247. Садақанинг фазли (1)

    Аллоҳ таоло айтади:

    «Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир. Ким Аллоҳ ризосини истаб бу ишларни қилса, унга улуғ мукофот беражакмиз» (Нисо: 114).

    «Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур» (Сабаъ: 39).

    عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الشِّخِّيرِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَقْرَأُ (أَلْهَاكُمُ التَّكَاثُرُ) قَالَ: «يَقُولُ ابْنُ آدَمَ مَالِي مَالِي قَالَ وَهَلْ لَكَ يَا ابْنَ آدَمَ مِنْ مَالِكَ إِلاَّ مَا أَكَلْتَ فَأَفْنَيْتَ أَوْ لَبِسْتَ فَأَبْلَيْتَ أَوْ تَصَدَّقْتَ فَأَمْضَيْتَ» (رواه مسلم).

    Абдуллоҳ ибн Шиххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордим, у зот: «Такасур» сурасини ўқиётган эканлар. Айтдилар: «Одамзот: «молим, молим» дейди. Эй одамзот, молингдан фақат еб-тугатганинг ё кийиб-эскиртирганинг ёки садақа қилиб, (охиратингга) ўткизиб қўйганинггина сен учундир!» (Имом Муслим ривояти).

    عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَيْنَا رَجُلٌ بِفَلاةٍ مِنْ الأَرْضِ فَسَمِعَ صَوْتًا فِي سَحَابَةٍ «اسْقِ حَدِيقَةَ فُلانٍ» فَتَنَحَّى ذَلِكَ السَّحَابُ فَأَفْرَغَ مَاءَهُ فِي حَرَّةٍ فَإِذَا شَرْجَةٌ مِنْ تِلْكَ الشِّرَاجِ قَدْ اسْتَوْعَبَتْ ذَلِكَ الْمَاءَ كُلَّهُ فَتَتَبَّعَ الْمَاءَ فَإِذَا رَجُلٌ قَائِمٌ فِي حَدِيقَتِهِ يُحَوِّلُ الْمَاءَ بِمِسْحَاتِهِ فَقَالَ لَهُ يَا عَبْدَ اللَّهِ مَا اسْمُكَ قَالَ فُلانٌ لِلاسْمِ الَّذِي سَمِعَ فِي السَّحَابَةِ فَقَالَ لَهُ يَا عَبْدَ اللَّهِ لِمَ تَسْأَلُنِي عَنْ اسْمِي فَقَالَ إِنِّي سَمِعْتُ صَوْتًا فِي السَّحَابِ الَّذِي هَذَا مَاؤُهُ يَقُولُ اسْقِ حَدِيقَةَ فُلانٍ لاسْمِكَ فَمَا تَصْنَعُ فِيهَا قَالَ أَمَّا إِذْ قُلْتَ هَذَا فَإِنِّي أَنْظُرُ إِلَى مَا يَخْرُجُ مِنْهَا فَأَتَصَدَّقُ بِثُلُثِهِ وَآكُلُ أَنَا وَعِيَالِي ثُلُثًا وَأَرُدُّ فِيهَا ثُلُثَهُ (رواه مسلم).

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бир киши дашт ерда борар экан, бир булутдан: «Фалончининг боғини суғор» деган овоз эшитди. Шунда булут бир тарафга бурилиб, бир ҳаррага (яъни, ғадир-будир қора тошлоққа» сувини қуйди, тошлоқдаги ариқ сувга тўлиб оқди. Қараса, бир киши боғида туриб, сувни кетмони билан тарамоқда экан. Унга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, исминг нима?», деди. У: «Фалончи» деб булут ичра эшитган исмни айтди, сўнг: «Эй Аллоҳнинг бандаси, нега исмимни сўрадинг?», деди. «Мен мана шу ёмғирни қуйган булут ичра: «Фалончининг боғини суғор», деб сенинг исминг айтилганини эшитдим. Сен бу боғ хусусида нима амал қиласан?», деди. «Мен бу боғдан чиққан ҳосилнинг учдан бирини садақа қиламан, учдан бирини аҳли-оилам билан ейман, учдан бирини унга қайтараман (уруғликка олиб қўяман)», деди (Имом Муслим ривояти).

    Шарҳ:

    Садақанинг барча тури яхшилик, у молга барака киришига ва ризқ келишига сабабдир. Инсоннинг ҳақиқий моли – инфоқ-эҳсон қилиб юборган молидир, чунки қиёмат куни ғоят муҳтож бўлиб турган ҳолида уни ўз олдида топади.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Садақанинг фазли;
    2. У молнинг униб-ўсишига ва барака ёғилишига сабабдир;
    3. Мусулмон кишининг ҳақиқий фойдага қолган моли инфоқ-эҳсон қилган молидир.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962