Бизга боғланинг
275. Қизни ўзи истамаган кишига турмушга беришга мажбурлашнинг ҳаромлиги
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا تُنْكَحُ الأَيِّمُ حَتَّى تُسْتَأْمَرَ وَلا تُنْكَحُ الْبِكْرُ حَتَّى تُسْتَأْذَنَ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ إِذْنُهَا قَالَ أَنْ تَسْكُتَ» (متفق عليه).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча турмушга берилмайди. Бoкирa қизни унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди». Сaҳoбaлaр: «Ё Расулуллоҳ, унинг рoзилиги қaндaй (билинади)?» деб сўрашди. «Сукут сaқлaши (розилигидир)», дeдилaр (Муттафақун алайҳ).
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُما أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الأَيِّمُ أَحَقُّ بِنَفْسِهَا مِنْ وَلِيِّهَا وَالْبِكْرُ تُسْتَأْذَنُ فِي نَفْسِهَا وَإِذْنُهَا صُمَاتُهَا» (رواه مسلم).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жувон аёл ўзига валийсидан кўра ҳақлироқ, қиз боладан ўзи хусусида изн сўралади, изни – сукут қилишидир» (Имом Муслим ривояти).
عَنْ خَنْسَاءَ بِنْتِ خِذَامٍ الأَنْصَارِيَّةِ أَنَّ أَبَاهَا زَوَّجَهَا وَهِيَ ثَيِّبٌ فَكَرِهَتْ ذَلِكَ فَأَتَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرَدَّ نِكَاحَهَا» (رواه البخاري).
Хансо бинт Хизом ал-Ансориядан ривоят қилинади: «У аввалда турмуш кўрган эди, отаси уни бировга никоҳлаб берди. У бу никоҳни ёқтирмасдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига шикоят қилиб борди. Шунда у зот унинг никоҳини рад қилдилар» (Имом Бухорий ривояти).
Шарҳ:
Уйланмоқчи бўлган кишига розилик бериш ёки рад қилиш қиз-жувоннинг Аллоҳ берган ҳаққидир. Валийси уни мажбуран узатиши жоиз эмас, бунинг оқибати зарарли бўлиши мумкин. Валийси қиз билан маслаҳатлашиши, розилигини олиши лозим. Қиз бола розилигини изҳор қилишга уялиши мумкин, шунинг учун сукути ризо аломати деб қабул қилинади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
- Қиз-жувонни турмушга узатишда унинг райини олиш зарур;
- Қиз боланинг сукути изни ўрнига ўтади;
- Никоҳ дуруст бўлиши учун аёлнинг розилиги шарт.