Бизга боғланинг
205. Эснаш одоби
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْعُطَاسَ وَيَكْرَهُ التَّثَاؤُبَ فَإِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ وَحَمِدَ اللَّهَ كَانَ حَقًّا عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ سَمِعَهُ أَنْ يَقُولَ لَهُ يَرْحَمُكَ اللَّهُ وَأَمَّا التَّثَاؤُبُ فَإِنَّمَا هُوَ مِنْ الشَّيْطَانِ فَإِذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا تَثَاءَبَ ضَحِكَ مِنْهُ الشَّيْطَانُ» (متفق عليه). وفي رواية: «فإن أحدكم إذا قال: هاء . . ضحك منه الشيطان.»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло акса урганни яхши кўради, эснаганни ёқтирмайди. Сизлардан бирортангиз акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, уни эшитган ҳар бир мусулмон: «Ярҳамукаллоҳ» дейиши лозим бўлади. Эснаш эса шайтондандир. Сизлардан бирортангиз эснак келганда имкони борича уни қайтарсин. Чунки сизлардан бирингиз эснаса, шайтон унинг устидан кулади». Бир ривоятда: «Сизлардан бирингиз (эснаб) «А-а-а-ҳҳ» деса шайтон ундан кулади» (Муттафақун алайҳ).
عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيُمْسِكْ بِيَدِه عَلَى فِيهِ فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَدْخُلُ» (رواه مسلم وأبو داود).
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз эснаса, оғзига қўлини қўйсин. Чунки шайтон кириб олади» (Имом Муслим ва Абу Довуд ривоятлари).
Шарҳ:
Эснаш ялқовлик ва ланжлик натижасида келади. У шайтондандир. Мусулмон киши имкони борича уни қайтаришга уриниши керак, чунки шундай қилса шайтонни ғазаблантирган бўлади. Эснаб: «ҳо-о-ъ» деб овоз чиқарса, шайтон хурсанд бўлиб кулади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
- Аллоҳ таоло эснашни ёқтирмайди, чунки эснак ялқовлик ва ҳафсаласизликдан келиб чиқади;
- Эснакни қайтариш ва яшириш керак;
- Эснаганда қўлни оғизга қўйиш мустаҳаб;
- Овоз чиқариб эснаш макруҳ.