Бизга боғланинг
08-дарс
Xурматли ота-оналар, Росулуллоx соллаллоxу
алайxи васаллам айтадиларки: Тўгрисўзлик яхшиликка йўллайди, яхшилик эса
жаннатга йўллайди. Инсон тўгри сўзлаб юради, xатто Аллоx xузурида у сиддик –
доимо тўгрисўз деб ёзилади (Ибни Масъуд ривояти. Бухорий ва Муслим). Шунинг учун
xурматли ота-оналар ўзингиз xам содик, содика бўлиб, фарзандларингизни ёшлигидан
тўгрисўз ва яхшиликка кизикувчи килиб тарбия килинг. Шунда иншааллоx оилангиз
ила аxли жаннат бўлурсиз!
1. Савол: Болажоним, Аллоx канака болаларни
яхши кўради?
Жавоб: Тўгри гапирадиган болаларни яхши кўради.
2. Савол: Болажоним, тўгри гапирадиганларни ота-онаси xам яхши кўрадими?
Жавоб: Xа дадажон, ота-онаси xам яхши кўради.
3. Савол: Тўгрисўз
бўлмаса нима бўлади?
Жавоб: Тўгрисўз бўлмаса Аллоx уни ёмон кўради.
4. Савол: Аллоx ёмон кўрса нима бўлади?
Жавоб: Аллоx, ёмон
кўрган болаларни жаннатга киритмайди.
5. Савол: Тўгрисўз бўлмаганларни
одамлар xам ёмон кўрадими?
Жавоб: Xа дадажон, чунки тўгрисўз
бўлмаганлар одамларни хафа килиб юради.
6. Савол: Тўгрисўз бўлмаганлар
яна канака одам бўладилар?
Жавоб: Тўгрисўз бўлмаганлар беxаё
бўладилар.
7. Савол: Беxаё бола эси йўк бўладими?
Жавоб: Xа
дадажон, эси йўк ва озор беувчи бўлади.