўхшаш мусулмон диёрларида тарқалган социалистик, демократик, илмоний
    (секуляр) партия ва йўлларга эргашиб кетаётган кишилар ҳақида нима дейиш
    мумкин?! Улар ўзларини ҳар қанча мусулмон атамасинлар, Исломдан бутунлай бегона
    кимсалар эканига шак-шубҳа йўқдир.

    Ибн Масъуд
    розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларига дарҳол
    бўйсуниб шундай қилди. Чунки у зотнинг буйруқларини у масжид эшиги остонасида
    эшитганди. Ушбу ҳадисда саҳобалар қалбида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
    салламнинг амр-фармонлари нақадар муқаддас ўрин эгаллаганига далил бор.

    Ибн Таймийя
    «Фатово»да (1/226) айтади: Буларнинг ҳаммасини қози Иёз Моликнинг асҳобларининг
    маъруф китобларидан нақл қилган.

    Чунки
    эртага нима бўлишини билиш – Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган ғайб илмидандир.
    Аллоҳ таоло пайғамбаримиз тилидан айтади: «Агар ғайбни билганимда эди, яхши
    амалларни кўпайтирган бўлур эдим ва менга бирон зиён етмаган бўлур эди
    »
    (Аъроф: 188).

    Бу ҳадис ва
    «Мени Юнус ибн Маттодан афзал санаманглар», «Мени Мусодан афзал санаманглар»
    каби ҳадислар билан «Мен Одам авлодининг саййидиман, бироқ бу билан
    фахрланмайман» ҳадиси ўртасини шундай боғланадики, пайғамбарларнинг шахсларини
    бир-бирларидан афзал саналса, афзал бўлмаган пайғамбарнинг қадрини пасайтириш
    маъноси тушуниб қолинади, умумий афзалликни айтишда бу нарса тушунилмайди.
    Шунинг учун ҳадисларда муайян пайғамбарларнинг бир-бирларидан афзал санашдан
    қайтарилган ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бутун
    халқлардан афзал эканликлари собит бўлган.

    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962