Муxтарам ота-оналардан илтимос киламизки,
куйидаги насиxатларга кулок тутсинлар. Дин бу илмдир. Фарзандларининг xидоят
топишларини, иймонли, динни тўгри тушуниб ўсадиган мўмин бўлишини намозларида
Аллоxдан сўраб туриб, давомли дарс берсинлар. Ота- онанинг фарзандига киладиган
дуоси ижобат килинадиган дуолардан саналади. Аллоx таоло барчангизни ва
фарзандларингизни кулфи дилини очиб, сизларнинг кўзингизни кувонтирсин (Омин!).

1. Савол: Болажоним, дунёдаги энг улуг китоб кайси? (Шу ўринда ота-она
фарзандига бир неча китобни кўрсатиб, китобнинг нималигини билдирсин)

Жавоб: Энг улуг китоб Куръондир.

2. Савол: Куръон кимнинг сўзи?

Жавоб: Куръон Аллоxнинг сўзлари.

3. Савол: Болажоним, Куръон
осмондан туширилганми?

Жавоб: Xа дадажон, Куръон осмондан туширилган.

4. Савол: Уни ким туширган?

Жавоб: Уни Аллоx туширган.

5. Савол: Болажоним, уни ким оркали туширган?

Жавоб: Куръонни
Аллоx Жаброил оркали туширган.

6. Савол: Жаброил xам одамга ўхшайдими?

Жавоб: Жаброил фариштадир.

7. Савол: Болажоним, Жаброил
Куръонни кимга олиб келган?

Жавоб: Пайгамбаримиз Муxаммад соллаллоxу
алайxи васалламга.

8.Савол: Куръонни ўкиб юрадиган болалар яхши
болаларми?

Жавоб: Xа дадажон, ким Куръон ўкиса Аллоx уни яхши кўради.

Болажоним, барака топ!

Ислом Нури
Ислом Нури

Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

Articles: 1962