261. Жаноза намозида ўқиладиган нарсалар ҳақида

    Фотиҳа сурасини ўқиш:

    عَنْ طَلْحَةَ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَوْفٍ قَالَ صَلَّيْتُ خَلْفَ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا عَلَى جَنَازَةٍ فَقَرَأَ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ قَالَ: «لِتَعْلَمُوا أَنَّهَا سُنَّةٌ» (رواه البخاري).

    Талҳа ибн Абдуллоҳ ибн Авфдан ривоят қилинади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг орқасида жаноза намози ўқидим, шунда у Фотиҳа сурасини ўқиди ва: «Уни ўқиш суннат эканини билишларингиз учун (овозимни чиқариб ўқидим)», деди (Имом Бухорий ривояти).

    Жанозада дуо ўқиш:

    عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ صَلَّى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى جَنَازَةٍ فَحَفِظْتُ مِنْ دُعَائِهِ وَهُوَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ وَعَافِهِ وَاعْفُ عَنْهُ وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّهِ مِنْ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنْ الدَّنَسِ وَأَبْدِلْهُ دَارًا خَيْرًا مِنْ دَارِهِ وَأَهْلاً خَيْرًا مِنْ أَهْلِهِ وَزَوْجًا خَيْرًا مِنْ زَوْجِهِ وَأَدْخِلْهُ الْجَنَّةَ وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ أَوْ مِنْ عَذَابِ النَّارِ» قَالَ حَتَّى تَمَنَّيْتُ أَنْ أَكُونَ أَنَا ذَلِكَ الْمَيِّتَ (رواه مسلم).

    Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноза намози ўқидилар, мен узотнинг ўқиган дуоларидан ёдлаб олдим: «Эй Парвардигор! Уни мағфират этгин, раҳмат қилгин. Унга офият ато этгин, афв этгин. Унинг насибасини (чиройли-кўп) улуғ қилгин. Кирар жойини кенг қилгин. Уни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оппоқ либосни кирликдан пок этгганинг каби уни хатолардан поклагин. Унга ўз уйидан яхшироқ бўлган уй, аҳлидан ҳам яхшироқ аҳл ва жуфтидан яхшироқ жуфт ато қилгин. Уни жаннатга киргизгин ва қабр азобидан – ёки дўзах азобидан – асрагин» деб дуо қилдилар, ҳатто шу маййит мен бўлсам эди, деб орзу қилиб қолдим (Имом Муслим ривояти).

    Шарҳ:

    Жаноза намози ўқувчи биринчи такбирдан сўнг Фотиҳа сурасини ўқийди, иккинчи такбирдан сўнг худди ташаҳҳудда ўқигани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтади, учинчи такбирдан сўнг маййит ҳақига дуо қилади, тўртинчи такбирдан кейин салом беради.

    Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
    1. Жаноза намозида Фотиҳа сураси ўқиш машруъ;
    2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтгандан кейин маййит ҳақига дуо қилиш машруъ.
    Ислом Нури
    Ислом Нури

    Ислом Нури ўзбек тилидаги Исломий аҳлуссунна веб саҳифаси

    Articles: 1962