182. Жоиз саналадиган ёлғонлар

    عَنْ أُمِّ كُلْثُومٍ بِنْت عُقْبَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْها أَنَّهَا سَمِعَتْ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « لَيْسَ الْكَذَّابُ الَّذِي يُصْلِحُ بَيْنَ النَّاسِ فَيَنْمِي خَيْرًا أَوْ يَقُولُ خَيْرًا» (متفق عليه)

    Муттафақун алайҳ ҳадисда Умму Кулсум бинт Уқба розияллоҳу анҳо айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Одамлар ўртасини ислоҳ қилиш мақсадида ўзи тарафидан яхши сўзларни қўшиб етказадиган ёки яхшиликни гапирадиган киши ёлғончи бўлмайди».

    Имом Муслим ушбу ҳадисни қуйидаги қўшимча билан ривоят қилганлар:

    وَلَمْ أَسْمَعْ يُرَخَّصُ فِي شَيْءٍ مِمَّا يَقُولُ النَّاسُ كَذِبٌ إِلاَّ فِي ثَلاثٍ: الْحَرْبُ وَالْإِصْلاحُ بَيْنَ النَّاسِ وَحَدِيثُ الرَّجُلِ امْرَأَتَهُ وَحَدِيثُ الْمَرْأَةِ زَوْجَهَا (رواه مسلم)

    «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одамлар гапирадиган ёлғон сўзлардан бирортасига рухсат берганларини эшитмадим. Фақат қуйидаги уч ҳолда – яъни урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эр-хотин ўртасида бўладиган сўзларда рухсат берганлар.»

    Шарҳ:

    Ёлғон сўзлаш – таъқиқланган ишлардан ва қабиҳ гуноҳлардан саналади. Лекин, эр-хотинни яраштириш ёки одамлар орасини тузатиш каби шаръий манфаати бўлган ишларда ёки урушда душманларга нисбатан ёлғон ишлатиш жоиз ҳисобланади.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Одамлар орасини тузатишдаа катта шаръий манфаатлар бўлгани туфайли унда ёлғон ишлатиш жоиз;
    2. Урушда ёлғон ишлатиш жоиз, чунки у уруш ҳийлаларидан (стратегияларидан) саналади ва бунда шаръий манфаатлар мавжуд;
    3. Эр хотинига, хотин эса эрига яхши кўриниш учун – шунда ҳам ҳеч бирига зулм ва зарар бўлмаслиги шарти билан – бир-бирига гоҳо-гоҳо ёлғон сўзлаши жоиз.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962