176. Амри маъруф ва наҳий мункар одобларидан

    Аллоҳ таоло Наҳл сурасининг 125-оятида айтади:

    «ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ»

    «(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (яъни сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг».

    Оли Имрон сурасининг 159-оятида айтади:

    «فَبِمَا رَحْمَةٍ مِّنَ اللّهِ لِنتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لاَنفَضُّواْ مِنْ حَوْلِكَ»

    «(Эй Муҳаммад), Аллоҳ томонидан бўлган марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқдил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар».

    عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا عنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ فِي الأَمْرِ كُلِّهِ» (متفق عليه).

    Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган муттафақун алайҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ Ҳалим, ҳар бир ишда ҳалимликни яхши кўради».

    عَنْ عَائِشَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الرِّفْقَ لا يَكُونُ فِي شَيْءٍ إِلاَّ زَانَهُ وَلا يُنْزَعُ مِنْ شَيْءٍ إِلاَّ شَانَهُ» (رواه مسلم)

    Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мулойимлик қай бир нарсада бўлса уни зийнатли қилади, қай бир нарсадан суғурилса уни айбли қилади».

    عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَامَ أَعْرَابِيٌّ فَبَالَ فِي الْمَسْجِدِ فَتَنَاوَلَهُ النَّاسُ فَقَالَ لَهُمْ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «دَعُوهُ وَهَرِيقُوا عَلَى بَوْلِهِ سَجْلاً مِنْ مَاءٍ أَوْ ذَنُوبًا مِنْ مَاءٍ فَإِنَّمَا بُعِثْتُمْ مُيَسِّرِينَ وَلَمْ تُبْعَثُوا مُعَسِّرِينَ» (رواه البخاري).

    Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: Бир аъробий масжидда туриб бавл қилди. Одамлар уни маломат қилишган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни тек қўйинглар, бавли устига эса бир челак сув қуйворинглар. Зеро, сизлар осонлаштирувчи қилиб юборилгансиз, қийинлаштирувчи қилиб юборилмагансиз», дедилар.

    Шарҳ:

    Амри маъруф ва наҳий мункардан кўзда тутилган мақсад амалга ошиши учун унга тегишли донолик, юмшоқлик каби муҳим одоблардан бохабар бўлиш зарур. Ушбу одобларга амал қилмаслик мункарнинг ўзидан кўра ҳам каттароқ ёмонликларга олиб бориши мумкин.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Амри маъруф ва наҳий мункар ҳикмат билан бўлиши зарур.
    2. Буюриш ҳам, қайтариш ҳам мулойимлик билан, қўполликсиз бўлиши даркор.
    3. Амри маъруф ва наҳий мункар қилишда ортидан келадиган фойда ва зарарларни ҳисобга олиш лозим, токи бу каттароқ мункарга олиб бориб қўймасин.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962